Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.58K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Қирғизистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Анонс

⚡️Сиёсий-маърифий билим — самарали давлат фуқаролик хизматини кўрсатишда муҳим


◽️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида:

▫️Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар дайжести

▫️Видеолавҳа намойиши: Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Хитой Халқ Республикаси тажрибаси таҳлили

▫️“Маҳалладан гапирамиз” рукни

▫️“Мутолаа вақти” рукни

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 19 июль куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, ҳам YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари янги кооперация лойиҳаларига старт бердилар

Икки томонлама музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этишди.

Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Ушбу станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилиши кўзда тутилган.

Чуй вилоятида замонавий енгил автомобиллар ва тижорат техникалари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Хусусан, у ерда "Кобальт," "Оникс" ва "Трекер" русумли енгил ҳамда юк автомобиллари йиғилади.

Шунингдек, Қора-Балта шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонага замонавий технологик ускуналар етказиб берилиб, ўрнатилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ушбу лойиҳалар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Давлат хизматини ривожлантириш соҳасида навбатдаги ҳамкорлик баённомаси имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ишлари бўйича давлат агентлиги ўртасида ҳамкорлик баённомаси
имзоланди.

Мазкур ҳужжат икки мамлакат ўртасида давлат хизматини ривожлантириш соҳасида ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйишни белгилаб бермоқда.

Ҳамкорлик:

◽️ давлат органларида хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятлари, яъни давлат хизматига қабул қилиш, хизматда кўтариш, давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш, хизматдан бўшатиш масалалари;
◽️ давлат хизматчиларини ўқитиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш);
◽️ инсон ресурсларини бошқариш учун ахборот тизимлари ва технологияларини яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш йўналишларида олиб борилиши белгиланди.

🇺🇿🇰🇬 Ушбу ҳамкорлик баённомасининг имзоланиши – мамлакатлар ўртасидаги давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш соҳасидаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммити – келгусида икки томонлама муносабатларда янада юқори даражага чиқиш учун мустаҳкам асос

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!

◽️Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнаси ушбу шиор остида нишонланади.

Бу ҳақда "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида маълум қилинди.

◽️Қарор матни билан танишиш

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Ҳурматли давлат хизматчиси, Сиз учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим этилди!


◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Мазкур ўқувни сифатли форматда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=5khpXMcEWdk саҳифасида ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#LIVE

⚡️Бухорода Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар ўқуви доирасида яхши ташаббус қилинди


Айни дамда Бухоро шаҳридаги “Sahid Zarafshon” меҳмонхонаси конференц залида Бухоро вилоятида Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-амалий семинар бошланмоқда.

Аҳамиятли жиҳатларидан бири,
Дастур бошланишидан олдин семинар иштирокчилари учун давлат хизматчилари, раҳбар кадрларга мўлжаллаб тузилган "Мутолаа" рукнидаги сиёсий, маънавий-маърифий, бадиий асарлар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Номзодлар айни дамда ўзлари учун қизиқарли бўлган адабиётларни харид қилиб, сара асарлар ғояси устида суҳбатлашмоқда. Жараёнга қайтамиз.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Халқпарвар, садоқатли, турли вазиятларга мослашувчан, профессионал кадрларга эҳтиёжимиз бор

◽️Ўқувни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов очиб берди.


Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Давлат хизматчиси — аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт” тамойили остида олиб борилган ислоҳотлар натижасида юртимизда давлат бошқарувининг ўзига хос модели яратилди.

Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, давлат бошқарувининг самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбар кадрларнинг салоҳиятига боғлиқ. Шу асосда бугунги кунда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматига салоҳиятли раҳбар кадрларни жалб қилиш, захирасини шакллантириш, уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириш, бу орқали раҳбар кадрларнинг сифат таркибини яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Айни шу мақсадда ташкил қилинган ўқув семинари раҳбар кадрларнинг компетенцияларини оширишга қаратилган.

Бугунги шароитда давлат хизматчиларининг шахсий ҳамда профессионал салоҳиятини узлуксиз ошириб бориш, турли шароитларга мослашувчанлик, олдига қўйилган масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этиш учун доимий ўз устида ишлаши — долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

◽️Эслатиб ўтамиз, ўқувда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳудуддаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш — @argos_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйенни ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳамкорлик барча устувор йўналишларда янада юксак босқичга кўтарилишига ишонч билдирилди.

Каналга уланиш — @argos_uz