Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
30.9K photos
3.07K videos
1 file
13.6K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Тадбиркорлар қабулидаги айрим масалалар жойига борган ҳолда ўрганилади

Бугун вилоят ҳокими табиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаш, масъуллар иштирокида ўрганиб чиқиш ва ечим топиш мақсадида навбатдаги “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди.

Унда, 20 нафар тадбиркорнинг 25 та масаладаги муаммо, шикоят ва мурожаатлари ҳамда янги лойиҳалар юзасидан ташаббуслари тингланди. Кўтарилган масалаларнинг 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими айрим масалалар кун давомида жойига борган ҳолда ўрганилиши, масаланинг ечими масъуллар иштирокида манзилда кўриб чиқилишини маълум қилди.

“Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш учун ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:

(+99876) 225 12 37;
(+99891) 585 02 42;
(+99890) 645 53 80.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment | Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг навбатдаги тадбиркорлар қабули

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дақиқа | Сурхондарё вилояти

Топшириққа мувофиқ дала четларидан самарали фойдаланиш тажрибаси кенгайтирилмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
⚡️Тожикистонда ўтказилган марафонда сурхондарёлик спортчи рекорд натижани қайд этди

🏃🏻‍♂️Беларусь, Канада, Кения, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Украина, Франция, Хитой, АҚШ, Эрон, Эфиопия каби мамлакат вакиллари иштирок этган ярим марафон мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, сариосиёлик Шоҳрух Давлатов белгиланган масофани 1:01:24 вақтда босиб ўтиб, эркаклар ўртасида Душабе ярим марафони ғолибига айланди.

🏃🏻‍♀️Аёллар ўртасида юртимизда ташкил этилган бир қатор марафонлар ғолиби бўлган ҳамюртимиз Екатерина Тунгусковага тенг келадиган атлет топилмади. У финишга 1:13:31 вақтда етиб бориб, олтин медалга сазовор бўлди.

🥇Ҳар икки ғолиб спортчимиз шарафига Ўзбекистон мадҳияси янграган XIII халқаро Душанбе ярим марафонида улар кўрсатган вақт бирлиги рекорд натижа сифатида эътироф этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангорда ташкил этилган тикувчилик цехи Қозоғистонлик болалар учун мактаб формаси тикмоқда

Ангор туманида ташкил этилган Ҳунармандчилик маркази таркибида тикувчилик цехи фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда унда 500 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

Эътиборли томони иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган мазкур тикувчилик цехида Қозоғистоннинг мактаб ўқувчилари учун 60 минг дона мактаб формасини тикиш бўйича шартномалар тузилган бўлиб, ҳозирда формаларни тикиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений, направленных на поддержку отраслей сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxujaligi #qullabquvvatlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент топшириғи ижроси: Сурхондарёда 61 та оғир шароитдаги мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Музработ туманида 5 та мактабда таъмирлаш ишлари бошланди;

Термиз туманида 1600 ўринли иккита мактаб
таъмирланмоқда;

Қизириқдаги 5 та мактаб замонавий қиёфага
келтирилмоқда;

Шунингдек, вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам танлаб олинган мактаб биноларини таъмирлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site