Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.2K subscribers
9.37K photos
1.76K videos
14 files
6.09K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️"Мамлакат платформаси" доирасида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди

Давлат органлари масъул ходимлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссиялар вакиллари иштирокида "Мамлакат платформаси" доирасида навбатдаги давра суҳбати ташкил қилинди.

"Мамлакат платформаси" Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни олиб бориш, мамлакатнинг ривожланиш мақсадларига эришиш, стратегик ислоҳотлар ва муҳим давлат дастурларини амалга оширишга қаратилган мувофиқлаштириш механизмидир. Платформа фаолияти Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

Давра суҳбатида Платформанинг “Қонун устуворлиги ва давлат бошқаруви” йўналиши бўйича Ишчи гуруҳининг жорий йилдаги фаолияти ва 2024 йил учун режалари бўйича ахборот берилди.

Шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан жорий йилда халқаро ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган муҳим лойиҳалари юзасидан тақдимот қилинди.

▫️Маълумот учун, 2023 йил давомида Агентлик томонидан 2 та экспертлар маслаҳатлашувлари, 3 та тренинг, 1 та халқаро давра суҳбати ҳамда 200 дан ортиқ давлат хизматчилари учун семинарлар ташкил қилинди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Туркияда халқаро HR форуми бўлиб ўтмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Амиртемурхон Мусаев раҳбарлигидаги делегация II Истанбул Инсон ресурслари форумида иштирок этиш мақсадида Туркия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Сафарнинг биринчи кунида Истанбул шаҳри Бейўғли тумани ҳокимиятига ташриф ташкил этилди. Делегациямиз билан туман ҳокими Хайдар Али Йилдиз мулоқот қилди. Учрашувда ҳокимлик фаолияти билан яқиндан танишилди.

Шу куннинг ўзида Истанбул HR форуми доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралари раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Унда инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашилди. Лойиҳалар тақдимот қилинди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Туркияда
халқаро Форум ташкил этилди

Аввал хабар берганимиздек, унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Форум “Халқпарвар жамият” (Society 5.0) шиори остида ташкил қилинди. Очилиш маросимида Туркия Вице-президенти Жевдет Йилмаз иштирок этди.

Маълумот учун: Тадбир Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси томонидан ташкил этилиб, унда 26 та мамлакатдан 3 минг нафардан ортиқ давлат хизматчилари, халқаро экспертлар иштирок этди.

Анжуманда сунъий интеллектнинг кириб келиши оқибатида бугунги кунда рўй бераётган технологик ўзгаришларнинг давлат бошқаруви, инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасига бўлган таъсири мутахассис ва экспертлар томонидан муҳокама қилинди.

Форум ўз ишини соҳага оид долзарб мавзуларни ўз ичига олган панелларда давом эттирди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва баҳолаш бўйича Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ва Персонални бошқариш вазирлиги билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Маълумот учун: 2023 йил октябрь ойида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ҳамда Институт ўртасида англашув меморандумлари имзоланган.

Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Агентлик ходимлари ва Давлат бошқаруви академияси профессор ўқитувчилари учун қисқа муддатли стажировка курси ташкил этилди. Мақсад – давлат фуқаролик хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва баҳолаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

Бугун делегация Корея Республикаси раҳбар кадрларини баҳолаш бўйича Ассессмент марказида бўлишди. Марказ фаолияти, шунингдек, кадрларни компетенциялар асосида баҳолаш механизми билан яқиндан танишишди.

Соҳага оид қатор учрашув ва тадбирларни ўз ичига олган стажировка дастури жорий йилнинг 23 декабрига қадар Сеул шаҳрида давом этади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Дубай шаҳрида Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити бўлиб ўтмоқда

Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити (World Governments Summit) 2013 йилдан бошлаб ҳар йили Дубайда ўтказилиб келинади.

Бу йилги саммит “Келажак ҳукуматларини шакллантириш сари” мавзусида ташкил этилиб, унинг доирасида 15 та форум, 23 та учрашув ва давра суҳбатлари, 120 дан ортиқ интерактив сессия ва семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Тадбирларда 200 нафар спикер, 120 та хорижий делегациялар, 27 та халқаро ташкилот раҳбарлари, жумладан, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, йирик бизнесменлар таклиф қилинган.

Саммит доирасида “Ҳукумат инсон ресурсларининг истиқболлари” мавзусида ташкил қилинган давра суҳбатида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири И.Қурбонов ҳамда 20 га яқин давлатдан инсон ресурслари ва кадрлар сиёсатига масъул бўлган идора раҳбарлари иштирок этмоқда.

Тадбирда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар, давлат хизмати тизими трансформацияси, рақамлаштириш жараёнлари ва жорий қилинган электрон платформалар (hrm.argos.uz, vacancy.argos.uz, samaradorlik.uz) тўғрисида маълумот берилди.

Давра суҳбатида инсон ресурсларини бошқаришда самарадорликни ошириш, рақамали технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда давлат хизматчилари учун муҳим бўлган кўникмалар бўйича фикр алмашилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизмати соҳасида Озарбайжон билан амалий ҳамкорлик ривожланмоқда

Хабарингиз бор, 2023 йил 23 октябрда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларига масъул идоралари раҳбарлари навбатдаги йиғилиши доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланган эди.

Мазкур Меморандумни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди:

◽️ давлат хизматига ишга қабул қилишда номзодларнинг билимларини баҳолаш, тест саволларини тузиш методикалари;
◽️давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва салоҳиятини ошириш;
◽️давлат хизматида психометрик диагностика;
◽️Озарбайжоннинг “Юкселиш” танлови мисолида иқтидорларни жалб қилиш бўйича лойиҳаларни ўтказиш методологияси.

Шу билан бирга, ҳамкорлар томонидан 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази ҳамкорлигида амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан Йўл харитасини (2024-2025 йилларга мўлжалланган) ишлаб чиқишга келишилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Бир гуруҳ давлат хизматчиларимиздан иборат делегация БААда стажировка ўтамоқда

◽️Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда вазирликлар масъул ходимлари делегация таркибида БААда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бирлашган Араб Амирликлари Давлат инсон ресурслари федерал идораси билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Ушбу ҳамкорлик доирасида БАА Давлат инсон ресурслари федерал идораси таклифига кўра, Ўзбекистон давлат хизматчиларининг Дубай шаҳридаги навбатдаги стажировка дастури ишлаб чиқилди.

Дастур давомида давлат хизматчиларимиз БАА давлат бошқарувидаги илғор тажрибани ўрганиб, уларни жорий этиш юзасидан асосли таклифлар ишлаб чиқади. БАА ҳукуматининг инсон ресурслари бўйича стратегияси, кадрлар ва иқтидорлар захирасини юритиш тизими, инсон ресурсларини бошқариш бўйича Bayanati тизими билан танишади.

Шунингдек, давлат ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаларининг етуклик индексини аниқлаш методологиясини ўрганади ва уни Ўзбекистонда қўллаш юзасидан йўл харитасини ишлаб чиқади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда стажировка дастури ташкил этилди

Сеулда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда рақамлаштиришга масъул давлат хизматчилари учун стажировка дастури бошланди.

Унда вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудларнинг рақамлаштиришга масъул 16 нафар бошқарув кадрлари иштирок этмоқда.

Стажировка дастуридан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, давлат хизматларини яхшилаш, сунъий интеллект технологияларини давлат бошқарувида қўллаш каби мавзулардаги тақдимотлар, шунингдек, вазирлик ва идоралар, йирик компаниялар (Samsung, Naver ва NIA)га ташрифлар ўрин олган.

▫️Маълумот учун, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти 1949 йилда ташкил топган бўлиб, Персонални бошқариш вазирлиги қошида фаолият юритади. Институт юқори бўғин давлат хизматчиларининг малакасини оширишга масъул.

Стажировка дастури жорий йилнинг 27 апрель кунига қадар давом этади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматини ривожлантиришда самарали бошқарув лойиҳаси


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда Латвия Марказий молия ва шартномалар агентлиги ҳамкорлигида “Самарали бошқарув — Ўзбекистонда давлат бошқаруви салоҳиятини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ҳамда “Стратегик режалаштириш ва ходимларни давлат хизматига жалб қилиш” мавзусида семинар машғулотлари ўз ишини бошлади.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — давлат хизматчилари билим ва кўникмасини ошириш, давлат хизматини ривожлантиришга оид стратегиялар аҳамиятини етказиш, кадрлар фаолиятини режалаштиришда илғор тажрибалар билан бўлишиш.

Семинар Латвия Марказий молия ва шартномалар агентлиги, Латвия Давлат бошқаруви академияси вакиллари томонидан ташкил этилди. Унда вазирлик ва идораларнинг инсон ресурларини ривожлантириш бўлинмалари ходимлари иштирок этмоқда.

Семинарда хорижий экспертлар давлат хизматида қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш, инсон ресурсларини бошқариш каби мавзуларда назарий ва амалий тажрибалари ҳақида фикр алмашинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Инсон ресурсларини бошқариш электрон тизими юзасидан тақдимот


Хабар берганимиздек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация Сеулда хизмат сафарида.

Сафарнинг иккинчи куни делегация аъзолари Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI), Корея Республикаси ходимларни бошқариш вазирлигининг рақамлаштиришга масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари томонидан инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформаси HRM.ARGOS.UZ фаолиятига оид маълумот берилди.

Ўз навбатида, Корея Республикасида жорий этилган инсон ресурсларини бошқариш электрон тизими E-SARAM ва унинг мобил иловаси имкониятлари юзасидан тақдимот қилинди.

▫️Маълумот учун, E-SARAM тизими 2000 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, унинг илк версияси 2011 йилда тўлиқ жорий этилган. Бугунги кунда унинг 3-версиясини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat