Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Матбуот_cаҳифаларида

⚡️Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасининг янги, 66-сони чоп этилди

◽️Нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар босилди.

Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, сиёсий фанлар доктори Отабек Хасановнинг "Ўзгаришлар фалсафаси" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Илмий қарашларга асосланган материалда ўзгаришлар ҳаётнинг ажралмас хусусияти эканлиги таъкидланди.  "Конституцияни ким ёзди?", "Миқдор ўзгаришларидан – сифат ўзгаришларига", "Тарғибот нимага керак?" номли кичик сарлавҳалар остида мамлакатимиздаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараённинг моҳиятини яхлит англайсиз.

"Янги таҳрирдаги Конституция тарғиботи фуқароларнинг сиёсий онги юксалишига, ҳуқуқий маданияти ортишига туртки беради ва пировард натижада фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшади. Аксинча, жамият аъзоларининг Конституцияни билмаслиги ва уни ўрганишга ҳаракат қилмаслиги конституциявий кафолатларга путур етказади, — дейилади мақолада. Шунингдек, материалда ўзгаришлар фалсафасини бугун англашнинг моҳияти таъкидланган.

▫️Мақолани тўлиқ ўқиш.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Матбуот_cаҳифаларида

⚡️Халқ ишончини қозониш — сиёсатнинг ниҳоятда қиммат ресурсларидан бири саналади

"Янги Ўзбекистон" газетасининг жорий йил 21 июлдаги, 144-сони чоп этилди. Ижтимоий-сиёсий нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар босилди.

Жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, сиёсий фанлар доктори Отабек Хасановнинг "Халқ хизматидаги давлат" сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидаги маърузаларида кўтарган ташаббус ва ғоялари таҳлил қилинган.

“Бугунги замон – бу кечаги замон эмас”, “36 миллионлик халқ учун шахсий жавобгарлик”, “Тизим ўзгаради, вазият ўзгаради,
самарадорлик ўзгаради", "Ноқобил раҳбарлар билан хайрлашув", "Кадрлар тобланадиган маскан", “Отингизни қамчиланг, ёшлар!”, “Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади!”
каби бир қатор кичик сарлавҳалардан иборат таҳлилий мақолада ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги муҳим ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

▫️Давлат хизматчилари ва қизиқувчиларга мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Матбуот_cаҳифаларида

⚡️"Маҳалла еттилиги" ёхуд давлат хизматидаги ислоҳотларни рўёбга чиқаришда ушбу тизимнинг аҳамияти қандай?

"Янги Ўзбекистон" газетасининг жорий йил 1 ноябрдаги 1016-сони чоп этилди. Ижтимоий-сиёсий нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар босилди.

Жумладан, "Маҳалла еттилиги" ёхуд давлат хизматидаги ислоҳотларни рўёбга чиқаришда ушбу тизимнинг аҳамияти қандай? сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда "Маҳалладан республикагача” тамойили асосида ишга туширилган кадрларни ўстириш механизми таҳлил қилинган. Салоҳиятли кадрлар резерви, мақсади, дастлабки натижалари ҳақида маълумот берилган. Қолаверса, маҳаллада намунали фаолият юритиб, Салоҳиятли кадрлар резерви орқали лавозимда кўтарилган номзодларнинг фикрлари билан ҳам танишишингиз мумкин.

◽️
Мақолани ўқиш.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Матбуот_cаҳифаларида

⚡️Ўзбекистонда хотин-қизларни раҳбарликка тайёрлашнинг ўзига хос миллий модели шаклланмоқда

"Янги Ўзбекистон" газетасининг жорий йил 28 ноябрдаги 247-сони чоп этилди. Ижтимоий-сиёсий нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалалардаги мақолалар, хабарлар босилди.

Жумладан, Агентлик масъул ходими, юридик фанлар бўйича PhD доктор Фарангиз Авазбекованинг “Хотин-қизларни раҳбарликка тайёрлашнинг миллий модели” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Унда бошқарувда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хусусан, салоҳиятли раҳбар аёллар корпусини шакллантиришга оид масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, “Раҳбар аёллар мактаби” асосида хотин-қизларни юқори турувчи лавозимларга мақсадли тайёрлаш тизими ҳақида маълумот берилган.

Қолаверса, мақолада Миллий кадрлар захираси ҳамда очиқ танлов тизими орқали соҳага кириб келган хотин-қизлар салмоғи хусусидаги кўрсаткичлар билан ҳам танишишингиз мумкин.

◽️Мақолани ўқиш.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Матбуот_cаҳифаларида

Давлат хизматига кирмоқчимисиз? Унда танлов босқичларидаги ўзгаришлардан хабардор бўлинг

"Янги Ўзбекистон" газетасининг жорий йил 15 февралдаги 33-сони чоп этилди. Ижтимоий-сиёсий нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалалардаги мақолалар, хабарлар босилди.

Жумладан, Агентлик масъул ходимлари Абдулла Абдиев ва Шомаъруф Қосимовларнинг давлат хизматига киришда ўтказиладиган очиқ танловларни ташкил этиш масалаларига оид мақоласи эълон қилинди.

◽️Мақолани ўқиш.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat