A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
138K subscribers
4.58K photos
944 videos
93 files
3.28K links
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Инглиз тили ўқитувчилари учун янги малака ошириш курслари яратилади!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбарияти Британия Кенгаши (British Council) халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ва халқаро экспертлари билан онлайн учрашув олиб борди.

Ўтказилган учрашувда Британия Кенгаши томонидан амалга оширилиши режалаштирилган маҳаллий инглиз тили ўқитувчилари учун узлуксиз касбий ривожланиш курслари лойиҳаси доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, 3000 га яқин маҳаллий инглиз тили ўқитувчилари учун "English for teaching" ва "Classroom language instruction" курсларини яратишга келишиб олинди.

Мазкур курслар очилиши бўйича институтнинг https://t.me/avloniyuz расмий телеграм канали орқали эълон берилади.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️А. Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва АҚШнинг Research Triangle Institute (RTI International) ҳамкорлиги доирасида белгиланган вазифалар амалда ўз ишини бошлайди.

📹 Бу тўғрида 5 июль куни ўтказилган видео мулоқотда институт директори А.Раджиев ва АҚШнинг “Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури” лойиҳасининг Ўзбекистондаги раҳбари Барбара Гринвуд, RTI ташкилотининг вице-президенти, Халқаро таълим бўлими бошлиғи Мелинда Тейлор, дастур эксперти О.Қурбоновлар ўзаро суҳбат олиб бордилар.
👉Батафсил

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

💼🤝Бугунги кунда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти 12 та таълим соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

✔️Амалдаги ҳамкорликлар қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда;

👉Батафсил

📃📌 Навбатдаги постларимизда ҳар бир ташкилот ва улар билан олиб борилаётган ҳамкорликнинг йўналишлари, эришилган натижалар тўғрисида батафсил тўхталамиз.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик
📝Корея Республикасининг (KEDI) Корея Таълимини ривожлантириш институти президенти Dr Bangran Ryu А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори А.Раджиевга ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар самараси юзасидан миннатдорчилик хати йўллади. Мазкур хатни ўзбек тилига таржимаси билан сизларга улашмоқдамиз.

📜Мактубда шундай ёзилган:
🔗Ўзбек тилидаги таржимасини ўқиш

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

🤝💼Халқаро ҳамкорлик келишувлари амалий жараёнларга кўчмоқда

📌🇺🇿🇬🇧 Хабарингиз бор, 2 июль куни А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбарияти Британия Кенгаши (British Council) халқаро ташкилоти ўртасида маҳаллий инглиз тили ўқитувчилари учун узлуксиз касбий ривожланиш лойиҳаси доирасида малака ошириш курсларини ташкил этишга келишиб олинган эди.

Эндиликда ушбу келишувнинг амалий ифодаси сифатида Британия Кенгаши (British Council) халқаро ташкилоти 100 нафар инглиз тили ўқитувчиларига (шулардан 36 нафари халқ таълими тизимидаги инглиз тили ўқитувчилари) “Assessment literacy” номли малака ошириш курсларини ташкил этмоқда.

☝️🧑‍🏫 Лойиҳанинг эътиборли жиҳати, 36 нафар халқ таълими тизимидаги инглиз тили ўқитувчиларининг 26 нафари “Мактабларда лидерлик ва STEAM” лойиҳасида иштирок этган мактабларнинг вакиллари сифатида имтиёзли равишда жалб қилинган.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#халқаро_ҳамкорлик

MM educational Group ташкилоти А.Авлоний илмий-тадқиқот институтига ҳамкорлик таклифини билдирди

MM educational Group ташкилоти вакилларининг мурожаати асосида А.Авлоний илмий-тадқиқот институти директори А.Раджиев ҳамда В.Влачокириакос ва Н.Клименколар ўртасида учрашув ташкил этилди.

🆎 MM educational Group ташкилоти - табиий фанлар, АКТ, инглиз тили ҳамда математика фанлари бўйича жаҳон стандартларига монанд контент яратади.

♻️ Учрашув якунида MM educational Group ташкилоти Авлоний илмий-тадқиқот институтига ўз ташкилоти томонидан яратилган янги авлод китоблари: машқ дафтарлари, ўқитувчи китоби, малака ошириш курслари, тест саволлари ва бошқа турдаги жамланмали дарсликларни мактабларда бепул тарзда тажриба-синовдан ўтказиш мақсадида тақдим этишига келишиб олинди.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#халқаро_ҳамкорлик

Япониянинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорликлар кенгаймоқда

📌 А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбарияти япониялик мутахассислар Ёшихиро Гёда ва Ёсуке Саитоларни қабул қилди.

Учрашувда LMS платформасининг бугунги кундаги фаолияти ва унда яратилган имкониятлар, А.Авлоний институти ташаббуси асосидаги Халқ таълими вазирлиги ва Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (JICA) келишувига кўра олиб борилган лойиҳалар ҳамда уларнинг натижалари ва яна бир қатор масалалар бўйича суҳбат олиб борилди.

✳️ Суҳбат сўнгида Япония давлати таълим ходимларининг малака ошириш тизимидаги илғор тажрибаларни Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилди.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифалари👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_ҳамкорлик

Мактаб раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун малака ошириш курсларини ташкил этишда Малайзия тажрибаси қўлланилади

🤝Бу борада куни кеча А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институт директори А.Раджиев Аминуддин Баки институтининг профессионал хизмат кўрсатиш бўйича директори ўринбосари доктор Абд Разак бин Манаф билан олиб борган видеосуҳбатда ўзаро ҳамкорлик нотасини тайёрлашга, Аминуддин Баки томонидан яратилган махсус курслар асосида мактаб раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун малака ошириш курсларини яратишга ва биргаликда илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга келишилди.

👉батафсил

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇯🇵 Халқ таълими вазирлигининг A.Aвлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамкорлигида мактаб ўқувчиларининг математика фанидан билим даражасини аниқлашга қаратилган "Ўзбекистонда Япония услубидаги академик ютуқлар тест моделини жорий этиш" лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳанинг кейинги босқичи доирасида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

♻️ Маълумот учун: Ушбу баҳолаш моделининг саволлар мазмуни миллий дарсликлар асосида тузилган бўлиб, баҳолаш Япония стандартлари асосида амалга оширилади. Шунингдек, тест натижалари асосида ҳар бир ўқувчи учун тавсиялар берилади.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#халқаро_ҳамкорлик

Мактаб ўқувчиларини халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этиш тайёргарлигини ошириш мақсадида халқ таълими вазирлигининг A.Aвлоний номидаги миллий-тадқиқот институти хорижнинг кўплаб етакчи таълим ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Бу борада институт раҳбарияти Сингапурнинг "SixClouds Pte. Ltd” ташкилоти вакиллари билан ҳам учрашув ўтказди.

♻️ Учрашувда томонлар икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш, "SixClouds Pte. Ltd” томонидан математика ва инглиз тили фанларини ўқитиш борасида яратилган контентларни умумтаълим мактабларида жорий этиш ва бу орқали ўқувчиларнинг халқаро баҳолаш дастурлари учун тайёргарлигини ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик лойиҳалари ҳужжатларини тайёрлаш ва уни амалга оширишда халқаро донорларни жалб қилишдаги режалар белгиланди.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
#халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇯🇵Мактаб директорлари фаолиятини сертификатлаш: Японияда “Ўзаро ҳамкорлик келишуви” (Letter of Intent for Cooperation) имзоланди

Халқ таълими вазирлигининг A.Aвлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори Aюбхон Раджиев айни масала юзасидан хизмат сафари билан Япония давлатида бўлиб турибди.

Батафсил 👉 https://avloniy.uz/uz/press-center/news/368

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube