Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.55K photos
1.81K videos
14 files
6.2K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар ҳамда эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларнинг ғолиблари билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.me/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​#Бухоро
#меритократия
#Тайинлов

Навбатдаги танлов ғолиби аниқланди

Тошев Шавкат Мирзоевич Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Когон шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудир ўринбосари — давлатнинг мақсадли дастурлари бўйича мониторинг қилиш сектори бошлиғи лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик
каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танлов

Сирдарё вилоятида яна бир малакали кадр танлов ғолиби сифатида ишга қабул қилинди. Мазкур лавҳа орқали танлов жараёнлари билан яқиндан танишишингиз мумкин.

#Сирдарё #танлов #меритократия #АРГОС

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг
👉 https://t.me/argos_uz
ПАНДЕМИЯ ВАҚТИДА ХОДИМЛАРНИ МК 100-МОДДА БИЛАН БЎШАТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

САВОЛ.
Саидали ака, Президентимизнинг пандемия шароитида вояга етмаган фарзанди бор ходимларни Меҳнат кодексини 100-моддаси билан бўшатиш таъқиқланиши тўғрисидаги қарори кучдами? Ушбу ҳолатда бу амал қиладими? Айтайлик, оилада ёлғиз боқувчи бўлган 1,5 ёшли чақалоғи бўлган аёл ходимни. Шу ҳолат бўйича ҳам батафсил тушунча берсангиз.

ЖАВОБ.
Агар корхона бутунлай тугатилмаётган бўлса, ҳар қандай ҳолатда 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлни МКнинг 100-моддаси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас (МК 237-модда).

Шу савол баҳона, юристлар ва кадровикларимизни бир мулоҳазага чорламоқчиман
. Президентимизнинг 2020 йил “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармони 16-бандига асосан:

“коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади” дейилган.

Бу қоидаларни қўллаш борасида қуйидаги ҳар хил фикрлар бўляпти.

1.
Айрим амалиётчи мутахассислар, кўпроқ иш берувчилар томонида бўлган масъуллар, ушбу 16-банд мазмунини қуйидагича тушунмоқдалар:

“бу ерда ходимлар коронавирус инфекцияси билан зарарланган бўлса, ёки карантинга жойлаштирилган бўлса ва агар уларнинг 14 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, ана ўшалар билангина иш берувчи ташаббусига кўра шартнома бекор қилинмаслиги назарда тутилган”. Яъни, уларнинг фикрича мазмун алоҳида-алоҳида эмас, умумий. Ходим ишдан бўшатилмаслиги учун у ҳам касалланган бўлиши, ҳам 14 ёшга тўлмаган боласи бўлиши керак.

2. Мен эса сал бошқачароқ мазмунни кўряпман:

“Қуйидаги ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади:

коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган ходимлар;

шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар”.
Яъни, бу икки ҳолат умумий эмас, алоҳида-алоҳида. Коронавирус билан касалланмаган бўлса ҳам, агар ходимни 14 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, демак уни ҳам бўшатиш мумкин эмас.

Бу ерда ҳамма гап ўртадаги “шунингдек” жумласида ва вергулларда. Агарда 16-бандда кўрсатилган юқоридаги нормалар таркибида биз айтган ана шу “шунингдек” ва вергуллар бўлмаганида, 1-фикрдаги амалиётчиларни фикри тўғри бўларди. “Шунингдек” жумласисиз ва вергулларсиз мазмун қуйидагича бўларди:

“коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади”. Кўрдингизми? Ана эндигина 1-фикр тўғри бўлиб чиқмоқда.

Лекин 16-банддаги нормаларда, ўртада “шунингдек” боғловчиси ва вергуллар борлиги учун биз айтган 2-фикр тўғри бўлиб қолмоқда. Яъни, нима бўлишидан қатъий назар "14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимларни иш берувчининг ташаббуси билан бўшатиб бўлмайди" деган фикр. Шунинг учун, бу масалада иш берувчилар, мутасаддилар яхшилаб мулоҳаза қилиб кўришлари лозим. Имкони бўлса, Меҳнат вазирлиги бу масалада тушунтириш бериши керак.

