Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.5K subscribers
9.17K photos
1.72K videos
14 files
5.99K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми иштирокчиларига мурожаати эълон қилинди

— Сиз, азизларни Буюк ипак йўлининг муҳим чорраҳаси бўлган қадимий ва бетакрор Самарқанд шаҳрида II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форумининг очилиши билан чин қалбимдан самимий қутлаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Бу йилги анжуманнинг асосий мулоқот мавзуси “Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш” масаласига бағишлангани бежиз эмас.

Бугунги форум нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар ва таниқли экспертлар иштирокида бу борадаги илғор тажрибаларни муҳокама қилиш ҳамда биргаликда умумий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш учун қулай имконият бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман, — дейилади Давлатимиз раҳбари мурожаатида.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE

⚡️ “Ўзбекистон давлат органлари самарадорлиги мукофоти” дастурининг очилиш маросими бошланди

“Kongress Xoll”да бўлиб ўтаётган маросим доирасида “Ёш етакчилар” дастурининг биринчи босқичи иштирокчиларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Унда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вакиллари, хорижий давлатлар экспертлари иштирок этмоқда.

Тадбирнинг “Давлат бошқаруви самарадорлигининг мамлакатнинг рақобатбардошлигига таъсири” сессиясида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов хорижлик экспертлар билан мунозарага киришиши режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Мавзу: Раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизими

Маърузачи:
Абдуллаев Тимур Ганижанович,
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Миллий кадрлар захираси билан ишлаш бошқармаси бош инспектори

Мавзу: Жамоадаги ижтимоий муҳитга таъсир қилувчи омиллар

Маърузачи:
Ўразбаева Дилбар Абдуллаевна,
Психология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD

"Бир чимдим маънавият" рукни.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 4 ноябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE

⚡️Ҳукумат сифатини ривожлантириш учун қандай қобилиятлар ва имкониятларга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов
халқаро тадбир доирасида ушбу масалага тўхталди.

✔️ Инсон ресурслари масаласи билан бевосита шуғулланганим сабабли, биринчи ўринда давлат хизматчилари ва умуман кадрларнинг салоҳиятини ошириш йўналишини ҳукумат сифатини оширишда устувор деб кўрсатган бўлар эдим. Чунки мамлакат тараққиёти ёки таназзули, ҳукумат сифатининг баланд ёки пастлиги – буларнинг барчаси бевосита инсон омилига боғлиқ.

Ҳукумат сифатини оширишда иккинчи устувор йўналиш сифатида рақамлаштиришни кўрсатган бўлар эдим. Давлат хизматини рақамлаштириш нафақат жамият ҳаётини енгиллаштиради, турли хато ва камчиликларни бартараф қилади, балки давлат хизматчиларида янги компетенцияларни шакллантириш талабини келтириб чиқаради, давлат хизматига қобилиятли кадрлар кириб келишига билвосита хизмат қилади. Натижада нисбатан қисқа муддатда ҳукумат сифатини оширишга имкон беради.

Ва, албатта, узоқ муддатли истиқболда ҳукумат сифатини оширишда инсон капиталига инвестицияларни ошириш, давлат хизмати учун кадрларни ёшликдан тарбиялаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам ўз самарасини беради.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/r5gqBKU8B4Q орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

⚡️ "Маҳалла-туман-шаҳар" вертикал ижро ва назорат тизими шакллантирилмоқда

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️ Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси билан:

▫️меҳнат таътилининг минимал давомийлиги 21 календарь куни этиб белгиланмоқда (ҳозирда 15 иш куни);

▫️Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги 27 календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади;

▫️Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

▫️“ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;

▫️давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига дам олиш куни тўғри келган тақдирда уни кўчириш қоидаси киритилмоқда;

▫️бугунги кунда меҳнат бозорида мавжуд 12 хил меҳнат турлари акс эттирилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_янгиликлари

🌐 Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги оширилмоқда

"Сиёсий-маърифат соати"
нинг бугунги сонида ҳам вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек барча туман, шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Минг нафарга яқин номзодлар Миллий кадрлар захирасига киритилди

Уларнинг тизимли равишда, босқичма-босқич малакаси оширилмоқда. Малака ошириш натижаларига кўра, муносиб номзодлар раҳбарлик лавозимларига тавсия этилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 7 ноябрь, янги иш ҳафтасининг илк куни!

Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари.
Ислоҳотларимизни халқимиз ҳаётида акс эттиришда, одамларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларида ҳар бирингизнинг алоҳида ўрнингиз бор. Олдингизда турган барча вазифаларни амалга оширишга қодирсиз ва биз ҳаммамиз бир жамоамиз!

Бошланган янги иш ҳафтангиз хайрли бўлсин!

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz