Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
49.6K subscribers
8.77K photos
1.62K videos
13 files
5.76K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами билан қутлайди

Ёруғ кунларимиз, эркимиз ва тинчлигимиз учун курашган қаҳрамонларимиз хотираси қалбларимизда мангу яшайди.

Тинчлигимиз ва фаровон кунларимиз абадий бўлсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Видеолавҳа намойиши: Биз учун муҳим...

▫️“Бир чимдим маънавият” рукни

▫️“Мутолаа вақти” рукни

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 10 май куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Давлат хизматчиси соати

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/Jj-RHY-CfjQ?si=HQHhwlLUwuu1QwC4 саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Брифинг

Давлат
идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишлар

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Ушбу ҳавола ҳамда Ўзбекистон телеканали орқали жараённи тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_статистика

⚡️Айни дамда ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат идораларидаги 2 300 га яқин вакант лавозимларга танловлар ўтказилмоқда

❗️Маълумот учун, ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танловларда:

▫️ танловнинг барча босқичлари иш берувчи ташкилот томонидан ташкил этилади;

▫️ ушбу вакант лавозимлар учун танловларда тест синови ўтказилмайди.

▫️Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ҳозирда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари билан бирга тез фурсатда маҳаллада юзлаб иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда айрим вазир ва ҳокимлар бу соҳа тадбиркорларини эшитмаётгани, тайёр имкониятлардан тўғри фойдалана олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Давлат хизматчиларини ҳақорат қилганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганми?

Эксперт, ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доценти Курбанов Маъруфжон Мамадаминович ушбу саволга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хотин-қизларни раҳбарликка тайёрлаш бўйича ўқув дастури

Малакали бошқарув кадрларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, хусусан хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш, давлат бошқарувида муҳим қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш, салоҳиятли раҳбар аёллар корпуси учун номзодларни мақсадли тайёрлаш муҳим.

Шу мақсадда, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури асосида хотин-қизлар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.

Дастурдан бошқарувда стратегик қарор қабул қилиш, рақамли трансформация, замонавий менежмент, дипломатик протокол ва этикет, раҳбар аёлнинг маънавий ахлоқи ва имиджига оид назарий ҳамда амалий машғулотлар ўрин олган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

“Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти

Давлат хизмати самарадорлиги — давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмасига боғлиқ

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Агентликнинг Бухоро вилояти филиали ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмаларидаги давлат фуқаролик хизматчилари учун соҳавий махсус малака ошириш курси бўлиб ўтмоқда.

▫️Мақсад — тингловчилар самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган сиёсий-ҳуқуқий, касбий билимларини ошириш, кенг жамоатчилик ва аҳоли билан самарали мулоқот қила олиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

Ўқув курсларига туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ҳамда қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига бириктирилган жами 60 нафар мутахассислар жалб этилган.

Малака ошириш курсининг биринчи кунида профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа экспертлари томонидан аудиторияда дарс машғулотлари, иккинчи куни алоҳида режа дастур асосида бевосита тренинг ва амалий машғулотлар шаклида ўтказилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat