Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.2K subscribers
9.36K photos
1.76K videos
14 files
6.09K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлат хизматчилари спортга кенг жалб этилади

“Миллий” стадиони маросимлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақида батафсил "ЎзА" миллий ахборот агентлигида эълон қилинган хабар орқали танишишингиз мумкин.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​Об итогах переговоров с Генеральным директором Федерального управления по кадровым ресурсам ОАЭ

11 ноября т.г. под руководством заместителя директора Агентства развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан А.Мусаева состоялась встреча с представителями Федерального управления по кадровым ресурсам Объединенных Арабских Эмиратов под руководством Генерального директора Абдурахман Абдул Маннан Аль Авар.

В рамках встречи стороны обменялись опытом по внедрению прозрачных механизмов отбора кандидатов на госслужбу, эффективному управлению кадровыми ресурсами, формированию национального кадрового резерва, внедрению системы ключевых показателей эффективности (KPI) в госслужбу, а также созданию электронной системы управления кадровыми ресурсами.

В целях комплексной реализации осуществляемых преобразований в области государственной гражданской службы в Узбекистане и повышения эффективности деятельности государственных органов и организаций участники встречи отметили важность укрепления двустороннего сотрудничества в сфере совершенствования системы государственной кадровой политики.

Пресс-служба АРГОС
https://t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Яшнобод тумани - эксперимент ўтказилаётган 12 ҳудуднинг бири! Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти "KPI" энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланмоқда. Мазкур жараёнлар "Ўзбекистон-24" телеканали нигоҳида.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Янгиликлар 24 | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди
#16nov #uzbekiston

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉 https://t.me/argos_uz
НЕГА КОДЕКСДА ЙИЛЛИК ТАЪТИЛЛАР 6 КУНЛИК ИШ ҲАФТАСИ БЎЙИЧА ҲИСОБЛАНАДИ ДЕЙИЛГАН?

САВОЛ:
Ассалому алейкум, МК 139-моддада йиллик таътилларнинг муддатини ҳисоблаш, нимага 6 календар куни ҳафтасига асос қилинган? Ахир иш берувчи билан шартномада 5 кун иш куни деб ҳафтасига деб ёзилган, лекин ҳафтасига 6 календарь куни деб таътил оламиз?

ЖАВОБ:

Ҳақиқатдан ҳам МК 139-моддага кўра, “таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади” дейилган.

Лекин аслида 5 кунлик иш ҳафтаси ва 6 кунлик иш хафтаси деган тушунчалар бор. Бу борада МК 115-моддасига асосан 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.

Менимча, бунда таътилларни ҳисоблашда 5 кунлик иш хафтаси учун ҳам, 6 кунлик иш хафтаси учун ҳам ягона ва умумий ҳисоб-китоб тизими бўлишини таъминлаш учун уларни ҳисоблашга нисбатан 6 кунлик иш хафтаси белгиланган бўлса керак.

Аслида, бу масала Сиз қатори бошқаларни ҳам ўйлантириб келган, неча йиллардан бери.

Шуни айтиб ўтишим керак, ҳозирги ишлаб чиқилган ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган янги таҳрирдаги МК лойиҳаси (237-модда)да бу бироз бошқачароқ белгиланмоқда, эътибор беринг:

Ходимларнинг йиллик асосий ва қўшимча ҳақ тўланадиган таътилларининг муддати календар кунларда ҳисобланади.

Қонунда назарда тутилган айрим тоифадаги ходимларга бериладиган асосий ва қўшимча таътилларнинг муддати, агар жамоа шартномасида ёки жамоа келишувида бошқа қоида назарда тутилган бўлмаса, олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан тақвим бўйича иш кунлари билан ҳисобланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмига мувофиқ таътил муддатини ҳисоблашда йиллик асосий ёки йиллик қўшимча ҳақ тўланадиган таътил даврига тўғри келиб қолган байрам (ишланмайдиган) кунлари таътилнинг календар кунлари сонига киритилмайди.

Яъни, энг асосий ўзгариш бу ерда йиллик таътиллар тўлиқ календерь кунлари (бу дегани хафталик етти кун, яъни тўлиқ хафта) бўйича ҳисобланиши кутиляпти.

Ва, агар қонунларда назарда тутилса, айрим тоифадаги ходимларга бериладиган таътиллар 6 кунлик иш хафтаси билан белгиланиши мумкин бўлади (агар янги лойиҳа ўтадиган бўлса, албатта).

Манба 👉@yuristkadr

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉 https://t.me/argos_uz
​​#Самарқанд

Танлов ғолибининг келгуси меҳнат фаолияти “Қайта алоқа” амалиёти орқали мониторинг қилиб борилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ҳамда Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда очиқ танлов асосида Жомбой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозими тайинланган давлат хизматчиси Қўзиев Фарход Эркиновичнинг бир ойлик меҳнат фаолияти мониторинг ўтказилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.me/argos_uz
Янги Ўзбекистон.pdf
1.9 MB
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматига ишга киришда, очиқлик, шаффофлик ва адолатлилик прициплари устувор бўлишини таъминлаш, вакант лавозимлар очиқ, мустақил танловлар орқали энг муносиб номзодлар томонидан эгалланишини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада агентлик томонидан "Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали - vacancy.argos.uz" портали ишлаб чиқилиб, айни вақтда республикамиздаги бир қатор вазирлик ва идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликларидаги вакант лавозимлар мунтазам эълон қилиб келинмоқда.

Ушбу портал яратилишидан кўзланган мақсад, унинг айни вақтдаги ҳолати юзасидан Агентлик бошқарма бошлиғи Аббос Акромовнинг "Янги Ўзбекистон" газетасидаэълон қилинган мақоласи орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг 👉 https://t.me/argos_uz
#Танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ҳудудий филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади!

Батафсил

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов

⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Ҳайдаров Муҳаммадали Шерали ўғли Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ва Бандлик бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Фарғона шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉
https://t.me/argos_uz
ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли 2020 йил 16 ноябрдаги ПФ-6111-сон Фармони билан Максудов Алишер Иркинович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Алишер Максудов шу кунга қадар “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉
https://t.me/argos_uz
⚡️Танлов ғолибларидан бири марказ директори сифатида ишга олинди

👉Хабарингиз бор, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ва Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида Бандлик бош бошқармаси тизимида мавжуд вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинган эди.

Ушбу танлов ўз ниҳоясига етиб, қуйидаги номзодлар танлов ғолиби сифатида ишга қабул қилинди.

Қаххоржонов Шерзоджон Қаххоржон ўғли Учкўприк тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимига тайинланди. (расмда чап тарафда)

Турдалиев Сардорбек Хайрулло ўғли Бандлик бош бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори лавозимига тайинланди. (расмда ўнг тарафда)


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉
https://t.me/argos_uz
​​Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ҳамда “Мен танлаган касб” мавзусида иқтисодий йўналишда таҳсил олаётган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда филиал раҳбарининг ўринбосари Иброҳим Ҳожиев мамлакатимизда кадрлар сиёсати соҳасида олиб борилаётган янгиликлар, номзодларни давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда касбга оид сифатлари ва хизматларини одилона ва объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни танлаб олиш ҳамда уларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини назарда тутувчи меритократия тамойилини қўлланилаётганлиги тўғрисидаги фикрларини билдирди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Музаффар Абдуллаев вилоятда сўнгги йилларда иқтисодий соҳада амалга оширилаётган самарали ишлар ҳамда замонавий кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларнинг қай даражада қондирилаётганлиги, соҳада хориж тажрибаларидан фойдаланиш аҳволи каби бир қатор долзарб масалаларга тўхталиб ўтди.

Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчиси, иқтисод фанлари номзоди Равшанжон Исмаилов олий таълим муассасаларида ҳорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда етук кадрлар тайёрлаш, уларга замонавий билим бериш, келгусида муносиб иш билан таъминланишларини назоратга олишга алоҳида аҳамият бериб келинаётганлигини таъкидлаб, олий таълим муассасаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни Наманган муҳандислик-технология институти мисолида таҳлил қилди.

Учрашув талабаларни қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар билан давом этди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉
https://t.me/argos_uz
​​⚡️⚡️⚡️

Сегодня Агентством развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан при поддержке Программы GIZ «Содействие правовой государственности в Центральной Азии» организован вебинар на тему: «Опыт Германии в сфере государственной гражданской службы» с участием старшего научного сотрудника по сравнительному публичному праву Института Макса Планка М.Хартвига.

Участники обсудили ключевые моменты совершенствования профессиональной деятельности в аппарате государственного управления Германии, а также основные положения Закона Германии о публичной службе с целью внедрения передовых концептуальных основ и инновационных достижений в национальную правоприменительную практику по развитию государственной гражданской службы Узбекистана.

Стоит отметить, что система государственной службы Германии подразделяется на государственную федеральную службу, службу на земельном уровне, службу на уровне общин и структур самоуправления. Установленные законодательством права, обязанности, гарантии и система званий и рангов для чиновников обеспечивают единство госслужбы Германии.

Пресс-служба АГРОС

https://t.me/argos_uz
​​Меморандум доирасидаги ишлар ижроси борасида илк қадам

Жорий йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Тошкент давлат иқтисодий университети (ТДИУ) ўртасида имзоланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми доирасидаги ишларни амалга ошириш бошланди.

Жумладан, куни кеча Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов видеоалоқа воситаси орқали барчага шахсий намуна сифатида ТДИУ раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда 200 дан ортиқ талабаларга “Hard and soft skills” мавзусида дарс ўтди.

Мазкур мастер-класс дарсида қайд этилган муълумотлар барчани эътиборини тортиб, айниқса университетда жорий ўқув йилида янги ташкил этилган “Инсон ресурсларини бошқариш” йўналиши талабаларида О.Хасанов марузаси катта қизиқиш уйғотди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, агентлик ва университет ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамловчи меморандум имзолаш вақтида қайд этилганидек, бу каби тренинг дарслар республикамиздаги барча давлат органлари ва ташкилотларидаги ходимлар билан ишлаш бошқармалари раҳбарлари иштирокида мунтазам равишда ўтказилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг👉
https://t.me/argos_uz
КАДРЛАР ХИЗМАТИ ХОДИМИ НИМАНИ БИЛИШИ КЕРАК?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, Саидали Мухторалиев, Мен бир МЧЖда котибаликдан кадрлар бўйича инспеторлик вазифасига ўтганман. Аввал кадр бўлиб ишламаганман, шунинг учун қийналяпман. Кадрларни асосий ишлари нима, улар нималарни билиши керак? Илтимос шу саволга жавоб беринг.

ЖАВОБ.

☝️Одатда, корхона ва ташкилотларнинг кадрлар хизмати ходимлари билиши лозим бўлган жиҳатлар шу кадрлар хизматининг низомида ёки кадрлар хизмати ходимининг лавозим-йўриқномаларида белгиланган бўлади.

Мен, бу борада умумийроқ қилиб кадрлар бўлими ходимлари билиши лозим бўлган энг асосий масалаларга тўхталиб ўтаман.

Демак, кадрлар хизмати ходимлари қуйидагиларни билиши керак:

қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ходимларни бошқариш бўйича услубий материаллар;
меҳнат қонунчилигини;
корхонанинг тузилиши ва штатлари, унинг йўналиши, ихтисослиги
ва ривожланиш истиқболларини;
корхонанинг кадрлар сиёсати ва стратегиясини, ривожланиш таҳлилларини тузиш, кадрларга истиқболли ва жорий эҳтиёжни аниқлаш тартибини;
корхонани кадрлар билан таъминлаш манбаларини;
меҳнат бозори ҳолатини;
ходимларни баҳолаш тизимлари ва усулларини;
кадрлар малакаси даражасини;
кадрлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, юритиш ва сақлаш тартибини;
корхона ходимлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартибини;
меҳнат фаолиятининг ҳисобини ташкил этишни;
кадрлар ҳаракатини ҳисобга олиш усуллари, белгиланган ҳисоботларни тузиш тартибини;
кадрлар хизматида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини;
ходимлар билан ишлашнинг илғор маҳаллий ва хорижий тажрибасини;
психология ва меҳнатни ташкил этиш асосларини;
касб-ҳунар асосларини;
интернет ва ахборот телекоммуникацион тизими ҳамда алоқа воситаларини;
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини.

Умуман, корхона ва ташкилотнинг фаолият йўналишидан келиб чиқиб, ушбу рўйҳатни кенгайтириш ёки оптималлаштириш (ихчамлаштириш) мумкин.

манба 👉@yuristkadr

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг👉
https://t.me/argos_uz