Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.57K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

◽️ Андижонда ташкил этилган тиббий кўрик жараёнларида ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Саҳна билан юзма-юз


◽️Бу ҳаётимиз ва фаолиятимизни таҳлил қилишга имкон беради.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали жамоаси ҳудуддаги бошқарма ва ташкилотларда фаолият юритаётган хизматчилар билан биргаликда вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирилган "Инсон ўзинг" спектаклини томоша қилишди.

Нурулло Аббосхон қаламига мансуб мазкур асар ота-онага эҳтиром, бағрикенглик, тенглик каби миллий қадриятларимизни улуғлайди, бугунги кунда жамиятимизда илдиз отаётган иллатларни қоралайди.

Саҳна асарида илгари сурилган ғоя, актёрларнинг ижро маҳорати томошабинларда ижобий таассурот қолдирди.

Жараён республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Маълумот учун, Президент раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида таъкидланганди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Бугун давлат идоралари ва ташкилотларида Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолият юритмоқда

◽️Комиссия қандай тартибда ишлайди? Ушбу роликда шу ҳақда маълумот берилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Соғлом давлат хизматчиси

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан январь ойи вилоятда "Соғломлаштириш ойлиги" деб эълон қилинди.

Ойлик доирасида Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият юритаётган 7 минг нафардан ортиқ давлат хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Навоий вилоятида давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида "Очиқ микрафон"да гаплашилди

Дастурда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиалининг масъул вакиллари иштирок этди. Мулоқот давомида жамоатчиликка вилоятда давлат фуқаролик хизмати соҳасини такомиллаштириш борасидаги ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан маълумот берилди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловларни ташкил этиш, давлат хизматини рақамлаштириш, кадрларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат хизматчиларининг малакасини ошириш, фаолиятда одоб-ахлоқ қоидалари юзасидан жамоатчиликни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Иш вақти меъёрларига амал қилиш ва амал қилмаслик қандай натижа,оқибатларга олиб келиши мумкин?

Ушбу анимацион роликда шу ҳақда маълумот берилган.

Ролик Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ташаббуси билан тайёрланган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Савдо ва хизмат кўрсатиш, маданият соҳаларидаги лойиҳалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевга тарихий шаҳарларимиздаги бозорларни туристлар учун жозибадор масканларга айлантириш бўйича дастлабки лойиҳалар намойиш қилинди.

Туристлар борадиган жойлардан бири бу – бозор. Лекин бугунги кунда айрим бозорларимиз туристлар учун жозибадор эмас, уларда миллий колорит етишмайди.

Бозорларимизнинг ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда уларни юртимизнинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак. Озиқ-овқат, кийим-кечак, заргарлик дўконлари, ошхоналар, кўнгилочар масканлар ҳамоҳанг бўлиши, харидорлар ва туристларни ўзига жалб қилиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тақдимотда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби туризм марказларида қурилиши режалаштирилаётган бозорлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

⚡️Талабалар учун ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (11-сон, 08.01.2024 й.) билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.

Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.

Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.

Танловда қатнашиш учун талаба:

◽️битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши;
◽️таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши;
◽️Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим.

Олий таълим ташкилоти ариза берган талабалар тўғрисидаги маълумотларни йўлланма хати билан Махсус комиссияга 5 иш кунида тақдим этади.

Махсус комиссия ушбу ҳужжатларни келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни давомида кўриб чиқиб, талабани танловда иштирок этиши ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Махсус комиссия томонидан талаба амалиётини ташкил этиш иш режаси ҳимояси (тақдимот кўринишида) ўтказилиб, 20 кун ичида якуний қарор қабул қилинади.

Якуний қарор қабул қилингандан 10 иш куни давомида танлов натижалари бўйича маълумот Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Амалиёт 1 ойдан 3 очгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Талабанинг амалиёт ўташи учун синов муддати белгиланмайди.

Ғолиб талабаларнинг амалиёти бўйича харажатлар Махсус комиссия томонидан якуний қарор қабул қилингандан сўнг 15 кун давомида қопланади.

Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисобрақамига ўтказилади. Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Қашқадарё вилоят ҳокимлиги жамоаси ҳам тиббий кўрикдан ўтказилмоқда


◽️Давлат хизматчилари саломатлиги — самарали фаолияти учун асос.


Шу мақсадда вилоят ҳокимлиги жамоаси ҳам бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, баъзи ҳолатларда эса чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилмоқда.

Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Жараён республика бўйлаб давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов билан!

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ишга кириш учун қулай имкониятларни яратмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM