Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.58K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Бу йил 805 минг нафар абитуриент олий таълим муассасалари қабул имтиҳонларида иштирок этмоқда

◽️Президент Шавкат Мирзиёев давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди.

Шу кунларда олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу йил унда 805 минг нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Мутасаддилар 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кадрлар тайёрлаш давлат буюртмаси режаси бўйича ахборот берди. Қайд этилганидек, бу йил бакалавриатда ҳам, магистратурада ҳам муҳандислик, қурилиш, табиий фанлар, математика, ахборот технологиялари йўналишларига квоталар сони оширилмоқда. Тўлов-контракт асосида қабул давлат ва нодавлат муассасаларга бир хил шартлар асосида, олийгоҳнинг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Давлатимиз раҳбари олий таълим муассасаларига умумий давлат буюртмасини тасдиқлаш, бунда мамлакатимиз ривожи ва меҳнат бозори талабларига эътибор қаратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга риоя қилиши лозим?

▫️"Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари"да бу масалага алоҳида эътибор берилган. Ролик билан танишиб чиқиш тавсия этилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Халқаро_нашр

⚡️Испаниянинг оммабоп "El Mundo Financiero" электрон нашрида "Ўзбекистонда гендер сиёсати — инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим мезони" сарлавҳали мақола эълон қилинди


Унда Ўзбекистонда гендер сиёсати масалалари таҳлил қилинган.

— Гендер сиёсати сабаб сўнгги етти йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 27 фоиздан 35 фоизга кўтарилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида гендер тенгликка эришиш борасидаги тизимли ишларни сарҳисоб қилиб, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши биринчи марта 35 фоизга етганини алоҳида қайд этди, – дейилади материалда.

Испан электрон нашрида маълум қилинганидек, Ўзбекистон гендер тенглиги билан боғлиқ асосий халқаро инсон ҳуқуқлари шартномалари ҳамда конвенцияларини ратификация қилган. Мамлакат 1995 йилда аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияга (CEDAW) қўшилди ва камситишни бартараф этиш ҳамда аёлларнинг тўлиқ ривожланиши ва фаровонлигини таъминлаш мажбуриятини олди. Ўзбекистон шунингдек, гендер тенглигига эришиш учун стратегик мақсадларни белгилаб берувчи Пекин декларацияси ва Ҳаракат платформасини ҳам тасдиқлаган ҳамда тегишли мажбуриятларни самарали бажариб келмоқда.

◽️ Мақолани ўқиш.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Иш вақти меъёрларига амал қилиш ва амал қилмаслик қандай натижа,оқибатларга олиб келиши мумкин?

Ушбу анимацион роликда шу ҳақда маълумот берилган.

Ролик Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ташаббуси билан тайёрланган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Айни вақтда vacancy.argos.uz порталидаги 139 та вакант лавозимга иш стажи талаб қилинмайди

Жорий йил 16 июль ҳолатига кўра, vacancy.argos.uz порталида давлат органларидаги 400 дан ортиқ вакант лавозим учун аризалар қабули давом этмоқда.

Порталда мавжуд вакант лавозимларнинг 139 тасига ҳужжат топшириш учун иш стажи талаб этилмайди.

❗️Иш стажига эга бўлмаган номзодлар давлат органларининг стаж талаб қилинмайдиган лавозимларини эгаллаш учун очиқ танловларда иштирок этишлари мумкин!

◽️Танишиш

👉 Таклиф ва саволларингизни
@vacancy_argos_bot орқали йўлланг!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Самарқандда Миллий кадрлар захирасидаги номзодлар учун малака ошириш курси ташкил этилди


◽️Ўқув давомида кадрлардаги халқпарварлик, ватанга садоқат, касбга фидойилик каби хислатларни янада шакллантиришга устуворлик берилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Зангиота: Давлат хизматчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ташаббуси билан Зангиота туманида навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Ўқув Дастури иштирокчилари икки гуруҳга бўлинди.

Мақсад — давлат хизматчиларини ишдан ташқари ва иш вақтида одоб-ахлоқ қоидаларга риоя этиши, шунингдек, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, муаммоларини манзилли ва тизимли ўрганиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилади.

Дастур якунида давлат хизматчиларининг олган билим ва кўникмалари синовдан ўтказилади.

◽️Малака ошириш дастури жорий йилнинг 4 август кунига қадар давом этиши белгиланган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга ўсди.

Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди.

Умуман, йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат 567,4 триллион сўмга етди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94 триллион сўмга кўп.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир А.Ариповнинг таклифи қўллаб-қувватланди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_огоҳлантиради

⚡️ Давлат хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари қонун ҳимоясида!


Агентлик томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилди ва қатор таъсир чоралари қўлланилди.

Таҳлиллар давомида қуйидагилар аниқланди:

– 490 та ўрганиш ўтказилган;
– 113 та тақдимнома киритилган;
– 79 та маъмурий таклиф берилган;
– 194 та ёзма огоҳлантириш хати юборилган.

Ўрганишларда жами 2671 та ҳолатда қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

🔰 Жумладан:


◽️ 630 та ҳолатда танлов ўтказиш тартибига амал қилинмаган, 189 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизмати лавозимларига танловсиз ишга қабул қилинган ҳамда 5 та ҳолатда кадрлар бўйича раҳбарлик лавозимига номзод Агентлик билан келишмасдан тайинланган;
◽️205 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг ҳуқуқлари бузилган;
◽️ 80 нафар давлат фуқаролик хизматчисига меҳнат таътилларини беришда, 72 нафарига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашда қонунчилик талабларига амал қилинмаган;
◽️ 211 нафар давлат фуқаролик хизматчисига эксклюзив ҳуқуқлар татбиқ этилмаган;
◽️ 4 та ҳолатда ишдан бўшатиш тартибига риоя қилинмаган;
◽️29 та ҳолатда жамоа шартномаси қабул қилинмаган ҳамда ходимларга имзо қўйдирган ҳолда таништирилмаган;
◽️ 46 та ҳолатда давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва Одоб-ахлоқ комиссияси тасдиқланмаган;
◽️889 та ҳолатда инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар “hrm.argos.uz” электрон платформаси орқали шакллантирилмаган.

◽️Батафсил

☝️Давлат хизматчилари мурожаатлари боти — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур

Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
⚡️Ўзбекистон ва Эрон етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги интилишлари қатъий эканини тасдиқладилар

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Масъуд Пезешкиённи бўлиб ўтган Президент сайловидаги ғалабаси билан самимий қутлаб, масъулиятли давлат лавозимида катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада ривожлантириш, савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас


🔰Раҳбарлар қуйидагиларга мажбур:

◽️бўйсунувидаги давлат хизматчиларига профессионализм, ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ўрнак бўлиш;

◽️ жамоада соғлом маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш;

◽️давлат хизматчиларини қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундамаслик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслик;

◽️кадрларни маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш, тайинлаш ёки тавсия этишга йўл қўймаслик;

◽️ давлат хизматчиларининг фаолиятига баҳо беришда қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш;

◽️давлат хизматчилари томонидан коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

◽️бўйсунувидаги давлат хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

Раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас.

Каналга уланиш — @argos_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонларни давлатимиз раҳбари ва рафиқаси кутиб олди.

Каналга уланиш — @argos_uz