Манба 👉@yuristkadr

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​#Самарқанд

Иш берувчи портал орқали келиб тушган ҳар бир ариза ва ҳужжатларга бир инсоннинг жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилувчи омил сифатида қарашини таъминлаш мақсадида Агентликнинг вилоят филиали томонидан “Устоз-шогирд” амалиёти йўлга қўйилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилин
г👉 https://t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#vacancy

Vacancy.argos.uz - Давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл!

🖥Видеоролик агентлик Наманган вилояти филиали томонидан тайёрланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​#Наманган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрда қабул қилинган ПҚ-4472-сон Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий функцияларидан бири сифатида давлат органлари ва ташкилотларининг давлат кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш берувчилар билан ўзаро муносабатларида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш белгиланган.

📎Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Наманган вилояти бандлик бош бошқармасида агентлик вилоят филиали ходимлари томонидан ўрганиш ҳамда бошқарма ҳамда туман (шаҳар) бошқарув ходимлари иштирокида аноним сўровнома ўтказилди.

👥Сўровнома ўтказишдан кўзланган мақсад бош бошқарма тизимида инсон ресурсларини бошқариш (HR-M) ва ривожлантириш (HR-D) соҳасидаги кадрлар билан ишлаш, тузилмаларининг фаолияти қай даражада ташкил этилганлиги, иш юритиш, кадрлар захираси билан ишлаш, вакант лавозимларга танловларнинг ташкил этилиши, шунингдек соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг бартараф қилиниши юзасидан амалий ёрдам бериш ҳисобланади.

Бундан ташқари, аноним сўровнома ўтказиш орқали тизимда раҳбар ва ходим муносабатлари, ижтимоий муҳофазанинг ташкил этилиши, иш вақти режимига риоя этилиши, коррупция ҳолатларига йўл қўйилиши, ишга киришда очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши ва бошқа бир қатор масалалар ўрганилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликларда “Сиёсий-маърифат соати”

2020 йилнинг 13 ноябрь куни Давлат бошқаруви академиясида Жиззах вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқарув кадрлари ва секторлар раҳбарлари учун илк "Сиёсий-маърифат соати" видеоконференция режимида ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари – Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев кириш сўзи билан очиб берди.

Мазкур тадбирда вилоятдаги 11 та сектор раҳбарлари, 600 нафар давлат хизматчиси иштирок этди.

"Сиёсий-маърифат соати"да маҳаллий ҳокимликларда энг муҳим самарадорлик кўрсатчиклари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Шахсий масъулиятни оширишга қаратилган видеоролик намойиш этилди.  Эндиликда ушбу махсус соат мунтазам ўтказиб борилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг👉https://t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган илк "Сиёсий-маърифат соати" ҳақида қисқача видеолавҳа.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉https://t.me/argos_uz
РАҲБАР БЎЛИШ УЧУН ДАВЛАТ ТИЛИНИ БИЛИШ БЎЙИЧА СЕРТИФИКАТ ОЛИШ КЕРАК БЎЛАДИ!

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатни жорий этиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳа Давлат тест маркази деган ташкилот томонидан қўйилибди.

Бу лойиҳага кўра, агар у қабул қилинадиган бўлса:

2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тизими жорий этилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланади.

раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар бундай тест синовларида иштирок этиш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўқув курсларида малака оширишлари талаб этиладиган бўлади.

раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга сертификат бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.


Каналга уланиш 👉@yuristkadr

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉 https://t.me/argos_uz
12 ноября т.г. специалисты Агентства развития государственной службы приняли участие в вебинаре, посвященному составлению Индекса трансформации Бертельсманна, организованном по инициативе Министерства юстиции и Министерства финансов Республики Узбекистан совместно с ведущим германским фондом Бертельсманна.

В ходе мероприятия была представлена информация о динамике показателей Узбекистана в данном индексе и методологии “индекса трансформации” Фонда Бертельсмана.

Справочно: индекс трансформации Бертельсманна (BTI) - это показатель степени развития и управления процессами политических и экономических преобразований в развивающихся странах и странах с переходной экономикой по всему миру.

