Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.2K subscribers
9.38K photos
1.76K videos
14 files
6.09K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолиятида натижадорлик — бош мезон бўлади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш Услубиятини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/407

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат фуқаролик хизмати тизими мониторинг қилинади

Яна бир қонуности ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Белгиланган тартибга кўра, “Давлат фуқаролик хизмати соҳасида мониторинг ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаси муҳокама учун порталга қўйилди.

Мазкур Низом “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан ишлаб чиқилди. Низом давлат фуқаролик хизмати тизимида "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунга риоя этилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ўтказиш тартибини белгилайди.

Низом билан режали мониторинг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланган Иш режа асосида ўтказилиши белгиланмоқда.

❗️Режадан ташқари мониторинг эса:

▪️Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари;

▪️ давлат фуқаролик хизматчилари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

▪️давлат органи томонидан тақдим этилган ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотлар натижалари;

▪️оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қонунбузилишлар содир этилаётганлиги ёки соҳага оид қонунчилик ижроси таъминланмаётганлиги тўғрисида берилган ахборотлар;

▪️давлат органида ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этилмаслиги каби асослар мавжуд бўлганда ўтказилиши белгиланмоқда.

Лойиҳада мониторингни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби, мониторинг иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, мониторинг натижаларини расмийлаштириш, таъсир чораларини қўллаш, ўтказилган мониторинг натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таҳлилий маълумотлар киритиб борилиши билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинмоқда.

👉
Қўшимча маълумот

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Эксперт_шарҳи

⚡️Салоҳиятли раҳбар хотин-қизлар корпусини шакллантириш – кадрлар сиёсатининг устувор йўналиши

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Фарангиз Зайнобиддинованинг шу сарлавҳа остида, долзарб мавзудаги таҳлилий мақоласи эълон қилинди.

Унда давлат бошқарувида хотин-қизлар салмоғини оширишнинг аҳамияти, давлат хизматида гендер сегрегациясини бартараф этиш чоралари, хотин-қизлар фаолиятига оид илғор хорижий тажриба, раҳбар аёлларни шакллантиришнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларига эътибор қаратилган.

👉 Мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Эксперт_шарҳи

⚡️Халққа қонунлаштирилган хизмат кўрсатилади

...Юртимизда кейинги йилларда халқ манфаати йўлидаги ислоҳотлар изчиллик касб этди. Давлат идоралари “Инсон – жамият – давлат” тамойили асосида янгича ва халқчил тизимда ишлай бошлади.

Давлат бошқаруви ва давлат хизматчилари оддий одамларга яқинлашди. Халқни эшитиш, муаммони тезкор ҳал қилиш тизими йўлга қўйилди. Энди эса халққа хизмат қонунлаштириб қўйилди.

Мазкур қонун нормаларининг самарали ижросини таъминлаш орқали кўп йиллардан буён ечимини топмаётган тизимли муаммолар ҳал қилинади, илғор халқаро стандартга жавоб берувчи – давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқ-мажбурияти ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларига оид ягона тартибот тизими шакллантирилади.

👉 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️ Меҳнат шартномасини тузиш билан боғлиқ муносабатларда ўзгариш бўлади

Бу ҳақда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгилаб қўйилди.

🟢Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат фуқаролик хизматида фаолият самарадорлигини баҳолаш: хорижий тажриба, миллий амалиёт

Ушбу таҳлилий мақолада Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти мудири Асрор Мухитдинов KPI тарихи ва уни амалиётга жорий этилиши, Ўзбекистонда янги тизимни йўлга қўйилиши, Агентлик томонидан механизмни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳага оид хорижий давлатлар тажрибаси ҳақида маълумот берган.

🟢 Ўқиш тавсия қилинади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️ Истиқболли бошқарув кадрларни саралаб олиш ва тайёрлашнинг замонавий тизими жорий этилмоқда

Дастур — истиқболли бошқарув кадрларни очиқ танлов асосида саралаб олиш, танлов ғолибларини махсус дастурларда ўқитиш, уларни маҳаллий ва хорижий стажировкага юборишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидан иборат.

☝️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат хизмати учун истиқболли кадрларни хорижда тайёрлаш амалиёти натижа бера бошлади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Абдурахмон Умаров ушбу механизм қандай тартибда ишлаши, мавжуд ҳолат, дастлабки натижаларни таҳлил қилди.

***

... 2018-2022 йиллар давомида жами 1502 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар ҳамда соҳа мутахассислари “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида хорижда таълим олди, стажировка ўтади.

Стипендиатлар дунёнинг жами 40 дан ортиқ давлатида, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби илғор мамлакатларнинг 330 дан зиёд университетлари, илмий марказлари ва нуфузли компанияларида таълим олди.

Бугунги кунда 1062 нафар стипендиатлар мамлакатимизга қайтиб келди. Айни дамда улар таълим, соғлиқни сақлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳа, тармоқларида самарали фаолият олиб бормоқда.

🟢 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

Давлат органлари ва ташкилотларида замонавий кадр технологияларини жорий этиш — долзарб масала

... Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, кадр бошқарувида яна бир кенг тарқалган замонавий кадр технологиялардан бири — HR-метрика технологияси. Ушбу технология асосан ташкилот кадр бўлинмаси фаолиятини баҳолаш учун кенг фойдаланилиб, кадр сиёсати, режалаштириш қанчалик самарали ташкил этилганлигини ҳамда инсон ресурслари имкониятларидан тўла фойдаланиш ҳолатини акс эттиради.

HR-метрика ташкилот ходимлари тўғрисидаги кадрлар қўнимсизлиги, вакансиялар бўйича маълумотлар, лавозимда кўтарилиши, ротация, ўртача меҳнат стажи, ёши ва жинси бўйича таркиби, ишда йўқ бўлган вақти (абсентизм), инсонни ривожлантиришга сарфланган харажатлар каби маълумотларни ўз ичига олади.

Айни кунларда ушбу замонавий кадр технологиясини тажриба асосида вазирлик ва идораларга жорий этиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда...

***

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Мухсина Хусанованинг ушбу мақоласида давлат органлари ва ташкилотларида замонавий кадр технологияларини жорий этиш, унинг аҳамияти ҳақида сўз боради.

🟢 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат хизматчилари Сингапурда малака оширади

Давлатимиз раҳбарининг хорижий давлатларга ташрифлари мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида муҳим аҳамият касб этади. Ташрифлар давомида имзоланган битим ва келишувлар турли соҳаларда  давлатларнинг амалий ҳамкорлиги  учун катта имкониятлар очади. “Осиёнинг иқтисодий мўъжизаси” дея таърифланадиган Сингапурга Президентимиз ташрифи ҳам ҳар икки давлат учун манфааатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

🔰 Батафсил

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодлар стажировка ўташди

Стажировка 2 ҳафта давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилди.

Номзодлар давлатимиз раҳбари кўрсатмасига асосан, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган кадрлар ичидан сараланди. Резервга 754 нафар ҳоким ёрдамчиси, 196 нафар ёшлар етакчиси ва 50 нафар хотин-қизлар фаоли тавсия этилди.

▫️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️“Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими жорий қилинди

Қисқа давр ичида Салоҳиятли кадрлар резервидаги номзодларнинг 45 нафари турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига тайинланди.

Куни-кеча ярим йил якуни бўйича яхши натижа кўрсатган 65 нафар ҳоким ёрдамчиси ва 40 нафар ёшлар етакчиларини Салоҳиятли кадрлар резервига ўзим танлаб олдим. Эндиликда уларнинг компетенциясига қараб, билим ва кўникма етмаганларни ўқитамиз, тажриба етишмаса ўргатамиз, — деб таъкидлаганди давлатимиз раҳбари.
__________

Мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати тизими самарадорлигини ошириш устувор аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан фуқаролар билан ишлашнинг “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизими йўлга қўйилди, ходимларга самарали ишлаши учун муносиб шароитлар яратилди,“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

▫️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️Меҳнат муносабатларига оид яна бир халқаро Конвенция ратификация қилинди

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️Ходим меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилишда қўшимча талаб ҳам бор

Эксперт Саидали Мухторалиев ушбу талабни шарҳлаб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️Ходимларга меҳнат таътили бериш тартибидан хабардормисиз?

Эксперт Саидали Мухторалиев ушбу тартибни шарҳлаб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️Ходимнинг яшаш жойи манзили ўзгарса, иш берувчини хабардор қилиши керакми?

Ходимнинг аниқ манзили ҳақида хабардор бўлиб туриш иш берувчи учун жуда муҳим. Сабаби, баъзи меҳнат муносабатлари ҳақида ходимнинг шахсан ўзига хабар бериш имкони бўлмаса, иш берувчи бу хабарларни ходимнинг манзилига юбориши керак бўлади. Почта орқали, албатта.

Масалан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда, буйруқ нусхасини юбориш, меҳнат дафтарчасини олиб кетиш ҳақида хабарнома юбориш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш хати юбориш ва ҳоказолар.

Ходимнинг манзили у ишга қабул қилинаётганда, дастлаб у билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилиши аниқ. Лекин орада ходим манзилини ўзгартирсачи? Бундай қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 107-моддасига асосан тарафларнинг манзиллари, жумладан, ходимнинг яшаш жойи меҳнат шартномасида аниқ кўрсатилиши керак бўлган асосий шартлардан – реквизитлардан бири ҳисобланади.

▪️МК 107-моддаси 5-қисмида шундай дейилган:

реквизитлар ўзгарган тақдирда, меҳнат шартномасининг тарафи улар ўзгартирилган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида бу ҳақда бошқа тарафга ёзма шаклда хабар қилиши керак.

Демак, ходимнинг яшаш жойи ўзгарадиган бўлса, у бу ўзгариш ҳақида иш берувчига 3 иш куни ичида ёзма хабар бериши шарт.

◽️Эксперт: Саидали Мухторалиев

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра (МК 157-моддасига асосан) бекор қилинганда ходимдан ариза олиниши шартми?

Ушбу ҳолатни эксперт Саидали Мухторалиев шарҳлаб берди.

Каналга уланиш —
@argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️Инсон капиталини ривожлантириш йўлида: Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги, икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати

Мамлакатимиз раҳбарининг 2024 йилдаги илк давлат ташрифи айнан Хитойга амалга оширилишида ҳам рамзий маъно бор.

Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу ташриф ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга, икки давлат муносабатлари тарихида ўзига хос янги саҳифани очишга хизмат қилади.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат фуқаролик хизмати: Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон амалиёти қиёсий таҳлили

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимларидан иборат бир гуруҳ давлат хизматчилари Хитойда хизмат сафарида бўлиб қайтишди. Малака ошириш давомида Хитойнинг давлат хизматига доир бой тажрибаси ўрганилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бош инспектори Раъно Умарова Дастур аҳамияти, соҳага оид Хитойнинг самарали амалиёти ва Ўзбекистон тажрибасини қиёсий таҳлил қилди.

◽️Мақолани ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️Қариндошнинг судланганлиги — шахсга давлат фуқаролик хизматига киришда тўсиқ бўлмайди


Куни-кеча Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокамаси бўлиб ўтди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz