Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.55K photos
1.81K videos
14 files
6.2K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Андижонда кадрлар ишини рақамлаштириш ҳолати таҳлил қилинди.

◽️Меҳнат фаолиятини олиб бораётган эркакларга аёлининг ҳомиладорлик даврида қандай имтиёзлар берилади?

◽️Бухоро вилоятида "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди.

◽️ Наманган вилоятида давлат хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

▫️Брифинг: Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишлар

◽️Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат идораларидаги 2 300 га яқин вакант лавозимларга танловлар ўтказилмоқда.

◽️Кўмакчи эксперт: Давлат хизматчиларини ҳақорат қилганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганми?

◽️Хотин-қизларни раҳбарликка тайёрлаш бўйича ўқув дастури ташкил этилди.

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Битирувчи курс талабалари давлат ташкилотларига ишга киришнинг бугунги имкониятларидан хабардорми?

Республика бўйлаб олий таълим муассасаларида битирувчилар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотларда асосий урғу шу масалага қаратилмоқда.

Учрашувларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳудудий филиаллари масъуллари ҳам иштирок этмоқда. Навбатдаги учрашув Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил этилди.

Мулоқотда давлат ташкилотларида ишга кириш бўйича хориж тажрибаси, Ўзбекистондаги амалиёт ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, ёшларга вакант лавозимларнинг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz имкониятлари, вакант лавозимларга ҳужжат топшириш тартиби ва ундан фойдаланиш бўйича батафсил тушунчалар берилди.

#Андижон

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Бухоро шаҳар ҳокимлигида экспресс-тренинг: ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ташаббуси билан Бухоро шаҳар ҳокимининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини тезлаштириш, ҳудуддаги раҳбарларнинг бир мақсад йўлида жамоа бўлиб, самарали фаолиятларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида экспресс-тренинг ташкил этилди.

Тренинг иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги янгиликлар, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари(KPI) асосида баҳолаш тартиби, раҳбар шахсининг маънавий қиёфаси ҳамда ходимларни самарали бошқариш механизмлари тушунтирилди. "Маҳалла еттилиги" билан ҳамкорлик, натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.

Раҳбар маданияти, турли шароитларда ўзгаришларни бошқариш
усуллари юзасидан мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, халқ хизматчиларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

#Бухоро

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчиларидан, соҳада ишлаётган хотин-қизлардан ташкилотимизга кўплаб савол, мурожаат ва таклифлар келади. "Кўмакчи эксперт" рукнимиз орқали соҳа ходимларига ҳуқуқий тушунтиришлар бериб келамиз.

Ушбу, навбатдаги шарҳда ҳам бола парваришлаш таътилидаги ходим(аёллар) учун жуда керакли маълумотлар берилган. Жумладан, "декрет таътили"ни "декрет таътили"га улаш, бу даврнинг меҳнат стажи билан боғлиқлиги каби ҳолатлар шарҳлаб берилган.

Бу масалада бизга Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов яқиндан кўмак бериб келмоқда.

◽️Экспертга мурожаат
◽️Бизга мурожаат

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтмоқда

Унда 30 дан ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан нуфузли меҳмонлар – Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, 40 нафардан ортиқ хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамда хорижий ташкилотлар вакиллари, шунингдек, маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, аёл раҳбарлар, ишбилармон аёллар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳаларнинг жами 400 га яқин вакиллари ҳамда фаол хотин-қизлар иштирок этмоқда.

Форум иш жараёнларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг YouTube даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент вилоятида "Салоҳиятли кадрлар резерви"га олинган номзодлар ўз билим ва компетенцияларини оширмоқда

◽️Жараёнлар ҳақида лавҳада батафсил.

Каналга уланиш — @argos_uz
Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига

Президент: Биз Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, раҳбарлик қобилиятини ва тадбиркорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқириш, уларга замонавий билим бериш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож аёлларнинг муаммоларини тизимли ҳал қилиш бўйича бошлаган катта ишларимизни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз.

Зеро, бугунги тарихий ўзгаришларнинг фаол иштирокчиси бўлаётган муҳтарама аёлларимиз – ортга қайтмас тус олган демократик ислоҳотларимиз ва жадал тараққиётимизни амалга оширишда бунёдкор куч, биз қураётган адолатли ва тинчликсевар, кўпмиллатли ва фаровон мамлакатнинг мустаҳкам асосидир.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият олиб бораётган мутахассислар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилмоқда


Ўқувларда 107 нафар мутахассисни қамраб олиниши режалаштирилган.

▫️Батафсил лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️ Андижонда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ишчи гуруҳи бугун, 14 май куни соат 10:00да Андижон шаҳрида жойлашган вилоят Ёшлар марказида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун шарт-шароит яратиш ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалаларида сайёр қабул ўтказади.

Сайёр қабулда ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари, давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухорода туман, шаҳар ҳокимликларининг мутахассислари учун ташкил қилинган навбатдаги соҳавий малака ошириш курси якунланди

Ўқув курси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Аҳамиятли жиҳати, Дастур бевосита ҳокимликлар мутахассисларининг таклифлари, меҳнат фаолияти давомида уларни қийнаб келаётган масалалар асосида тайёрланди. Машғулотлар соҳанинг тажрибали ва амалиётчи мутахассислари томонидан олиб борилди.

Шунингдек, ўқув курси давомида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти раҳбар ва масъул ходимлари ҳам тингловчилар билан суҳбатлашиб, тренинглар ўтказди.

Малака ошириш курси якунида иштирокчиларга Сертификат топширилди.

#Бухоро

Каналга уланиш — @argos_uz