Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
49.8K subscribers
8.65K photos
1.59K videos
13 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда


Кўрик — инсон саломатлигини асраш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбир. Ўз вақтида ўтказилган кўрик соғлом бўлиб юриш имкониятини беради.

10-12 январь кунлари Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг 800 нафарга яқин хизматчиларини педиатр, терапевт, жарроҳ-ортопед, гинеколог, офтальмолог, дерматолог, невролог, стоматолог, психолог, эндокринолог каби бир неча турдаги мутахассислар кўригидан ўтказиш режалаштирилган.

Мутахассислар кадрлар соғлигининг барқарорлигини кўздан кечиради, тиббий таҳлиллар олиб боради ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат, тавсиялар беради.

◽️Ушбу тадбир ташкилотларда корпоратив маданият ҳамда соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб қилишга ҳам ёрдам беради.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлашда инобатга олинади


Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мобил_репортаж

⚡️Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган кадрларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Тиббий кўрик касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва даволаш орқали меҳнат фаолиятида самарадорликка эришиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Жараён жорий йилнинг 22 январига қадар давом этади.

◽️ Мобил репортаж Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган тиббий кўрик жараёнларидан.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди

"Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

Стратегияни юртимизда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган 2024 йилда амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятларни шакллантириш, фан, инновациялар ва IT соҳасини ривожлантириш, "яшил" ва рақамли технологияларни жорий қилиш каби йўналишларда ички захираларни янада самарали ишга солиш ва хорижий ҳамкорлар билан шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар қандай тартибда кўриб чиқилади?

Ушбу ролик "Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида тайёрланди. Бу ҳақда барча давлат фуқаролик хизматчилари билиши лозим.

◽️Full формат.

Каналга уланиш — @argos_uz
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми?

Бу борада сизга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналлари ёрдам беради.

❗️Қуйидаги ҳаволалар орқали Сиз барча ҳудудлардаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишингиз ва ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳарбий объектларга ташриф буюриб, мамлакатимиз мудофаа саноатида олиб борилаётган ишлар билан танишади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: 2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида амалга оширилган лойиҳалар ва 2024-2030 йиллардаги режалар

Маърузачи:
Сабиров Отабек Ганишер ўғли, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича лойиҳа офиси масъул ходими

▫️Республика театрларида 2024 йил январь ойида намойиш этиладиган спектакллар репертуари


▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 12 январь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, Телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/VmT9t3uOYbI?si=CtNX8S2lJ14KkWM5 саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Президенти мудофаа саноати мажмуалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қуролли Кучларимизни ислоҳ қилиш ва ҳар томонлама модернизация қилиш, уларни замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган, Янги Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва суверенитети, халқимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини кафолатли таъминлашга қодир янги армияга айлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, кейинги йилларда қўшинларнинг тезкор ва жанговар тайёргарлиги самараси ва сифатини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг малака ва кўникмаларини юксалтириш учун замонавий шароитлар яратиш мақсадида зарур инфратузилмага эга бир қатор ўқув полигонлари барпо этилди ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ташриф давомида Президентимизга Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар

◽️
Ҳамкаcбларга ҳам улашиш тавсия этилади.

Full формат.

Каналга уланиш —
@argos_uz
🔴LIVE

⚡️Армия ва халқ – бир тану бир жон


Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун ўқув машғулоти ташкил этилди.

Тадбир давлат фуқаролик хизматчиларидаги ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, табиий ва техноген офатлар, турли таҳдидлар шароитида муҳофаза чораларини қўллаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

Бугун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз тинчлик ва хавфсизлигимизни таъминлаётган бўлса, давлат фуқаролик хизматчиларимиз халқимизнинг ижтимоий манфаатларини таъминлаб келмоқда. Тадбирнинг очилиш маросимида ҳамкорлар давлат хизматчиларида ватанпарварлик хислати ва халққа садоқат билан ишлашнинг моҳиятини ҳаётий мисоллар ёрдамида очиб беришди.

Тадбир давомида билим юрти бўйлаб экскурсия, қўмондоннинг бир кунлик фаолияти билан танишув, “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида концерт дастури ташкил этилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz