#Халқаро_ҳамкорлик
#USA
Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов АҚШга хизмат сафари доирасида Америка Давлат бошқаруви жамияти (ASPA) ижрочи директори Уиллиам Шилдс билан учрашув ўтказди.
ASPA 1939 йилда ташкил қилинган бўлиб, Public Administration Review ва Public Integrity журналларини нашр қилади. Жамиятга дунё бўйлаб 10 минг нафардан ортиқ олимлар ва давлат хизматчилари аъзо.
Ташкилот турли конференцияларга ҳомийлик қилади. Давлат сиёсати, давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳаларида профессионал хизматлар кўрсатади.
Учрашувда томонлар давлат хизмати соҳасида тадқиқотлар олиб бориш, етакчи халқаро экспертларни жалб қилиш, қўшма анжуманлар ташкил қилиш, кадрлар тайёрлаш каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилишди. Шунингдек, "Эл-юрт умиди" жамғармаси гранти асосида АҚШда таҳсил олаётган ёшларимизнинг ушбу ташкилотда, қолаверса, мамлакатдаги давлат идораларида стажировкасини ташкил этиш масаласи ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди.
Сафар давом этади.
Каналга уланиш - @argos_uz

⚡️АҚШда таҳсил олаётган ёш мутахассисларимиз билан мулоқот қилинди
Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллигида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов АҚШда таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.
Мулоқот аввалида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани таъкидланди.
Давлат хизматига иқтидорли ёшларни жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Ёшларимиз келажак режалари ҳақида гапирди. Ўзбекистондаги қатор соҳа ва тармоқларни ривожлантириш бўйича ташаббус ва таклифларини билдиришди.
Шунингдек, улар давлатимиз раҳбари томонидан ўзига берилган имконият учун миннатдорлигини билдиришди. Мамлакатидаги ислоҳотларни ижобий баҳолаб, таҳсили тугаши билан ўз ватанига қайтиб, жадал ислоҳотлар иштирокчиси бўлиш мақсадлари қатъийлигини таъкидлашди.
Каналга уланиш — @argos_uz

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси раиси Ларби Джакта ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот аввалида Отабек Хасанов жаноб Ларби Джактага халқаро семинарга таклиф учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда давлат хизмати ва HR тизимини такомиллаштириш бўйича самарали бўлганлигини билдирди.
Шундан сўнг, мамлакатимизда профессионал давлат тизимини яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, халққа йўналтирилган давлат хизмати, давлат хизматига ёшларни жалб қилиш, ёш истеъдодларга алоҳида эътибор қаратиш, “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Жаноб Ларби Джакта Ўзбекистонда давлат хизматида инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш соҳасида илғор тажрибаларни қўллаш бўйича БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси имкониятларидан самарали фойдаланиш мумкинлигини билдирди. Ўзбекистонлик ёш истеъдодлар учун стажировка имкониятларини кенгайтириш бўйича томонлар ҳамкорлик имкониятлари таҳлил қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Жаҳон банкининг Вашингтондаги вакиллари билан учрашди.
Онлайн форматда ташкил этилган мулоқотда Жаҳон банкининг етакчи мутахассислари Арман Ватян, Шихо Нагаки, Изза Акрам Малик, Нургуль Татыбекова, Шоиста Зокирова иштирок этди.
Мулоқот аввалида Отабек Хасанов делегациянинг АҚШга сафари мақсади, БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси билан ўзаро ҳамкорлик, Агентлик фаолияти, Ўзбекистонда давлат хизматини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг, мулоқотнинг асосий масаласига ўтилди.
Ўзбекистонда давлат хизмати жозибадорлигини янада ошириш учун давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш зарурлигини билдирди. Ходимларнинг мартаба ва фаолиятини баҳолаш каби омилларни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақини белгилашнинг ягона мезонларини белгилаш лозимлиги таъкидланди.
Жаҳон банки вакиллари ушбу соҳада халқаро миқёсда тан олинган илғор тажрибаларни жорий этишда кўмаклашишга тайёрликларини билдиришди.
Томонлар ҳамкорликнинг 2024 йилги режаларини муҳокама қилишди.