Пресс-служба АРГОС

https://t.me/argos_uz
⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Исмаилов Сардорбек Жуманияз ўғли Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Урганч шаҳар молия бўлими маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таьминлаш бўлими бош иқтисодчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот

Агентлик каналига уланинг 👉
https://t.me/argos_uz
⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Кабулов Жалолиддин Хурматович Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Урганч шаҳар молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таьминлаш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉
https://t.me/argos_uz
⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Султанов Сарварбек Санъатович Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Урганч шаҳар молия бўлими йўл хўжалиги, коммунал, ободонлаштириш сохаларини ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш ва шакллантириш сектори бош иқтисодчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉
https://t.me/argos_uz
⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Қиличев Шохрух Озод ўғли Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Янгиариқ туман молия бўлими йўл хўжалиги, коммунал, ободонлаштириш сохаларини ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш ва шакллантириш сектори бош иқтисодчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉
https://t.me/argos_uz
ХОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА КЕТИШДАН БОШ ТОРТЯПТИ, НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?

САВОЛ:

Ассалому-алайкум. Биз давлат ташкилотимиз, мен шу ташкилотда кадрлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлайман. Ҳозир икки нафар ходимимиз навбат бўйича таътилга кетиши керак. Лекин, улар ҳозир меҳнат таътилига кетмайман, мажбуран чиқараолмайсизлар деяпти. Таътилга чиқиш тўғрисида ариза ёзиб бермаяпти. Бизни меҳнат инспекциясдан кўп текширади, доим шу таътилларни ўз вақтида бермагансизлар деб актларида ёзиб кетишади. Нима чора кўрсак бўлади, маслаҳат берсангиз?

ЖАВОБ:

Ҳақиқатдан , амалиётда шунақаси ҳам учраб туради. Савол, ўзи йиллик меҳнат таътили бериш учун ходимнинг аризасини олиш шартми?

▪️Бу масалада Меҳнат кодексининг 144-моддасидаги қуйидаги учта қоидани келтириб ўтмоқчиман:

1️⃣ Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади;

2️⃣ Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак;

3️⃣ Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.

Биринчи қоидага мувофиқ, ходимга йиллик меҳнат таътили беришнинг аниқ муддати учун асос бу – меҳнат таътили жадвалидир, тўғрими?

Иккинчи қоидага эътибор беринг: унда ходим меҳнат таътилига кетиши (таътил жадвалидаги муддат бўйича, албатта) олдидан, иш берувчи уни 15 кун олдин ҳабардор қилиши керак.

Яъни, аслида меҳнат таътилига чиқиш учун дастлабки ташаббус ходимдан эмас, иш берувчидан чиқади, таътил тўғрисида айнан иш берувчи ходимни расман ҳабардор қилади, чунки ҳаммаси таътил жадвалида аввалдан белгилаб қўйилган бўлади, яъни “ҳаммаси режа бўйича” дегандек.

Аниқроқ айтганда, юқоридаги вазиятда ходимдан ариза олиш талаб этилмайди. Иш берувчи ходимни расман ҳабардор қилиб, буйруқ чиқаридида, таътилга кетказаверади.

Муаммо шундаки, кўпчилик корхоналарда ушбу қонуний амалиёт – ишламаётган амалиёт бўлиб қолмоқда холос.

Меҳнат таътилига чиқиш тўғрисида ходимдан ариза юқоридаги учинчи қоидани ишлатишга зарурат бўлганда, олиниши мумкин.

Яъни дейлик, ҳозиргидек карантин вақтида таътил жадвалида кўрсатилган муддатдан олдин таътил берилдику, тўғрими? Ана шунақа вазиятларда ходимдан муддатидан олдин меҳнат таътилига чиқиш тўғрисида ариза олиниши тўғри бўлади.

Бу вазиятда карантин ҳақиқатдан ҳам, асосли сабаб сифатида таътил жадвалига ўзгартириш киритишга ва ходимга жадвалда кўрсатилган муддатдан олдин меҳнат таътили беришга асос бўлади.

Манба 👉@yuristkadr

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉 https://t.me/argos_uz
КАСАБА УЮШМАСИГА АЪЗОЛИК МАЖБУРИЙМИ, ХОДИМЛАР ОЛДИДА УЛАРНИ ҚАНДАЙ ВАЗИФАЛАРИ БОР?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум илтимос. Касаба уюшмасини биз ходимларнинг олдимиздаги вазифалари қандай? Ходимларни ҳимоя қилиши керакми? Ва, биз уларга аъзо бўлишимиз мажбурийми ёки йўқми? Шу хақида жавоб берсангиз илтимос. Чунки мен ишлаган барча жойда касаба уюшмаларига мажбуран аъзо бўлганмиз, лекин деярли фойда кўрмаганмиз.

ЖАВОБ.

❗️Қаранг, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунга асосан касаба уюшмаларининг асосий мақсад ва вазифалари фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда уларни ҳимоя қилишдир (3-модда). Яъни, ташкилотлар мисолида ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилмоқда, бу ерда.

Бу Қонунда касаба уюшмаларининг бир нечта йўналишлар бўйича ҳуқуқлари кўрсатилган. Масалан, касаба уюшмаларининг ходимларни ҳуқуқ ва манфаатларига доир ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

аҳоли бандлигини таъминлаш, ишдан озод этилаётган ходимларни ҳимоя қилиш масалаларини, шунингдек ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш ҳуқуқи;

ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судга даъво аризаси, шунингдек суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга доир ҳуқуқлари (27-модда).

Касаба уюшмаларига аъзолик масаласига келсак. “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига кўра:

фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, уларга аъзо бўлиш, касаба уюшмаси фаолияти билан шуғулланиш ва касаба уюшмаларига аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга;

фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашишга бўлган ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилишга, шунингдек уларни касаба уюшмасига аъзо бўлишга ёки аъзоликдан чиқишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Демак, ходимларнинг касаба уюшмаларига аъзолиги ва ўз иш ҳақларидан бадаллар тўлаши мутлақо ихтиёрийдир. Ходимларни бунга мажбурлаш меҳнат соҳасидаги қонунбузилиши ҳисобланади, бунинг учун мажбурловчи мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан маъмурий жазо бор.

Яъни, ҳар қандай ходим, у ўзи аъзо бўлган касаба уюшмаси фаолиятидан қониқмаяптими, касаба уюшмаси унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилмаяптими, у исталган вақтда бундай касаба уюшмаси аъзолигидан чиқиб кетиши ва иш ҳақидан тўланадиган бадални тўхтатиб қўйишга ҳақлидир. Бунга у тўлақонли ҳақли.

Манба 👉@yuristkadr

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов
#Самарқанд

Косимов Бехзод Абдиалимович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ва Жомбой туман ҳокимлиги ҳамкорлигида эълон қилинган очиқ мустақил танлов ғолиби сифатида Туман ҳокимлиги девонхона етакчи мутахассиси лавозимига ишга олинди.

Маълумот учун: Косимов Бехзод Абдиалимович бунга қадар Самарқанд молия ва иқтисодиёт коллежида масъул лавозимларда ишлаб келган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ҳудудий филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.me/argos_uz
#Танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ҳудудий филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади!

Танлов эълон қилинаётган вакант лавозимлар:

1️⃣Қорақалпоғистон Республикаси - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш гуруҳи етакчи инспектори.

2️⃣Бухоро в. - Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

3️⃣Қашқадарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

4️⃣Самарқанд в. - Филиал раҳбари ўринбосари.

5️⃣Сурхондарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

6️⃣Тошкент в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

7️⃣Фарғона в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

8️⃣Тошкент ш. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

Мазкур вакант лавозимлар учун танловлар 3 босқичда бўлиб ўтади:

👉Биринчи босқичда - номзодларнинг малака талаблари улар танлаган вакант лавозимга мос келиши кўриб чиқилади.

👉Иккинчи босқичда – номзодлар тест топшириш орқали ўз билимларини синовдан ўтказади.

👉Учинчи босқичда - номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, шу тарзда энг муносиб номзод танлов ғолиби деб топилади.

Танловда номзодларнинг малака талаблари эълон қилинган вакант лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос келиши алоҳида аҳамиятга эга.

📎Номзодлар ўз ҳужжатларини 15 кун ичида яъни 2020 йилнинг 16 ноябридан 30 ноябрига қадар Агентликнинг vacancy.argos.uz портали орқали электрон тарзда юборишлари сўралади.

Шошилинг! Танловда иштирок этинг! Ғолиб бўлинг ва агентликнинг малакали ходимларидан бирига айланинг!

Саволлар агентлик расмий сайтига жойлаштирилган.
Мурожаат учун телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси
– 61-222-05-43

Бухоро вилояти – 65-221-03-17

Қашқадарё вилояти – 75-221-13-01

Самарқанд вилояти – 55-701-11-15

Сурхондарё вилояти – 76-223-40-73

Тошкент вилояти – 70-762-58-70

Фарғона вилояти – 73-243-92-39

Тошкент шаҳри – 71-207-80-24

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали бу – давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.me/argos_uz