Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.58K photos
1.82K videos
14 files
6.22K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Дубай шаҳрида Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити бўлиб ўтмоқда

Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити (World Governments Summit) 2013 йилдан бошлаб ҳар йили Дубайда ўтказилиб келинади.

Бу йилги саммит “Келажак ҳукуматларини шакллантириш сари” мавзусида ташкил этилиб, унинг доирасида 15 та форум, 23 та учрашув ва давра суҳбатлари, 120 дан ортиқ интерактив сессия ва семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Тадбирларда 200 нафар спикер, 120 та хорижий делегациялар, 27 та халқаро ташкилот раҳбарлари, жумладан, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, йирик бизнесменлар таклиф қилинган.

Саммит доирасида “Ҳукумат инсон ресурсларининг истиқболлари” мавзусида ташкил қилинган давра суҳбатида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири И.Қурбонов ҳамда 20 га яқин давлатдан инсон ресурслари ва кадрлар сиёсатига масъул бўлган идора раҳбарлари иштирок этмоқда.

Тадбирда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар, давлат хизмати тизими трансформацияси, рақамлаштириш жараёнлари ва жорий қилинган электрон платформалар (hrm.argos.uz, vacancy.argos.uz, samaradorlik.uz) тўғрисида маълумот берилди.

Давра суҳбатида инсон ресурсларини бошқаришда самарадорликни ошириш, рақамали технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда давлат хизматчилари учун муҳим бўлган кўникмалар бўйича фикр алмашилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизмати соҳасида Озарбайжон билан амалий ҳамкорлик ривожланмоқда

Хабарингиз бор, 2023 йил 23 октябрда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларига масъул идоралари раҳбарлари навбатдаги йиғилиши доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланган эди.

Мазкур Меморандумни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди:

◽️ давлат хизматига ишга қабул қилишда номзодларнинг билимларини баҳолаш, тест саволларини тузиш методикалари;
◽️давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва салоҳиятини ошириш;
◽️давлат хизматида психометрик диагностика;
◽️Озарбайжоннинг “Юкселиш” танлови мисолида иқтидорларни жалб қилиш бўйича лойиҳаларни ўтказиш методологияси.

Шу билан бирга, ҳамкорлар томонидан 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази ҳамкорлигида амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан Йўл харитасини (2024-2025 йилларга мўлжалланган) ишлаб чиқишга келишилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Бир гуруҳ давлат хизматчиларимиздан иборат делегация БААда стажировка ўтамоқда

◽️Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда вазирликлар масъул ходимлари делегация таркибида БААда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бирлашган Араб Амирликлари Давлат инсон ресурслари федерал идораси билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Ушбу ҳамкорлик доирасида БАА Давлат инсон ресурслари федерал идораси таклифига кўра, Ўзбекистон давлат хизматчиларининг Дубай шаҳридаги навбатдаги стажировка дастури ишлаб чиқилди.

Дастур давомида давлат хизматчиларимиз БАА давлат бошқарувидаги илғор тажрибани ўрганиб, уларни жорий этиш юзасидан асосли таклифлар ишлаб чиқади. БАА ҳукуматининг инсон ресурслари бўйича стратегияси, кадрлар ва иқтидорлар захирасини юритиш тизими, инсон ресурсларини бошқариш бўйича Bayanati тизими билан танишади.

Шунингдек, давлат ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаларининг етуклик индексини аниқлаш методологиясини ўрганади ва уни Ўзбекистонда қўллаш юзасидан йўл харитасини ишлаб чиқади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда стажировка дастури ташкил этилди

Сеулда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда рақамлаштиришга масъул давлат хизматчилари учун стажировка дастури бошланди.

Унда вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудларнинг рақамлаштиришга масъул 16 нафар бошқарув кадрлари иштирок этмоқда.

Стажировка дастуридан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, давлат хизматларини яхшилаш, сунъий интеллект технологияларини давлат бошқарувида қўллаш каби мавзулардаги тақдимотлар, шунингдек, вазирлик ва идоралар, йирик компаниялар (Samsung, Naver ва NIA)га ташрифлар ўрин олган.

▫️Маълумот учун, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти 1949 йилда ташкил топган бўлиб, Персонални бошқариш вазирлиги қошида фаолият юритади. Институт юқори бўғин давлат хизматчиларининг малакасини оширишга масъул.

Стажировка дастури жорий йилнинг 27 апрель кунига қадар давом этади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматини ривожлантиришда самарали бошқарув лойиҳаси


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда Латвия Марказий молия ва шартномалар агентлиги ҳамкорлигида “Самарали бошқарув — Ўзбекистонда давлат бошқаруви салоҳиятини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ҳамда “Стратегик режалаштириш ва ходимларни давлат хизматига жалб қилиш” мавзусида семинар машғулотлари ўз ишини бошлади.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — давлат хизматчилари билим ва кўникмасини ошириш, давлат хизматини ривожлантиришга оид стратегиялар аҳамиятини етказиш, кадрлар фаолиятини режалаштиришда илғор тажрибалар билан бўлишиш.

Семинар Латвия Марказий молия ва шартномалар агентлиги, Латвия Давлат бошқаруви академияси вакиллари томонидан ташкил этилди. Унда вазирлик ва идораларнинг инсон ресурларини ривожлантириш бўлинмалари ходимлари иштирок этмоқда.

Семинарда хорижий экспертлар давлат хизматида қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш, инсон ресурсларини бошқариш каби мавзуларда назарий ва амалий тажрибалари ҳақида фикр алмашинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Инсон ресурсларини бошқариш электрон тизими юзасидан тақдимот


Хабар берганимиздек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация Сеулда хизмат сафарида.

Сафарнинг иккинчи куни делегация аъзолари Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI), Корея Республикаси ходимларни бошқариш вазирлигининг рақамлаштиришга масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари томонидан инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформаси HRM.ARGOS.UZ фаолиятига оид маълумот берилди.

Ўз навбатида, Корея Республикасида жорий этилган инсон ресурсларини бошқариш электрон тизими E-SARAM ва унинг мобил иловаси имкониятлари юзасидан тақдимот қилинди.

▫️Маълумот учун, E-SARAM тизими 2000 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, унинг илк версияси 2011 йилда тўлиқ жорий этилган. Бугунги кунда унинг 3-версиясини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Бошқарувга инновация ҳамда янги технологияларни жорий қилиш соҳасида Корея тажрибаси


Хабар берганимиздек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация Корея Республикасида хизмат сафарида.

Бугун Соннам смарт-шаҳрига ташрифда делегация аъзоларини шаҳар ҳокими Шин Сан Джин қарши олди.

Учрашувда, инновация ҳамда янги технологияларни бошқарувга жорий қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши таъкидланди.

Делегация аъзолари шунингдек, Шаҳар маълумотларини интеграциялаш маркази ҳамда Давлат хизматлари бошқармаси фаолияти билан танишдилар.

▫️Маълумот учун, Соннам шаҳри 2023 йилда инновациялар, бошқарув тизими ҳамда инфраструктура ва хизмат кўрсатиш технологиялари бўйича юқори кўрсаткичларни қайд қилгани сабабли “смарт шаҳар” сертификатига эга бўлган. Кореяда смарт-шаҳарларни сертификатлаш жараёни 2021 йилда жорий қилинган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Хитойнинг давлат хизматига доир тажрибаси ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимларидан иборат бир гуруҳ давлат хизматчилари Хитойда хизмат сафарида.

Делегация аъзолари Хитой Ҳалқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Наньчан шаҳрида ташкил этилган семинарда иштирок этмоқда. Семинар иштирокчиларига Цзянси хорижий тиллар ва ташқи савдо коллежи мезбонлик қилмоқда.

Дастур доирасида иштирокчилар Хитойнинг давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, рақамлаштириш, раҳбар кадрларни тайёрлаш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганиши, маҳаллий даражада давлат хизматини ташкил этиш амалиёти билан танишиш мақсадида Сиань шаҳрига ташриф буюриши режалаштирилган.

Маълумот учун, семинар 15 майга қадар давом этади.
 
Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Хитойнинг камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги, барқарор ривожланиш ва шаҳарларни бошқариш бўйича тажрибаси ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлардан иборат бир гуруҳ давлат хизматчилари учун Хитойга 5 кунлик хорижий стажировка дастурини ташкил этди.

Айни дамда Дастур иштирокчилари Хитойнинг Чэнгду шаҳрида бўлиб турубди. У ерда барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришга доир Хитой тажрибаси ўрганилмоқда.

Шунингдек, Дастур доирасида делегация аъзолари Сичуань провинциясининг Иқтисодий ҳамкорлик бюроси, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш департаменти ва бошқа катор ташкилотларда бўлишади. Чэнгду шаҳрининг иқтисодий юксалиши билан боғлиқ объектларга ташриф буюрадилар.

◽️Стажировка дастури жорий йилнинг 20 майига қадар давом этади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида Корея билан
ҳамкорлик ривожланмоқда

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI) президенти Ким Че Хван бошчилигидаги делегация ва Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда 2022-2024-йилларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва NHI ҳамкорлигида давлат хизматини рақамлаштириш бўйича масъул раҳбарлар учун ташкил қилинган малака ошириш дастурлари сарҳисоб қилинди. Уларнинг самараси ва натижалари муҳокама қилинди.

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти Президенти Ким Че Хван Ўзбекистонда давлат бошқаруви соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Мулоқот давомида, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш, 2023 йил октябрь ойида имзоланган Англашув меморандуми доирасидаги тадбирлар кўламини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, кейинги йилларда:

◽️давлат хизматчилари учун Кореяда қисқа муддатли стажировка ва малака ошириш дастурларини амалга оширишни кўпайтириш;
◽️раҳбар кадрлар компетенцияларини баҳолаш (ассесмент) маркази фаолиятини ташкил этишда яқиндан ҳамкорлик қилиш;
◽️кореялик мутахассислар иштирокида семинар-тренинг ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида эътироф этилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ушбу йўналишларни акс эттирган амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга ва амалга оширишга келишишди.

Каналга уланиш — @argos_uz