🕋ИШК,🕋АЛЛОХГА🕋
26 subscribers
3.62K photos
8.32K videos
18 files
2.17K links
🦋بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Download Telegram
#ПРЕМЬЕРА

🔥Соғинмадингми...?

Ёшлар тўкиб ёмғирлар ости,
Йўқлигимдан оғринмадингми...
Сен яхшини соғиндим рости,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Қалбинг қолиб оҳлар ичида,
Озорланиб андуҳ кучида,
Ҳеч бўлмаса кўнгил учида,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Шу бўлдими севгим оҳири,
Зуҳросига муштоқ Тоҳири,
Эй, ёлғонлар уста моҳири,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Манзилини йўқотган нолам,
Баъзан тошар кўзимдан жолам,
Қара сенсиз зулматда олам,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Ўкинчлардан увишар тана,
Армон яқин, кўринди ана,
Келсанг эди жоним деб яна,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Бундай дарднинг давоси висол,
Керак бўлса бор будимни ол,
Фақат келгин келгин келақол,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

Ёшлар тўкиб ёмғирлар ости,
Йўқлигимдан оғринмадингми...
Сен яхшини соғиндим рости,
Мен ёмонни соғинмадингми...?

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
1👍1
* * *

Неча йил севмоққа ҳақлидир инсон?
Чарҳ урар қуюндек қийин саволлар.
Тирик бир мурдага айлансин қачон?
МУҲАББАТ ЁШИДАН ЎТГАН АЁЛЛАР.

Қумридек чирқираб куйламасин роз,
Маҳзун юзларига бермасин пардоз,
Йиғласа йиғласин чиқармай овоз,
МУҲАББАТ ЁШИДАН ЎТГАН АЁЛЛАР.

Шеър ёзсалар уят,куйласалар ор,
Гуллаб қўймасинлар келганда баҳор,
Севиб,севилишга айтинг,нима бор,
МУҲАББАТ ЁШИДАН ЎТГАН АЁЛЛАР.

Энди кўнгилларин кўмсинлар,етар,
Сирдош дугонаси қаламу-дафтар,
Осмон ерга қулар севсалар агар,
МУҲАББАТ ЁШИДАН ЎТГАН АЁЛЛАР.

Бир умр сабрда яшадилар, кам,
Тошни ҳам кемириб ошадилар, кам,
Ўзинг раҳмдилсан Яратган Эгам!
МУҲАББАТ ЁШИДАН ЎТГАН АЁЛЛАР.

Сўраб гулласинми сиздан бодомлар,
Севса ё севмаса сизга малолми?
Қўйинг ўз ҳолига уни одамлар!
МУҲАББАТ ЁШИДАН ЎТГАН АЁЛНИ!

Савобу-гуноҳни ўлчаш сизгамас,
Ҳасад шайтон иши,иймондан ҳавас.
Фақат тирик юрса, омон бўлса бас!
МУҲАББАТ ЁШИДАН ЎТГАН АЁЛЛАР!

Малика Тавфиқ
1
Хайрли файзли оқшомлар...
Оқшомингиз гўзал ажиб лаҳзалар ила тароватли ўтсин Азизлар...
Оқшомни хизматда қаршилаётганларга ҳам тинч офиятли оқшом тилаймиз...
🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
نقشبندیه
Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун.
Баъзан хотирламоқ керак, хотирланмоқ учун.
Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун.
Баъзан ёдга олмоқ керак, ёдга олинмоқ учун.
Баъзан эса жим турмоқ керак, эшитмоқ учун ...
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Ҳаётда бўла туриб (бир бирингизни) билмаган қадрингизни, вафот этгандан кейин билишни ҳеч кимга фойдаси йўқ!
Муҳаббатингизни тирилтиришни йўли, ҳаётдалик вақтингизда эътироф ва ифода этмоқдир.

Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌹ВА БАРАКАТУҲУ🌺
ЯКШАНБА ТОНГИ
БАРЧАМИЗГА МУБОРАК
БЎЛСИН!

Аллоҳ ушбу кунимизга файз ва барокатлар ато этсин! Нафсларимизга осудаликни, қалбимизга Ўз нурини ато этиб, инсонлар орасидаги меҳр-оқибатни зиёда қилсин!

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ У́ТСИН!

꧁✿🌺🌸🌸🌺
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МашааАллоҳ

Гўзал қироат ва гўзал манзара..

Албатта томоша қилинг..

Кунингиз Барокатли ўтсин қадрдонлар...

....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃.....
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛОҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН

Устоз Мифтоҳиддин Домла

꧁✿🌺🌸🌸🌺
1
"ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" —
“Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” деб айтганингда, сен бир даъво (иддао) қилаётган бўласан.

Ҳар қандай даъво учун эса гувоҳ талаб қилинади.
Гувоҳи бўлмаган даъво эса йиқилади, қабул қилинмайди.

Бу ҳолда сенинг “гувоҳинг” нима?

Аллоҳнинг амрларини бажариш,

Унинг тақиқларидан четланиш,
— мана шу амаллар сенинг гувоҳингдир.

Шу билан бирга, Аллоҳ йўлида келадиган ҳар қандай балоларга, синовларга, қийинчиликларга сабр билан чидаш ҳам —
ўша даъвони исботловчи гувоҳ ҳисобланади.

📜 Ғавсул Аъзам Саййид Абдулқодир Жийлоний Қуддиса Сирруҳу Пиримизнинг сўзлари

꧁✿🌺🌸🌸🌺
👍1
🇺🇿35 ЁШИНГ МУБОРАК ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

Доимо Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин

МУСТАҚИЛЛИК АЙЁМИНГ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЎЗБЕКИСТОНИМ!

꧁✿🌺🌸🌸🌺
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤖 АЛЛОҲНИНГ МЎЖИЗОТЛАРИНИ ТОМОША ҚИЛИБ БАҲРАМАНД БЎЛИНГ!

ГЎЗАЛ ҚИРОАТ 🌹🕊

┄┄┅┅✿🍃🌺
🌺🍃✿┅┅┄┄
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
_АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ

🌟🌙🌸ГЎЗАЛ СЕШАНБА ТОНГИ БАРОКАТЛИ БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

___🤲 Бомдодларга турганларни асра Аллохим...
Сафарларда юрганларни
асра Аллохим.
Отам деб, онам деб, яқинларим деб...
Худо деб юрганларни
асра Аллохим.

___🌷🍃Гузал Душанба Тонги муборак булсин Азизларим...!
Нимаики қалбингизга
туғилган орзу - ниятларингиз
булса барчасига Аллохим етиштирсин!

___🌷🍃Қаранг, Олам қандай муъжизакор...
Сизнинг табассумингиз хам
булажак муъжизаларга заминдир... Яқинларингизга
яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг,
улардан узоқлашманг!
Умримизнинг яна бир янги
сахифаси очилди. Уни қандай тулдириш узимизнинг
қулимизда.

🌷🌹 ХАЙИРЛИ ТОНГ 🌹🌷

┄┄┅┅✿🍃🌺
🌺🍃✿┅┅┄┄
1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг дўстларим!

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган, хайрли амаллар қилиш насиб этсин.

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин.

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"
1
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
Илоҳий паноҳ.

Нияти қорадан, фитна-иғводан,
Тилида заҳри бор, сохта дунёдан,
Туҳматга ўралган қора ҳаводан,
Ўзинг асра Аллоҳ, ўзинг асрагин!

Юзида табассум, қалбида ғараз,
Кўзида ҳасаду, кўнглида мараз,
Йўлимга тўсилган тузоқлардан бас,
Ўзинг асра Аллоҳ, ўзинг асрагин!

Кимдир тош отади панада туриб,
Кимдир ғийбат қилар минг ёлғон тўқиб.
Мен фақат Раҳмонга қўлимни чўзиб,
Ўзинг асра Аллоҳ, ўзинг асрагин!

Қалбимга поклик бер, сабр бер мангу,
Кўнглимни тарк этсин ҳар қандай қайғу.
Ёмоннинг касридан, фитнасидан шу,
Ўзинг асра Аллоҳ, ўзинг асрагин!

Дилдаги сўзимни Эгам билади,
Пок ният этганга нурин сочади.
Тинчлик сўраганга эшик очади,
Ўзинг асра Аллоҳ, ўзинг асрагин!

Пок тутиб иймонни, яшай ҳар нафас,
Сенинг раҳматингга айлайин ҳавас.
Бошқаси бекордир, ўткинчидир бас,
Ўзинг асра Аллоҳ, ўзинг асрагин!

Муаллиф; Гулора Ҳамиджановна.
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО қилиб қўйгин дўстим!


Бу дунёда бугун борман, эртам
гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим
ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ
томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман! Йиғлашимга
бордир сабаб !
Ўлим ҳиди анқиб қолди
мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф
қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай
бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким
бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг
ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик
қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг
қийноғига!
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб
жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган
Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!


ҲАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР ТОНГАЧА ТУН СОҲИБИГА ОМОНАТСИЗ ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ 🌸🌾

꧁✿🌺🌸🌸🌺