Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.38K photos
1.77K videos
14 files
6.1K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС #ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▫️Каттақўрғонда сектор раҳбарлари учун амалий семинар ташкил этилди.

▫️Эндиликда давлат фуқаролик хизматчилари хулқ-атворининг умумий қоидалари мавжуд.

▫️Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курсимиз бошланди.

▫️ОАВ биз ҳақимизда: Раҳбарликка тайёрлов курслари давом этмоқда.

▫️Статистика: Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали 42 462 нафар номзод давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди.

▫️Интервью: Мазкур ўқув — мулоқот майдони яратиб берди.

▫️Франциянинг кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизими ўрганилмоқда.

▫️"Халқ сўзи" газетасининг 2022 йил 1 ноябрь, 235-сонида "Янги Ўзбекистон ёшлар билан барпо этилади" сарлавҳали мақола чоп этилди.

▫️Савол-жавоб: Шартнома асосида ишлаётган ходим давлат фуқаролик хизматчиси саналадими?

▫️Фоторепортаж: “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан жойларда давлат фуқаролик хизматчилари иштирокида очиқ мулоқотлар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

▫️Эксперт шарҳи: Меҳнат шартномасини тузиш билан боғлиқ муносабатларда ўзгариш бўлади.

▫️ “Ўзбекистон давлат органлари самарадорлиги мукофоти” дастурининг очилиши муросими бўлиб ўтди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Махсус репортаж: "Маҳалла-туман-шаҳар" вертикал ижро ва назорат тизими шакллантирилмоқда.

▫️Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси билан нималар ўзгаряпти?

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги оширилмоқда.

▫️Минг нафарга яқин номзодлар Миллий кадрлар захирасига киритилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Миллий кадрлар захирасига олинган номзодларнинг яна бир гуруҳи қисқа муддатли малака ошириш курсини якунлади

☝️Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

⚡️ Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл

Ушбу шиор остида талабалар иштирокида мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Давлат фуқаролик хизмати ва олий таълим ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, битирувчи курсларнинг қобилиятли талабаларини давлат хизматига жалб қилиш мақсадида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларининг яна бири Тошкент архитектура ва қурилиш институтида бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси вакиллари, талабалар иштирок этди.

Дастлаб соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга тушунча берилди. Шундан сўнг, давлат хизматига киришнинг шаффоф ва адолатли танлов тизими, "Ёш мутахассисларни танлаш дастури" ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида ёшлар соҳага қизиқиши юқори эканлигини билдириб, давлат хизматига ишга кириш, фаолият юритиш, хизматчиларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Жараён республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

⚡️ Айни дамда АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш тизими юзасидан брифинг бошланди.

🟢 Жонли эфирда кўриш.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур Низом билан давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совғанинг қиймати, уни қабул қилиш талаблари, баҳолаш ва тасарруф этиш тартиби белгиланмоқда.

❗️Жамоатчилик муҳокамаси жорий йилнинг 22 ноябрга қадар давом этади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE

⚡️"Маҳалладан-республикагача": “Келажак лидерлари” дастури доирасида навбатдаги малака ошириш курси бошланди

Дастур доирасида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва ушбу йўналишлар ишини мувофиқлаштирувчи лавозимларда фаолият олиб бораётган 50 нафар кадр малакасини оширади.

👉 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

⚡️Жорий йилда 43 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиси малакасини оширди

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Жорий йилнинг шу даврига қадар турли даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун 70 дан зиёд ўқув курслари ташкил этилди. Уларда 43 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг билим ва кўникмаларини оширди.

Мазкур ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилаётган бўлиб, анъанавий малака ошириш курсларида жами 17 647 нафар давлат фуқаролик хизматчиси иштирок этди.

Маълумот учун: 2022 йил якунига қадар 1800 нафар давлат бошқаруви органлари вилоят, туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари раҳбар кадрларини 60 соатлик малака ошириш курсларида ўқитиш режалаштирилган.

Шунингдек, Агентлик томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг ишдан ажралмаган ҳолда малакасини ошириш мақсадида ilm.argos.uz масофавий таълим портали ишга туширилди. Ҳозирги вақтга қадар мазкур порталда турли соҳаларга оид 400 га яқин видеоматериаллар, 240 дан ортиқ электрон адабиётлар жойлаштирилди. Тизимда 62 972 нафар давлат фуқаролик хизматчилари рўйхатдан ўтган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

⚡️Янги платформа ишга тушди

dc.bimm.uz — давлат фуқаролик хизматчиларининг махсус масофавий малака ошириш курси

Платформа Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишга туширилди.

Маълумот учун: Малака ошириш курси 30 та мавзуни ўз ичига олган 9 та модулдан иборат бўлиб, 48 академик соатга мўлжалланган.

Айни дамда 30 739 нафар турли даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари, жумладан “Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар, "Келажак лидерлари” клуби аъзолари, ҳудуд ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат фуқаролик хизматчилари ушбу платформа орқали малака оширмоқда.

Уларнинг 26 232 нафари курсни муваффақиятли якунлаб, сертификатга эга бўлди.

Йил якунига қадар минг нафардан ортиқ Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар, 20 минг нафардан ортиқ ҳудуд ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат фуқаролик хизматчилари, шунингдек, давлат органи ва ташкилотларининг марказий аппаратларида фаолият юритаётган 6 мингга яқин давлат фуқаролик хизматчиларининг ушбу платформа орқали малака оширишини ташкил этиш режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади

Саммитда Евроосиёнинг муҳим стратегик ҳудудларида жойлашган туркий дунё мамлакатлари раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон ташкилотнинг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади. Шу пайтга қадар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 30 дан ортиқ ташаббуснинг аксарияти амалиётга жорий этилган.

ТДТ Самарқанд саммити аъзо мамлакатлар ўртасидаги барча йўналишлардаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаради.

❗️Саммит ўз ишини жорий йилнинг 10 ноябрида бошлайди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_вакансия

⚡️Айни вақтда давлат органлари ва ташкилотларида 2 мингдан зиёд вакант лавозим учун танлов давом этмоқда

Порталда мавжуд вакант лавозимларнинг 399 тасига ариза юбориш учун иш стажи талаб этилмайди.

Очиқ танловларга ҳужжат топшириш онлайн тарзда амалга оширилади.

▪️ Ҳудудлар кесимидаги вакансиялар

▪️ Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

▪️ Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

▪️ Агентликлар тизимидаги вакансиялар

▪️ Ҳокимликлардаги вакансиялар

❗️Эслатиб ўтамиз, бундан атиги 2 йил олдин вакант лавозимлар ҳақида билиш имконияти мураккаб бўлган. Эндиликда сиз бир пайтнинг ўзида битта ташкилотнинг 3 та вакант лавозимига онлайн тарзда ҳужжат топширишингиз мумкин. Ташкилотлар сони эса — чегараланмаган.

Вакант лавозимлар ягона очиқ порталининг Telegram'даги расмий каналлари:

▪️ Вакансиялар каналиhttps://t.me/vacancy_argos

▪️ Очиқ танловлар ғолиблари канали https://t.me/vacancy_winners

▪️ Test.argos.uz саволларидан намуналарhttps://t.me/testargosuz

🟢 Танловлар юзасидан мурожаатларни қабул қилиб, тезкор жавоб берадиган бот — @vacancy_argos_bot

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️ Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти юзасидан савол-жавоб

❗️Савол: Стипендиатга ажратиладиган харажатларнинг миқдори чекланганми?

Жавоб:
Хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш даврида битта Стипендиатга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдори Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
___________

❗️Савол: Жамғарма маҳаллий ОТМлар талабалар амалиётини ёки шунга ўхшаган дастурларни молиялаштирадими?

Жавоб:
Жамғарма стипендияси орқали хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олишни молиялаштиради. Талабалар амалиёти ёки шунга ўхшаган дастурлар Жамғарма томонидан молиялаштирилмайди.
___________

❗️Савол: Жамғарма хорижда ординатурада таълим олиш учун ҳам стипендиялар ажратадими?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияси ва Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ, республика учун алоҳида аҳамиятга эга тиббий мутахассисликлар бўйича икки йилгача клиник ординатурани ўташ учун стипендиялар ажратилиши мумкин. Бунда клиник ординатурага магистратура дастури бўйича ўқишнинг ўзига хос шакли сифатида қаралади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоролик

⚡️ Давлат фуқаролик хизмати тизимини рақамлаштиришда навбатдаги муҳим қадам қўйилди

Бугунга қадар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган ходимларни ишга қабул қилишда 10 га яқин ҳужжат қабул қилинган. Эндиликда давлат фуқаролик хизматига ишга киришда фуқаролардан ҳужжатлар тўплами талаб этилмайди.

Агентликнинг my.argos.uz платформасида давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисида барча маълумотлар мавжуд бўлиб, ушбу тизим орқали давлат фуқаролик хизматчиси ўз фаолияти билан боғлиқ маълумотлар билан ишлаши, шунингдек, қўшимча интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. Мазкур платформа вакансиялар портали билан интеграция қилинган.

Шунингдек, давлат фуқаролик хизматининг раҳбарлик лавозимлари захирасига киритилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар — кўникма ва компетенциялари, меҳнат фаолияти ҳамда ассесмент натижалари бўйича кўрсаткичлардан ташкил топган электрон портфолио ишлаб чиқилди.

🟢 Full формат

☝️Батафсил видеороликда

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM