Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.55K photos
1.81K videos
14 files
6.2K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Жараён

📚 Малака ошириш ўқув дастурлари тайёрланмоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Н.Мақсумов раҳбарлигида Тошкент туманида ишчи гуруҳ иш бошлади.

📌 Ишчи гуруҳнинг вазифаси, малака ошириш дастурларини Республика олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари билан маҳаллаларга чиққан ҳолда шакллантиришдан иборат.

📄 Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида ишчи йиғилиш ўтказилиб, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига сўровнома ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

🖊 Айни вақтда тумандаги маҳаллаларда соҳалар кесимида сўровнома ўтказилмоқда.

🖥 Сўровномалар натижаларига кўра, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Республика олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари билан биргаликда малака ошириш бўйича ўқув ва стажировка дастурларини ишлаб чиқиб, тақдимот кўринишида ҳимоя қилиш кўзда тутилган.

Агентлик Ахборот хизмати
#Жараён #АРГОС

Агентлик
давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш, инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида амалга ошираётган фаолияти юзасидан маълумот бериб борувчи "Жараён" рукнини ишга туширди. Ушбу маълумотлардан давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини самарали ташкил этишда фойдаланиб бориши тавсия этилади.

TEST.ARGOS.UZ – қандай тизим?

TEST.ARGOS.UZ давлат фуқаролик хизматчиларининг 4 та йўналиш бўйича билимларини онлайн тест орқали баҳолайдиган модул.

☝️Олимлар ва амалиётчи мутахассислар мазкур тизим учун 3 700 дан ортиқ тест саволларини ишлаб чиқди.

🔰 Агентликнинг ушбу баҳолаш тизимидан бугунги кунга қадар 45 300 нафардан ортиқ давлат хизматчилари ўтказилди, 2 128 та паспорт скиллс ва 17 712 та психологик портфолио шакллантирилди, 670 нафардан ортиқ номзодлар ассессмент усули орқали баҳоланди ҳамда давлат органи ва ташкилотлари ўртасида 21 та сўровнома ўтказилди.

Агентлик Ахборот хизмати
http://t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Жараён

⚡️Фарғоналик талабалар билимини синовдан ўтказяпти
...

Аввал хабар берганимиздек, очиқ мулоқотдан сўнг битирувчи курс талабалари Фарғона давлат университети Ахборот ресурс марказида Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишяпти.

Яхши имконият! Биринчидан, талабалар билимининг қай даражада эканлигини англайди, иккинчидан, келгусида соҳалар бўйича илмини янада мустаҳкамлайди, учинчидан, яқин давр ичида очиқ танловларда иштирок этганда эркин, хотиржам тест синовида иштирок этади.

Маълумот учун, тест саволлари ахборот технологиялари, иқтисодиёт, маънавият, сиёсий-ҳуқуқий йўналишларни ўз ичига олган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

“Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️Ўзбекистонда илк бора хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилган "Ўзбекистон-Германия ҳокимликка тайёрлаш мактаби” қўшма таълим дастури жараёнларидан мобил репортаж

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat