Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.2K subscribers
9.37K photos
1.76K videos
14 files
6.09K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, туман ирригация бўлимлари ва махсус хизматлар негизида “Сув етказиб бериш хизматлари” давлат муассасалари ташкил қилинади. Улар экскаватор ва бошқа техникалар билан таъминланади. Бу суғориш тармоқларига хизмат кўрсатиш ишларини 2 баробарга арзонлаштиради.

Шунингдек, барча суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш, эгалари бўйича бириктириш ҳамда ҳар бирининг ягона идентификацион рақамини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Тизимли фикрлаш: тамойил ва технологиялар

Маърузачи:
Усманов Сардор Ураимович, сиёсий фанлар доктори

▫️"Мутолаа вақти”
рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 5 январь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=mUb_rR0-nvk саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эртага, 6 январь (шанба) иш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бошқарувда_илмий_ёндашув

⚡️Бошқарувда тизимли фикрлаш: тамойил ва технологиялар

Ушбу видеолавҳада сиёсий фанлар доктори Сардор Усманов тизимли фикрлашнинг бошқарувдаги аҳамиятини мисоллар ёрдамида таҳлил қилиб беради.

▫️Кўриш тавсия қилинади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️ Гаджетлар ва технологияларга қарамликни енгиш мумкин

Қарамлик — иш самарадорлигини тушуради.

Гаджетларга қарамлик – ахборот технологиялари сония сайин ривожланиб бораётган даврда янги тушунча эмас.

Аввало, бу қарамликнинг симптомларини сизда бор-йўқлигини аниқлаймиз.

Кейин эса унинг ортга қайтариб бўлмас "излари" ҳамда қарамликдан халос бўлиш йўллари ва кутилажак натижалар билан танишамиз.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олиши шарт

Агар давлат фуқаролик хизматчиси коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотга эга бўлса, у коррупциянинг олдини олиш учун зарур чоралар кўриши, шу жумладан юқори турувчи давлат органини (мансабдор шахсини) ёки коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органини дарҳол хабар қилиши ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат этиши керак.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Вақтни тўғри тақсимлаш — давлат хизматчиси фаолияти самарадорлигининг бош мезони.

◽️Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

◽️Эксперт қабулхонаси: Мен 100 фоиз давлат улуши бўлган корхонада иш берувчи билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиб, фаолият юритишим мумкинми?

◽️Айни дамда давлат идораларидаги 200 дан ортиқ вакант лавозимлар учун танлов ўтказилмоқда.

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари ўз касбий компетенцияларини доимий ошириб боришлари шарт.

◽️Билган яхши: Иш берувчи ходимга компенсация тўловларини амалга оширишга мажбур.

◽️Одоб-ахлоқ қоидалари — давлат фуқаролик хизматчисининг халқ билан самарали ишлашига ёрдам беради.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Бошқарувда тизимли фикрлаш: тамойил ва технологиялар.

▫️Гаджетлар ва технологияларга қарамликни енгиш мумкин.

▫️Давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олиши шарт.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси прокуратура органлари ходимларини бугунги касб байрами муносабати билан самимий қутлайди.

Жамиятимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда, ислоҳотларимизнинг бевосита халқимиз ҳаётида акс этишида Сизнинг ҳиссангиз беқиёс.

Келгусида ҳам мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон қадрини юксалтириш йўлидаги фаолиятингизда омад ва зафарлар тилаймиз!

Касб байрамингиз муборак бўлсин, прокурорлар!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари бошланди

Уларнинг саломатлиги — халқчил, самарали фаолияти учун асосдир!

Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил — оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни бошлади.

Хизматчиларни 10 дан ортиқ бирламчи турдаги тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилади.

Андижонда ташкил этилган мазкур тиббий кўрик жараёнлари жорий йилнинг 13 январь кунига қадар давом этади. Унда 455 нафар давлат фуқаролик хизматчисини кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди 

Расмий статистикага кўра, юртимизда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади.

Шуларни инобатга олиб, сифатли ва юқори даромадли иш ўринлари ҳисобига жорий йилда 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

◽️ Андижонда ташкил этилган тиббий кўрик жараёнларида ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Саҳна билан юзма-юз


◽️Бу ҳаётимиз ва фаолиятимизни таҳлил қилишга имкон беради.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали жамоаси ҳудуддаги бошқарма ва ташкилотларда фаолият юритаётган хизматчилар билан биргаликда вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирилган "Инсон ўзинг" спектаклини томоша қилишди.

Нурулло Аббосхон қаламига мансуб мазкур асар ота-онага эҳтиром, бағрикенглик, тенглик каби миллий қадриятларимизни улуғлайди, бугунги кунда жамиятимизда илдиз отаётган иллатларни қоралайди.

Саҳна асарида илгари сурилган ғоя, актёрларнинг ижро маҳорати томошабинларда ижобий таассурот қолдирди.

Жараён республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Маълумот учун, Президент раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида таъкидланганди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz