Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Қонун_амалда
#Ижтимоий_ҳимоя

⚡️Республика бўйлаб давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Уларнинг саломатлиги — самарали фаолияти учун асосдир!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, баъзи ҳолатларда эса чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилмоқда.

Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишмоқда. Янада муҳими, эндиликда улардаги баъзи касалликларнинг барвақт олди олинишига ҳам эришилади.

❗️Хизматчилар саломатлигини кўрикдан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 20-февралига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

⚡️ Ўзига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликни амалда кўрган давлат хизматчиси халққа ҳам худди шундай хизмат кўрсатади

Қашқадарёда ҳам давлат фуқаролик хизматчиларининг соғлиги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя
#Муаммо_нимада

⚡️Дастлабки босқич якунланди: 6 минг нафарга яқин давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди

Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил — оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5 744 нафар давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди.

Хизматчилар 10 дан ортиқ турдаги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, ҳокимлик ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди.

Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар юборилди, жараён давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари бошланди

Уларнинг саломатлиги — халқчил, самарали фаолияти учун асосдир!

Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил — оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни бошлади.

Хизматчиларни 10 дан ортиқ бирламчи турдаги тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилади.

Андижонда ташкил этилган мазкур тиббий кўрик жараёнлари жорий йилнинг 13 январь кунига қадар давом этади. Унда 455 нафар давлат фуқаролик хизматчисини кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Ижтимоий_ҳимоя

Тошкентда “Инсон учун” савдо кўргазмаси бўлиб ўтди


Ушбу кўргазма доирасида тадбиркорлар, ҳунармандлар билан вазирлик, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида 350 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар имзоланди.

Дилноза Маматқулова, ҳунарманд: Давлат бизга субсидия ҳам, имтиёзли кредит ҳам беряпти. Озгина ҳаракат, интилиш бўлса, кифоя.

Малика Эгамқулова, ҳунарманд: Вақтимни беҳуда ўтказишдан қўрқаман. Кам ухлаб, кўпроқ меҳнат қилишга ҳаракат қиламан.

Шодия Шавкатова, ҳунарманд: Юртбошимиз бизга шунча имкониятлар, шароитлар яратиб бераяптиларки, доим меҳнатдаман.

Гулшода Шарипова, ҳунарманд: Интилганга толе ёр.

Элмурод Дадабоев: Давлат томонидан берилаётган эътибордан мамнунмиз.

▫️Иштирокчиларнинг кўргазма ҳақидаги фикр-мулоҳазалари юқоридаги интервьюларда акс этган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat