Чексиз ўрганиш тузоғи
Кўпчилик йиллар давомида китоб ўқийди, курсларда ўқийди, YouTube’да видеолар кўради. Улар янги билим тўплашади, лекин амалий ҳаракатга ўтишмайди. Натижада ҳаёт ўтади, лекин натижа йўқ.
Бунинг асосий сабаблари:
1. Прогресс иллюзияси
Одамлар янги билим олишни муваффақиятга қадам деб ўйлашади. Лекин агар у амалда қўлланилмаса, фақат вақт йўқотилади.
2. Хатолардан қўрқиш
“Хато қилсам, муваффақиятсизман” деган фикр кўпчилигимизни тўхтатиб қўяди. Лекин хатолар – табиий жараён, улар орқали тезроқ ўрганиш мумкин.
3. Танлов параличи
Турли усуллар ва стратегиялар кўплиги одамни шубҳага туширади. Натижада, у энг яхши йўлни излашда ҳаракат қилишни кечиктиради.
Амалга ўтиш йўллари
✅ Маълумот истеъмолини чеклаш – фақат амалий аҳамиятга эга бўлган билимни олинг.
✅ “Тўлиқ тайёр” бўлишни кутманг – ҳеч қачон идеал тайёргарлик бўлмайди, амалиёт орқали ўрганинг.
✅ Хатолар нархини камайтириш – кичик қадамлар билан ҳаракат қилинг, натижа тезроқ келади.
Хулоса
Ўқиш – яхши, лекин фақат амалий ҳаракат натижа беради. Бугундан ҳаракатни бошласангиз, эртага ўзгаришларни кўрасиз!
👉 Бошқа шунга ўхшаш постлар учун: Менежернинг блоги

Ишдан бўшаш
Ишдан бўшаш жараёни ҳам ишга кириш каби жиддий, пухта тайёргарлик кўрган ҳолда амалга оширилиши керак. Ишдан бўшашни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақда энг аввало ўз раҳбарингизни хабардор қилишингиз керак. Сизнинг ўрнингизга бошқа ишчи топишга ҳаракатни бошлаши ва ишингизни қабул қилиб олиши учун етарли вақтга эга бўлиши керак. Қолаверса, қонунда ҳам ишдан бўшаш арафасида маълум вақт ишлаб бериш муддати кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекларда «чиқиб кетаётган эшигингни қаттиқ ёпма, эртага қайтиб келишинг бор» деган гап бор. Шунинг учун ушбу жараён томонларнинг розилиги ва тартиб билан кечгани амалга мувофиқдир.
Сиз янги ишга кирадиган бўлсангиз, у ерда сиз ҳақингизда билмоқчи бўлиб, эски иш жойингиздан маълумот сўрашлари ҳам бор гап. Агар сиз эски иш жойингиздан конфликт билан кетадиган бўлсангиз, сиз ҳақингизда салбий маълумот берилиш эҳтимоли жуда юқори. Ишдан кетиш жараёни келажакдаги ишларингизга ҳам таъсир қилишини ёдда тутган ҳолда ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқдир.

Орзудаги касб
Кўпчилик орзудаги касбга эришиш учун тинмай ҳаркат қилади, баъзилар эса орзудаги касб қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Аслида, орзудаги касб қандай бўлади?
✅ Уйқудан туриб, ишга миянгиз тўла идеялар билан борасиз
✅ Ишда ўзингизни тетик ва тўла қувватли сезасиз 🔋
✅ Ҳамкасбларингиз ишига ёрдам берасиз
✅ Ўз ишингизни мамнуният ва ижобий ёндашув билан эслайсиз
✅ Иш вақтини беҳудага сарфламайсиз ва ишлаш жараёнидан завқ оласиз
Юқорида келтирилган гаплар сизга тўғри келса, демак сиз орзудаги касбингизга эга экансиз, уни қўлдан чиқарманг 😃

1
Қарор
Ишлашни хоҳламайдиган, қилаётган ишига ишончни, муҳаббатни сезмаётган одам билан ўша заҳотиёқ хайрлашиш керак.
Бундай қарор вақти келиб, қилинган энг тўғри қарор бўлиб чиқиш эҳтимоли жуда катта.

Ер чеккасидаги қаҳвахона
Асар қаҳрамонларининг ўртасида бўлиб ўтадиган оддий суҳбатлар ёрдамида инсон ўзини йўқотганида нима қилиши кераклиги ҳақидаги тасаввурни уйғотади. Менимча, оддий ва ҳаётий ёзилгани ҳамда ўзимда кузатилган ҳолатлар учун бўлса керак, асарда рўй бераётган воқеалар кетма-кетилигининг баъзиларини олдиндан сезиб турдим.
Спойл қилиш ниятим йўқ, асар мазмунини ёзиб ўтирмайман. Ўзингиз ўқиб, керакли хулоса қилиб оласиз.
Ушбу китобни ҳаётда ўз мақсадини топишни ўйлаб юрган инсонларга тавсия қиламан.

Ҳар қандай ҳолатда китоб ўқишга одатланиш: шахсий тажриба ва лайфхаклар
Китоб ўқишни фақатгина диванда ётиб, қўлингизда қоғоз китоб билан тасаввур қилмаслик керак. Замонавий ҳаётда ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш мумкин — ҳатто йўлда, югуриш пайтида ёки ишга кетишда ҳам. Мана, мен қандай қилиб ҳар куни китоб ўқишга вақт топаман:
🔹 Йўлда ёки навбатда турганда — iPhone’имдаги Books иловаси ёрдам беради. Унга .epub форматда юзлаб электрон китобларни юклаб олганман. Навбатда турганда ёки транспортда кетаяпманми — телефонни олиб дарров ўқишга тушаман.
🔹 Ишда ёки уйда — албатта, қоғоз китоб. Китоб соҳасига алоқам борлиги учун омбордаги бир неча минг номдаги китобларни ўқиб кўриш имкониятим бор. Қоғозда ўқиш бошқа завқ — ҳид, қўлда ушлаш, варақлаш — булар ўзига хос кайфият беради.
🔹 Саёҳат ёки узоқ сафардалигимда — Kindle paperwhite мен билан доим рюкзагимда. Қоғоз китобларни сафарга кўп олиб юриш қийин, оғир ва ноқулай. Kindle эса енгил, батареяси узоққа етади ва кўзга ҳам зарари камроқ.
🔹 Югуришда ёки пиёда сайрда — Яндекс орқали аудиокитоблар тинглайман. Қулоқчинни тақиб, китобни эшитишни бошлайман. Бундай қилиб, вақтни йўқотмасдан маърифат олиш мумкин. Яндексдаги китобларнинг яна бир қулайлиги бу матн ва аудио форматини синхрон ишлашидир. Китобни эшитиб турган жойингиздан ўқиб кетишингиз ёки ўқиб турган жойидан аудио форматга ўтишингиз мумкин.
🔹 Бир вақтнинг ўзида бир нечта китоб — Турли форматда бир нечта китобни бир вақтда ўқишга одатланиб қолганман. Бу аввалига қийин туюлиши мумкин, лекин вақтинча. Кейинчалик бу одатга айланади ва кайфиятга қараб турли жанрларни алмаштириб бориш имконини беради.
Қуйида айни пайтда ўқиётган китобларим рўйҳатини келтираман (китобларни қайси тилда ўқиётган бўлсам, номлари ўша тилда кўрсатилган):
• Азизим, Пўртахол / Жозе Мауро де Васконселос
• Таъсир психологияси / Роберт Чальдини
• Биология добра и зла: Как наука объясняет наши поступки / Роберт Сапольски
• Думай медленно... Решай быстро / Дэниел Канеман
• Зачем мы спим. Новая наука о сне и сновидениях / Мэттью Уолкер
• Сильнейшие. Бизнес по правилам Netflix / Патти МакКорд
• Can't Hurt Me: Master Your Mind and Defy the Odds / David Goggins
✅ Лайфхаклар:
1. Ҳар жойда ўқиш учун тайёр бўлинг — электрон ва аудио форматда керакли китобларни олдиндан юклаб қўйинг.
2. Турли ҳолат учун турли формат танланг — уйда қоғоз, йўлда аудио ёки электрон вариант.
3. Одатга айлантиринг — ҳар куни камидан 10-15 дақиқа ўқишни режалаштиринг.
4. Қайси формат кайфиятингизга мос бўлса, шуни танланг — баъзи кунлари кўз чарчаган бўлса, аудиокитоб тинглаш афзал.
Сиз ҳам шундай қилиб вақтингизни унумли фойдаланиб, китоб мутолаасини ҳаётингиз бир қисмига айлантиринг. Бу нафақат билим беради, балки ҳаётингизни ҳам бойитади.

👍2
Инглиз тилини ўрганаётган ёки унга қизиқадиганлар учун яхши бир телеграм канални бўлишмоқчиман - https://t.me/wrdwrkt.
Ушбу каналда инглизча сўзларнинг маъноси бир неча тилларда, айниқса ўзбекчада ҳам, тушунтирилган, синонимлари, талаффуз қоидалари ва намуналар келтирилган. Инглизчани биладиганлар учун ҳам эслатма сифатида кўз югуртириб туриш учун фойдаси тегади.
Ҳа, канални атиги 17 киши ўқиркан айни пайтда, лекин ботқоқ ичидаги олмос деб айтишим мумкин. Яқинларингизга улашинг.
PS: У каналга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.

Кўп вақтдан бери ушбу каналда “Менежернинг блоги” номи остида ёзиб келдим. Янада аниқ қилиб айтсам, биринчи постни 2018-йилда ёзган эканман😀 Фикрларим асосан иш, бошқарув, фойдали маслаҳатлар атрофида айланарди. Ушбу канални очган пайтимда бир компаниянинг филиал директори лавозимида ишлардим ва бошқарув бўйича фикрларимни бўлишиб борардим.
Лекин вақт ўтиши билан тушундимки, менинг фикрларим фақат менежмент билан чекланиб қолмаган. Фикрлайдиган ва бўлишадиган мавзулар кўп - китоблар, ғоялар, тажрибалар, ҳаётдаги ўзига хос кузатувлар… Орада 2 марта ишимни ўзгартирдим.
Шунинг учун каналга янги ном қўйдим - avaz.blog.
Бу ерда ҳам менежмент, ҳам шахсий тажриба, ҳам оддий фикрлар бўлади.
Ҳар куни эмас, лекин керак пайтда ёзиладиган фикрлар.
Ўқишда давом этсангиз, ҳурсанд бўламан. Агар фикрларимда ўзингизни топиб қолсангиз, демак бефарқ эмасмиз.

👍4
WWDC 2025 ҳақида ёзмаган битта мен қолдим шекилли)
Куни кеча бутун “эппл”чилар кутадиган кун - #WWDC конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу конференция анъанавий бўлиб, ҳар йили эппл экотизимидаги кутилаётган ўзгаришлар ҳақида эълон қилинади. Афсонавий айфон, конвертдаги айпед каби инқилобий маҳсулотлар ҳам айнан шу каби конференцияда эълон қилинган.
Бу сафарги конференцияда асосий янгиликлар бу янги дизайн (liquid glass), тизимларни номлашдаги ўзгариш ва айпед операцион тизимидаги ўзгаришлардан иборат бўлди. Тўлиқ шаклини ушбу линк орқали томоша қилишингиз мумкин.

👍3
Шу ҳафта Лекс Фридманнинг Гугл бош директори Сундар Пичай билан суҳбати чиқди. Чиққанда бироз тингладим, лекин баъзи сабабларга кўра чала қолиб кетганди, бугун нонушта пайтида кўриб чиқдим ва сизлар билан баъзи қизиқ жойларини бўлишгим келди.
Подкаст жуда қизиқ бўлди. Сўнгги пайтларда 3-4 соатлаб подкаст ёзишга ўтган Фридман бу сафар негадир 2 соат атрофида суҳбат билан чеклангани ғалати туюлди, менимча, кўпроқ вақт ажратишга арзирди. Подкаст давомида сунъий интеллект ҳақида кўп гапирилди, табиийки бу мавзу ҳозир жуда ҳам актуал ва тренддан тушмаяпти. Бошқа тарафдан эса СИ майдонидаги энг йирик ўйинчилардан бири бўлган компания директори билан бу мавзуда гаплашмаслик ҳам нотўғри бўларди)
Подкастда Фридман Сундардан СИнинг таъсири дастурчиликка катта таъсир қилаётгани ҳақида гапириб, ҳозирги кунда инсоният дастурчилик, ахборот технологиялари (умумий қилиб computer science) соҳасида, мактаб ёки институтда таълим олиши, ўқиши керакми ёки СИ бундай ривожланаётган пайтда шарт эмасми деган савол берди. Бунга Сундар умуман олганда computer science фақат дастурлашдан иборат эмас, шунинг учун менинг фикримча албатта ўқиш керак, агар ушбу соҳага қаттиқ қизиқиш бўлса деди. Қолаверса, унинг фикрича, first principles thinking мавжуд бўлган таълим бу яхши таълим деб жавоб берди.
First principles thinking - ушбу иборани бирон бир муаммони ечишда энг бошидан, нол нуқтадан бошлаб ёндашиш, унинг илдизига назар солиш, энг асосий ва инкор қилиб бўлмайдиган, фундаментал элементларидан бошлаб ечим топиш усули деб изоҳлаш мумкин. Бунга мисол сифатида ҳозирги кунда актуал мавзулардан бири бўлган озишни келтириш мумкин. Одатий фикрлаш да озиш учун камроқ овқат ейиш керак ва жуда кўп шуғулланиш керак дейилади. First principles бўйича фикрлаш: ортиқча вазн қаердан келиб чиқади? - Ортиқча калориялардан. Демак, ҳар куни қанча калория киряпти организмга ва қанча энергия чиқиб кетяпти, шуни ҳисоблаган ҳолда овқатланишим керак. Фақат жисмоний ҳаракатнинг ўзи камлик қилади. Натижада ақл билан тузилган рацион ва енгил лекин мунтазам жисмоний фаоллик билан бемалол узоқ муддатли натижага эришиш мумкин. Мана шундай фикрлашни ўргатадиган ҳар қандай таълим яхши таълим ҳисобланади ва уни албатта ўрганиш керак.
Ундан ташқари яна жуда кўп қизиқарли мавзулар бўлган - Waymo (автоном такси хизмати – гуглга тегишли), Google Chrome (Сундар ушбу браузерни яратилишида раҳбарлик қилган ва айнан ушбу лойиҳанинг муваффақияти уни компания бош директорлигига олиб келган) ва инсоният келажаги.
Хуллас, юқоридаги мавзулар сизга қизиқ бўлса, ушбу подкастни томоша қилишни қаттиқ тавсия қиламан. Сўнгги пайтларда чиққан энг қизиқарли ва фойдали бўладиган камсонли подкастлардан бири, марҳамат: https://youtu.be/9V6tWC4CdFQ?si=cIOiGQrse3lGn07h

YouTube
Sundar Pichai: CEO of Google and Alphabet | Lex Fridman Podcast #471
Sundar Pichai is CEO of Google and Alphabet.
Thank you for listening ❤ Check out our sponsors: https://lexfridman.com/sponsors/ep471-sb
See below for timestamps, transcript, and to give feedback, submit questions, contact Lex, etc.
*Transcript:*
https:/…

👍7
Forwarded from Oddiy News (beta)
Бугун 22:00 да, катта эҳтимол билан, Open AI ўзининг янги ва узоқ кутилган ChatGPT 5 моделини тақдим этади.
👍6
Талант ҳаддан ташқари юқори баҳоланган омил. Талант — бу сен ниманидир қанчалик тез ўрганишингни белгилайдиган кўрсаткич. Лекин муваффақият — бу уринишлар сонини ҳар бир уринишдаги муваффақият эҳтимолига кўпайтириш натижаси.
Ҳа, муваффақият эҳтимоли бир қисмида сенинг уринишга қай даражада тайёр эканлигингни белгилайдиган талантга боғлиқ. Аммо уринишлар сони — бу сен ўзинг назорат қила оладиган нарса. Агар сен жуда узоқ вақт давомида ниманидир уринишда давом этсанг, муваффақиятга эришиш имконинг бор.
Бу муҳим хабар, бу — ўсиш тафаккури(growth mindset) ҳақидаги хабар. Сен ўзинг тасаввур қилаётган ўзингнинг версиянгга айланишинг мумкин. Сен туғилибоқ шундай бўлмайсан, балки шундай одамга айланасан. Шу версияга айланиш учун эса йўлдан тўхтамай, ҳаракатда давом этиш керак.
https://youtu.be/1SLvIof4-Zw?si=fm4GKCnFjwsbvTr1
YouTube
Чипы Маска, восстание машин и лекарство от рака / вДудь
Более 1700 компаний уже выбрали Astana Hub для выхода на глобальный рынок — присоединяйтесь:
https://astanahub.com/ru/l/kak-otkryt-it-kompanyiu-v-kazakhstane?utm_source=youtube&utm_medium=vdud&utm_campaign=visa
Программы для фаундеров, digital-кочевников…

👍5
Россиянинг кичик бир ҳудудида асос солинган ва кейинчалик йиллик савдо ҳажми 1 миллиард долларгача чиққан пиццерия - Додо пиццанинг асосчиси Фёдор Овчинников ўз блогида қандай қилиб тадбиркорликка кирганини ва ҳозиргача бўлган бутун жараённи ёзиб келган - https://sila-uma.ru/.
Ақл бовар қилмайдиган даражадаги муваффақиятга эришиш осон бўлмаганини унинг постларидан билиб олишингиз мумкин.
Тадбиркорликка, бизнес яратишга қизиқадиганлар учун жуда ҳам самарали, фойдали бўлади деб ўйлайман.
PS: қизиғи, Фёдор биринчи бизнесини китоб дўкони очишдан бошлаган экан)

👍7😍1
Савол беришдан қўрқиш — ўзингизни чеклаш демак.
Мен ўзим бошимдан кечирган 2 та воқеани шахсий блогимда ёзиб қолдирдим:
👉 Crate&Barrel арт-директори билан суҳбат
👉 Марти Кагандан олинган маслаҳат
Навоий айтгандек:
“Билмаганни сўраб ўрганган — олим,
Орланиб сўрамаган — ўзига золим.”
👉 Тўлиқ мақола: Шахсий блогимда

👍9😍1
ChatGPT га қуйидаги сўровни киритиб кўринг ва натижангизни комментда қолдиринг:
Мана менинг натижам:
based on everything you know about me, suggest 10 films that are the best match for me
Мана менинг натижам:
The Last Samurai (2003)
13 Assassins (2010)
Ran (1985)
The Social Network (2010)
Steve Jobs (2015)
Ex Machina (2014)
Gladiator (2000)
Whiplash (2014)
The Big Short (2015)
Ikiru (1952)
👍1