Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахшичилик санъати тарихи ҳақида биласизми?
Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw

Бахшичилик фестивали кундалигидан
Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси Хушбоқ бахши Мардонақул ўғли
Хушбоқ бахши Мардонақул ўғли 1942 йилнинг 10 май куни Шеробод туманида туғилган. 1990 йилда “Алпомиш” достонини матнга туширган. 1993 йилда бахши-шоирларнинг 2-Республика кўрик-танловида диплом билан тақдирланган. Бахши қирқдан зиёд достон ва 100 га яқин анъанавий термаларни айтади. 1998 йилда фольклоршунос олим Тоштемир Турдиев ундан “Алпомиш” ва “Балогардон” достонларини ёзиб олиб, чоп эттирган. Хушбоқ бахшига 2013 йилда “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони берилган.

Термизда 500 нафар ёш чанқовуз чалади
Термизда ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида 500 нафар ёшлар чанқовуз чалади.
Байрам дастуридан ўрин олган ушбу мусиқий чиқишда ёш ижрочилар Сурхон воҳаси урф-одат, анъанасини ўзида мужассам этган, воҳага хос куйни ижро этади.
Айтиш керакки, ёшлар томонидан ижро этилиши режалаштирилган ушбу мусиқий чиқишда ижрочилар воҳанинг бетакрор табиати ва такрорланмас санъатини чанқовуз куйида тасвирлаб беришади.
Чанқовуздан янграётган оҳанг ҳар қандай юракни жунбушга келтиради. Атрофга таралаётган мусиқа сизни бир дам олис ўтмишга етаклагандек бўлади гуё.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказиладиган фестивалга бойсунлик ҳунармандлар ўз ҳиссасини қўшишга астойдил киришган. Жумладан, Ғайрат Мусурмонов томонидан минг дона чанқовуз асбоби ясаб берилди. Уни уста ҳунарманд етмиш кун давомида ясади.
Бир сўз билан айтганда, фестивалда чанқовуз тилини сайратган, дилларни яйратадиган ёш чанқовузчилар байрам дастурига алоҳида тайёргарлик кўрмоқда.

“Достон” сўзининг маъносини биласизми? Бу сўз қизиқ-қизиқ воқеаларни ҳикоя қилиш, мақташ маъноларини англатади. Жанр сифатида эса достон бирор бир халқнинг тарихига оид йирик ҳажмдаги катта муҳим воқеа баён этилган асар ҳисобланади.
Албатта биз достонларнинг шоирлар ҳамда бахшилар томонидан оғзаки шаклда куйлаб келинган икки хил вариантини биламиз. Бахшилар томонидан куйланган достонларда ҳам наср, ҳам куйга солиб айтиладиган шеърий мисралардан иборатдир.
Қадим замонларда бахши халқона усулларда билан беморни давловчи табиб, айрим ҳудудларда устоз маъноларини англатган. Бугунги кунда биз уларни асосан халқ достонларини куйлайдиган санъаткор сифатида биламиз.
— Бахши соз чертганда созанда, шеърий парчаларни куйга солиб айтганда хонандадир, — дейди самарқандлик бахши Шавкат Бобомуродов. — Шунингдек, парчаларни бир зумда тўқиб кетадиган шоир, достондаги насрий парчаларни ёддан ўқиётганда бадиий сўз устаси ҳамдир. Шоиртабиат бахши эса ҳеч қачон достонни бир хил, яъни ўзгаришсиз ижро этмайди. Устозларимдан эшитганман, булунғурлик Амин бахши “Алпомиш” достонини уч ой давомида тингловчиларини сира зериктирмай куйлаган экан. Бир фасл муддат ҳеч бир китобга қарамасдан достон ижро этиш бу бахшидан чинакам маҳоратни талаб этади. Ўша пайтларда достон куйланган кечалар катта байрам бўлган. Бу кечаларда одамлар ўртасидаги ҳамма гинахонликлар унутилган, турмуш ташвишлари чекинган. Ёшу қарилар, эркак-аёлларнинг бутун хаёли достондаги воқеалар билан банд бўлган.

Қадрли сурхондарёликлар!
Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!
Баҳодир ПЎЛАТОВ

Сурхондарёда Президент вакили муаммоларни ҳал этяптими?
Халқимизда юз кунлик ибодатдан бир кунлик адолат афзал, деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган халқ ичига юриш ўтган вақт давомида нақадар доно, халқнинг манфаатини, юртнинг келажагини кўзлаб юритилган доно сиёсати эканлигини исботлади. Буни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А. Усмонов томонидан Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги 9-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган сайёр қабул мисолида ҳам кўриш мумкин.
Ангор туманидаги “Шарқ гули” маҳалласида жойлашган мусиқа мактаби ҳовлиси бир пастда мурожаатчилар билан тўла бошлади. Бу ерда Термиз, Ангор, Музработ туманлари ҳамда Термиз шаҳридан келган фуқароларни Президент маслаҳатчиси ўринбосари А. Усмонов қабул қилди. Сайёр қабул келган фуқароларнинг юз-кўзларидан Президентимизга, ҳукуматимизга,давлат идораларига бўлган ишончи шундоқ кўриниб турарди.
Салкам олти соат давом этган сайёр қабулда вилоят ва туманлардаги барча сектор раҳбарлари туманлар ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, бошқармалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилоти вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди. Қабул давомида 218 нафар фуқародан 281 та мурожаат келиб тушди. Энг муҳими, бу мурожаатларнинг 41,3 фоизи шу ернинг ўзида ҳал этилди. Барча мурожаатлар қатъий назоратга олиниб, тегишли ташкилот раҳбарларига адолатли кўриб чиқиш учун 10 кун муҳлат берилди.

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Термиз давлат университетида
Бугун, 4 апрель куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Термиз давлат университетига ташриф буюрди. Мазкур университетда Халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан халқаро конференция ўтказилади. Маданият вазирининг биринчи ўринбосари халқаро конференция ўтказиладиган жой ва шарт-шароитлар билан танишиб, мутасаддилар билан фикр алмашди. Шунингдек, О.Назарбеков Термиз давлат университети талабалари билан ҳам учрашди. Эл суйган санъаткор билан юзма-юз кўришиш, ўзи қизиқтирган саволларга жавоб олиш талабаларни мамнун этди.

“Бахши” сўзининг маъноси ва достончилик мактаблари ҳақида...
Олимларнинг эътироф этишича, “бахши” сўзи устоз, маърифатчи деган маъноларни англатади. Мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийнинг “Муншаот” асарида бу сўз котиб, мирзо маъноларида қўлланилган. Ўзбекларда бахши деб аталган халқ ижодкорлари бошқа туркий халқларда ҳам мавжуд бўлиб, қорақалпоқларда жиров, қозоқларда оқин, қирғизларда манасчи, мўғулларда тўлчи, ўғузларда узан дейилади.
Бахшилар фавқулодда кучли хотирага эга бўлади. Улар халқ достонларини соатлаб, ҳатто бир неча кун мобайнида ёддан айтиши мумкин. Ушбу санъат, асосан, “устоз — шогирд” мактаби анъаналари асосида ривожланган. Бахшилар шогирдларини икки-уч йил, айрим жойларда беш-олти йил беғараз ўқитишган. Вақти келиб, устоз шогирд учун махсус синов уюштирган: шогирд сараланган аудитория олдида бутун бир достонни маромига етказиб куйлаб бериши лозим бўлган. Агар у устоз талабларига мос ижро қила олса, шундан сўнг тарбияланувчи бахши номини олган ва мустақил фаолият бошлаган.
Юртимизда достон куйлаш анъанаси қадимда уч йўналишда ривожланган:
Биринчи йўналиш — Булунғур, Нарпай, Нурота, Қўрғон, Шаҳрисабз, Қамай, Шеробод, Жанубий Тожикистонда яшовчи ўзбек-лақай достончилик мактабларида дўмбира чертиб якка ҳолда, бўғиз овоз билан ижро этилган.
Иккинчи йўналиш — Хоразмда тор, дутор, ғижжак, гармон, буламон, қўшнай, доира жўрлигида баъзан якка, баъзан жуфт ҳолда, очиқ овоз билан ижро этилган.
Учинчи йўналиш — Фарғона водийсида дутор жўрлигида очиқ овозда айтилган.

“Ўзбекистон” нашриёти Халқаро фестивалга совға тайёрлади
Ахборот ва оммавий коммункиациялар агентлиги тасарруфидаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Бахши” халқаро санъат фестивалига туҳфа сифатида “Ўзбекистон бахшилари” номли китоб-албоми нашр этилди.
Янги мажмуада юртимизда яшаб ижод қилган бахши-шоир ва оқинларнинг ижодига оид маълумотлар, улар ижро этган термалардан намуналар ва фотосуратлар жамланган.
Албомда Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Бола бахши, Ислом шоир Назар ўғли, Қодир бахши Раҳим ўғли каби 10га яқин устоз бахшилар, Шоберди Болтаев, Қаҳҳор Раҳимов, Қора бахши Умиров, Абдуназар Поёнов, Етмишбой Абдуллаев, Гулбаҳор Ақимбетова каби 20дан ортиқ мустақиллик йилларида “Ўзбекистон халқ бахшиси” фахрий унвони билан тақдирланган бахшилар ҳақида маълумотлар киритилган.
Шунингдек, устоз бахшилардан достон айтиш сирларини ўрганиб, ёш бўлса-да кўплаб ютуқларга эришаётган Феруз Норматов, Илҳом Норов, Жанибек Пиязов, Лола Маҳаммаддинова, Саламат Аяпов каби 5 нафар бахшичилик санъатининг навниҳоллари ҳақида ҳам қизиқарли материаллар ўрин олган.
Китоб-албомнинг тақдимот маросими 6 апрел куни Термиз шаҳрида халқаро фестивал доирасида хорижий ва маҳаллий олимлар иштирокида ўтказиладиган илмий-амалий анжуманда бўлиб ўтади.