Surxondaryo viloyati hokimligi
25.1K subscribers
30.4K photos
3.02K videos
1 file
13.4K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Франциянинг SUEZ компанияси "Тўпаланг" сув омборидан ичимлик суви қувурларини тортиш ишларида кўмак беради

Сурхондарё вилоятининг 1,7 млн. аҳолисини марказлаштирилган тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Тўпаланг” сув омборидан магистрал сув таъминоти тармоғини ётқизиш мега лойиҳасини амалга ошириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Шу кунга қадар Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларида жами 35,955 км магистрал ичимлик сув тармоқлари ҳамда Сариосиё ва Денов туманларида 10,46 км ички ичимлик суви узатиш тармоғини тортиш ишлари амалга оширилди.

Мега лойиҳанинг 2-босқичида туман марказидан ҳар бир хонадонга тармоқ тортиш ишларини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик асосида Франциянинг етакчи SUEZ компанияси жалб қилиниб, ҳозирда компания мутахассислари лойиҳа бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишишмоқда.

Меҳмонлар Денов тумани ҳудудида қурилаётган 20 минг м3 сиғимли сув сақлаш ва тарқатиш иншооти ҳамда "Тўпаланг" сув омборида бўлишди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Денов тумани бўлими Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири;

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Бандихон тумани бўлими Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси;

— Музработ тумани "Олмазор" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Термиз шаҳар "Наврўз" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Узун тумани "Боҳористон" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Узун тумани "Мустақиллик" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Қумқўрғон тумани "Нефтчилар" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Жарқўрғон тумани "Жануб қолқонлари" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Жарқўрғон тумани "Нурли-Диёр" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Денов тумани "Янги Хазарбоғ" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Бойсун тумани "Қизилнавр" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Бандихон тумани "Наврўз" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Ангор тумани "Юқори Таллашқон" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

— Бойсун тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи;

— Қизириқ туман ҳокимлиги Бош бухгалтери;

— Шўрчи тумани мактабгача таълим бўлими жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис;

— Узун давлат ўрмон хўжалиги Ўрмончиси;

— Бандихон туман ҳокимлиги бухгалтери;

— Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис;

— Ангор тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Ҳудудий ер тузувчи етакчи мутахассиси;

— Музработ туман қурилиш бўлими Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектори;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Шерабод туман қурилиш бўлими Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектори;

— Сурхондарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси Касб-ҳунар таълими муассасаларига методик кўмаклашиш бўйича маслахатчилар - методистлар хизмати Бош услубчиси;

— Термиз тумани “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси;

— Сурхондарё вилояти қурилиш бош бошқармаси Туман ва шахар қурилиш бўлимлари фоалиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;

— Сурхондарё вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 5 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилояти бўйича 6 225 та ер участкаларини е-auksion савдо платформасида сотиб олинг!

⭕️ 1 495 та Деҳқон хўжалиги учун ерлар (кўриш)
⭕️ 4 493 та Тадбиркорлик учун ерлар (кўриш)
⭕️ 62 та Қишлоқ хўжалиги учун ерлар (кўриш)
⭕️ 2 та Кўп қаватли турар жой учун ерлар (кўриш)
⭕️ 72 та ёшлар саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
⭕️ 94 та кичик саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
⭕️ 7 та Янги Ўзбекистон массивлари учун ерлар (кўриш)

Савдоларда қатнашиш учун қўлланма 👉 (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📊 Сурхондарё вилоятининг 2022 йил январь-июнь ойларидаги инвестиция кўрсаткичлари

🔺Сурхондарё вилоятида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 5 422 трлн сўмни ташкил қилди.

✔️ Таҳлил қилинаётган давр мобайнида вилоят бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг энг юқори кўрсаткичлари:

▪️Термиз шаҳрида 927,2 млрд. сўм;
▪️Бойсун туманида 774,9 млрд. сўм;
▪️Денов туманида 741,2 млрд. сўм;
▪️Термиз туманида 532,6 млрд. сўм;
▪️Жарқўрғон туманида 332,7 млрд. сўмни ташкил этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли воҳадошлар!

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми давом этмоқда.

Ушбу мавсум доирасида айнан Сиз томонингиздан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида вилоят бўйлаб қарийб 70 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш ва таклиф қолдириш юзасидан юқоридаги видеоқўлланма орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Ҳозирги кун ҳолатига 6217 та таклиф келиб тушган! Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф билдирдингизми?
Ташаббус кўрсатинг! Ғолиб бўлинг!

#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #openbudjet #insonqadriuchun

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 миллион 600 минг аҳоли хонадонларига кадастр ҳужжати қилиб берилиши ростими?

▶️Батафсил видеони томоша қилинг ва саволларингизга жавоб олинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ҳомиладорлик нафақаси хусусий секторда ишлаётганларга ҳам давлат томонидан тўлаб берилади

● Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаган президент фармонига кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

● Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тўлов миқдори 2 миллион сўмни ташкил этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоятида фуқароларга Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича мажбурлаб таклиф ёздириб олинмоқда”, деган мазмунда тарқалган хабар юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини эркин билдириш ҳуқуқига эга. Бунда унинг хоҳиш-иродасига монелик қилишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда вилоят сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда ўтказилаётган учрашувларда ҳам қайта-қайта таъкидлаб келинмоқда.

Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муайян бир моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида илтимоснома юбориш бўйича вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Хабарда келтирилган ҳолат ҳозирда ўрганиб чиқилмоқда. Агарда ушбу ҳолат ҳақиқатда тасдиқланса, бунга сабабчи бўлганларга тегишли жазо чоралари кўрилишини маълум қиламиз.

Информационная служба хокимията Сурхандарьинской области сообщает о распространении в социальных сетях информации о том, что «в Сурхандарьинской области граждан принуждают писать предложения о внесении изменений в Конституцию».

В связи с этим сообщается, что каждый член нашего общества имеет право свободно высказывать свои предложения и замечания по поводу изменений и дополнений в Конституцию. Не допускается вмешательство в его волю. Это неоднократно подчёркивалось руководителями областного сектора на региональных встречах.

Отметим, что областные, городские и районные хокимияты не ставили председателям махаллинских сходов граждан никакие поручения о внесении изменений и дополнений в ту или иную статью Конституции Республики Узбекистан. По данной ситуации в настоящее время ведётся расследование. Если данная ситуация подтвердится, сообщаем, что к виновникам будут приняты соответствующие меры наказания.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Инновацион туманга пресс-тур уюштирилди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Олтинсой тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун Олтинсой туманига пресс-тур уюштирилди.

Дастлаб туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида туман ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Соатмўмин Жумаев инвестицион лойиҳалар, маҳсулотлар экспорти, кичик саноат зоналари фаолияти бўйича маълумотлар берди.

Шундан сўнг иштирокчилар йўл чизиқлари учун юқори сифатли полимер бўёқлар, шунингдек, ўсимликлар учун сув ва минерал ресурсларни тежовчи гидрогеллар ишлаб чиқариш корхоналари, 12 хил турдаги яхна ичимлик сувлари ишлаб чиқарилаётган “Яхна Зилол” МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи “East-West Surxon”, вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган “Сурхон шарбати” МЧЖ, боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари ҳақида ҳам журналист ва блогерларга маълумотлар берилди.

Telegram|Facebook|Instagram|Web-site
Эртага Халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессияси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 29 июль куни соат 8:00 да Шўрчи тумани "Шўрчи дон маҳсулотлари" акциядорлик жамияти фаоллар залида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг эллик олтинчи сессияси видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

Сессия ишида ўн тўққизта масала кўриб чиқилиши белгиланган. Сессиянинг кун тартиби ҳамда иш регламенти билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага киринг: https://bit.ly/3vpo44V

Сессия ишини вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг You Tube канали ҳамда вилоят телевидениесининг жонли эфири орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини жонли эфирда кузатиб боринг ва изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

You Tube каналга уланиш:
https://bit.ly/3GgMbWd
Telegram | Facebook | Instagram | Web-site