#Президент_Фармони_ижроси
⚡️Масъул раҳбарларнинг фаолият самарадорлиги қайси механизмлар асосида баҳоланади?
◽️Бугун Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган ўқув курси Президент Фармони ижросини жойларда тизимли ва сифатли таъминлаш, пировардида давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самардорлигини ошириш — мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда ҳам давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш назарда тутилган.
Мазкур вазифани давлат бошқаруви фаолиятига тўлақонли татбиқ этиш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан тегишли Фармон имзоланди. Ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат бошқаруви академиясида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.
Очилиш маросимида масъул ташкилотлар раҳбарияти иштирок этди ва Дастурнинг зарурати, моҳияти ҳақида гапирди.
Ўқув курси давомида тингловчилар фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари, самарадорликни баҳолаш асослари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Samaradorlik.uz электрон платформаси имкониятлари ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишади.
Каналга уланиш — @argos_uz