Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.55K photos
1.81K videos
14 files
6.2K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_ш

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Учтепа туман ҳокимлиги ўртасида “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш” тизимини жорий этиш юзасидан онлайн- семинар ташкил этилди.

Маълумки, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) механизмидан дунёнинг ривожланган давлатлари бошқарув кадрлар тизимида кенг фойдаланиб келади.

Бу қандай тушунча?

KPI (Key performance indicator) – асосий иш самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланиб, ташкилот, бўлим ёки шахснинг фаолият натижадорлиги баҳоланадиган тўпламдир.

Семинарда туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашга хизмат қилувчи индикаторлар ҳақида тушунчалар берилди.

Онлайн конференция сўнгида қўшимча таклиф ва мулоҳазалар ҳамда мавзуга доир саволлар юзасидан атрофлича фикр алмашинилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.me/argos_uz