Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.55K photos
1.81K videos
14 files
6.2K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Республика бўйлаб ўрта ва қуйи бўғин кадрлари малака оширмоқда


▫️Батафсил лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Фарғона вилояти Сўх туманида учрашув ташкил этилди


Бугун Агентликнинг Фарғона вилояти филиали масъул ходимлари томонидан Сўх туманида давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига номзодлар билан “Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини яқиндан таништириш, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг очиқ портали vacancy.argos.uz, унда ишлаш тартиби, танловлар ҳамда уларда иштирок этиш юзасидан батафсил маълумот берилди.

Учрашувда масъуллар иштирокчиларни соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси Сўх тумани бўлими бошлиғи, Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими лавозимларига ўтказилаётган танловларнинг тест синови босқичи ўтказилди.

Унда очиқ мустақил танловда иштирок этиб, белгиланган малака талаблари синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар иштирок этди.

▫️Маълумот учун, 2023 йилда Сўх тумани бўйича эълон қилинган очиқ танловлар натижаларига кўра, 36 нафар номзод муносиб деб топилиб, давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Миробод туман ҳокимлигининг бошқарув ходимлари ва сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинг

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Миробод туман ҳокимлигида экспресс-тренинг ташкил этилди.

Мақсад — тизимда инсон ресурсларини бошқариш, кадрлар салоҳиятини ошириш жараёнини ривожлантириш, ҳокимлик ва сектор раҳбарининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришдан.

Тадбир аввалида масъуллар томонидан "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари тушунтирилди.

Сўнг, бошқарув қарорларини қабул қилиш, жамоада натижадорликка эришиш, шахсий ривожланиш ва фаолият самарадорлигини ошириш каби давлат хизматчилари учун зарур бўлган йўналишларда фикр алмашилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Сўх туманида сайёр қабул ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан Сўх туманида ташкил этилган сайёр қабулда давлат хизматида фаолият юритаётган ва ҳудудда истиқомат қилувчи 30 дан ортиқ шахслар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Унда мурожаатларнинг аксар қисми

▫️давлат фуқаролик хизматига кириш,
▫️меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат,
▫️давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалардан иборат.

Мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал этилди, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган 9 та мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилиб, қонуний тартибда ечим берилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти
#Муаммо_нимада

Одоб-ахлоқ комиссияларининг
фаолияти ўрганилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолияти ўрганилди ва ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Унда филиал раҳбари Ш.Тухтабаев сўзга чиқиб, филиал томонидан қарор талаблари бажарилиши ҳолати, аниқланган хато ва камчиликлар, Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйилиши муҳим эканлиги, комиссиялари фаолиятини тўғри ташкил этиш, доимий назорат қилиб бориш аҳамияти юзасидан кўрсатмалар берилди.

Муҳокамалар давомида ўрганиш маълумотномаси асосида аниқланган камчиликлар, уларни келиб чиқиши сабаблари, бартараф этилиши лозим бўлган масалаларга тўхталинди ҳамда аниқланган муаммолар бўйича ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Мутахассислар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари асосида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини юритиш, комиссия йиғилишини ташкил этиш, унда тегишли масалаларни кўриб чиқиш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар иштирокчиларга амалий мисоллар билан тушунтирилди ва уларнинг саволларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар раҳбарликка тайинланмоқда


▫️Батафсил лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Чилонзор туманидаги секторлар
фаолияти таҳлил қилинди

Давлат хизматини ривожантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали масъуллари, сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири ва тегишли бўлим раҳбарлари иштирокида ҳудудда фаолият юритаётган секторлар фаолияти таҳлил қилинди.

Туманнинг 4 та сектори штабида ўрганиш ишлари олиб борилиб, “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари, samaradorlik.uz электрон платформаси юзасидан тушунтириш берилди.

Чилонзор тумани секторлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли ва участка нозирлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.

Иштирокчилар билдирган фикр-мулоҳазалари тингланди ва уларнинг саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Навбатдаги мулоқот Сурхондарё вилоятида ташкил этилди

Қуйига тушиб, давлат хизматчиларини тинглаш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, ёш талантларни давлат хизматига олиб кириш мақсадида жойларда очиқ мулоқот, сайёр қабулларимиз давом этяпти.

Бу каби мулоқотларнинг навбатдагиси Сурхондарёда Жарқўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги Наврўз маҳалласида ташкил этилди. Унда жами 40 нафар шахс иштирок этди.

Мурожаатларнинг аксар қисми давлат фуқаролик хизматига кириш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид.

Таъкидлаш керакки, ҳар бир давлат хизматчисининг мурожаатига ечим бериш, ташаббусларини амалиётга қўллаш масалалари алоҳида назоратга олинган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликларида фаолият юритаётган мутахассислар малакасини ошириш мақсадида ўқувлар ташкил қилинди

▫️Батафсил лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Андижонда кадрлар ишини рақамлаштириш ҳолати таҳлил қилинди


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.

Унда ҳудуддаги мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси, туман, шаҳар бўлимлари кадрлар хизмати ходимлари ва масъуллари иштирок этди.

Масъуллар томонидан Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни “hrm.argos.uz” электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳамда платформани жорий этиш бўйича Йўл харитасида белгилаб берилган тошириқ, кўрсатмалар ижроси танқидий таҳлил қилинди.

Семинарда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Иштирокчиларнинг саволларига батафсил маълумот ва тушунтиришлар берилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Давлат хизмати самарадорлиги — давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмасига боғлиқ

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Агентликнинг Бухоро вилояти филиали ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмаларидаги давлат фуқаролик хизматчилари учун соҳавий махсус малака ошириш курси бўлиб ўтмоқда.

▫️Мақсад — тингловчилар самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган сиёсий-ҳуқуқий, касбий билимларини ошириш, кенг жамоатчилик ва аҳоли билан самарали мулоқот қила олиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

Ўқув курсларига туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ҳамда қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига бириктирилган жами 60 нафар мутахассислар жалб этилган.

Малака ошириш курсининг биринчи кунида профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа экспертлари томонидан аудиторияда дарс машғулотлари, иккинчи куни алоҳида режа дастур асосида бевосита тренинг ва амалий машғулотлар шаклида ўтказилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) ҳокимликларида
фаолият олиб бораётган мутахассислар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилмоқда

Ўқувларда 107 нафар мутахассисни қамраб олиниши режалаштирилган.

▫️Батафсил лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat