Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
30.9K photos
3.07K videos
1 file
13.6K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
📹 Президент: «Вертикал тизимни маҳаллагача туширдик. Энди буни бажариш керак»

📹 Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни танқид қилди.

📹 Давлатимиз раҳбари коррупцияга қарши курашишга умумий вазифа сифатида қарашга чақирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз сабр-тоқатли халқимизга, кечаги экстремал вазиятда ўзаро баҳамжиҳат ишлаган барча тузилмалар ходимларига, айниқса, оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдирди.
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент стратегиядаги 7 та устувор йўналишнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун 100 та мақсад белгилаб олинган, жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбир кўзда тутилмоқда.

Состоялось видеоселекторное совещание по определению Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022-2026 годы и вопросам ее реализации в текущем году.
Президент подробно остановился на каждом из 7 приоритетов стратегии.
Для реализации задач определено 100 целей, в рамках осуществления которых на текущий год намечено реализовать 398 мер на общую сумму 55 триллионов сумов и 11,7 миллиарда долларов.

#Mirziyoyev #videoselektor #TaraqqiyotStrategiyasi #Davlatdasturi2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сурхондарё вилоятида электр энергияси таъминоти 65 фоиз тикланди

Соат 22:00 ҳолатига, Сурхондарё вилоятида электр энергияси таъминоти 65 фоиз тикланди. Ҳозирда Денов, Сариосиё, Узун туманларида 100 %, Термиз шаҳрида 70%, Термиз туманида 60 %, Олтинсой туманида 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон, Ангор, Музработ, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон туманларида 20% электр мавжуд.

Мутахассислар томонидан истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида барча чоралар кўрилмоқда.
Солиқ соҳасида тадбиркорларга айрим енгилликлар эълон қилинди

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қўшма ахборотида маълум қилинишича:

🌐 2022 йил 1 апрелдан «E-aktiv» дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта).

✍️ Дастурни тажрибадаги 4 турдаги товар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан босқичма-босқич кенгайтирилади. Бунда дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилмоқда.

«E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатгани учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.

Солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонлари (ҳолатлари) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

● раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТда тасдиқланмаганлиги;

● ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги;

● солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам);

● охирги 12 ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги;

ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги.

📌 Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди.

📉 Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

✏️ Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.

🔎 Сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.
⛽️ Эртага эрталабдан республикадаги барча газ қуйиш шохобчалари одатий режимда ишлай бошлайди

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, айни пайтда Фарғона водийсига газ таъминотини нормаллаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларни яқин вақт ичида якунлаш режалаштирилган.

⚠️ Бугун соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари одатий иш режмида ишлай бошлади. Айни пайтда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида газ босими меъёри паст экани боис, ушбу ҳудудлардаги газ қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди.

🚙 Вазирлик автомобил ҳайдовчиларига ушбу вазиятни тўғри тушунганликлари учун миннатдорлик билдириб, иложи бўлса, зарур ҳолларда муқобил ёқилғи тури — АИ-80 бензини ёки бошқа маркалардан фойдаланиб туришларини сўраган.

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёда 29 январь куни шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

28-29 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:
28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 м/с гача;

28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;

29 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

👉 Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site