arabic.uz (hikmatlar)
34.5K subscribers
16.3K photos
191 videos
5 files
8.34K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
11841. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қарз икки хил бўлади. Ким адо қилиш нияти билан қарз олган ҳолда (қарзини адо қилмай) ўлса, мен унинг валийсиман. Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олган ҳолида (қарзини адо қилмай) ўлиб қолса, динор ва дирҳам бўлмаган Кунда унинг яхшиликларидан олинади”, дедилар.

Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.

Изоҳ: Қарз олганда узишни ният қилган киши, қарзини тўламасдан вафот топса, Қиёмат куни Расулуллоҳ с.а.в. қарздорга ёрдамчи бўлар эканлар. Қарз олган одам қарзини узишни ният қилмай вафот топган бўлса, Қиёмат куни ҳақдорга қарздорни яхшиликлари олиб берилар экан. Валлоҳу аълам.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11842. Баъзан, сен учун унданда севимли нарса билан ҳайратда қолдириш учун Аллоҳ таоло айрим нарсаларнинг сенга етишини кечиктиради.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11843. Аксар солиҳ инсонларни ҳалок қилган нарса тоатларда ғурурга берилиш бўлган. Ва аксар қусурга йўл қўйганларни ҳалок қилган нарса эса, гуноҳ-маъсиятларни арзимас санаганлари бўлган. Кимки Аллоҳни ҳақиқий таниса, тоат ибодатларни (бажаришни) кўп санамайди ва гуноҳларни арзимас деб билмайди. (яъни, кичик гуноҳдан ҳам сақланади).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11844. Банда тижорат ва амирлик, бошқариш ишларига қаттиқ берилиб кетса, Аллоҳ таоло қарайди ва малоикаларига айтади: “Ундан бу ишларни узоқлаштиринглар. Агар бунга муяссар қиладиган бўлсам, (бу амаллари сабабидан) уни дўзахга киритаман” дейди. Бас, Аллоҳ таоло бундан уни буриб қўяди. Шунда, (ҳикматидан хабарсиз банда) ёмон гумон қилади, шумланади ва: “Фалончи мендан ўзиб кетди, фалончи менга панд берди”, дейди. Ваҳоланки, бу ишлар Аллоҳ азза ва жалланинг унга кўрсатган фазли марҳамати сабабидан бўлади.

Имом Абул Қосим Лаллакоийнинг “Шарҳи усулил эътиқод” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11845. Тўғри бугунги кунда барча ерларда (иймондан оздирувчи) фитналар кўп. Лекин ҳидоятга эришиш йўли ҳам осон ва муяссар бўлиб қолган. Сен бугунга келиб, (интернет каби ривожланган воситалар орқали) анча йиллар олдин вафот этган олим, шайхни (видеотасвирини) томоша қилишга, сўзларини эшитишга қодирсан. Ҳаёлингга келган (Қуръон, ҳадис, сийрат, ақида ва бошқа) қандай илмлар бўлса, телефонингда мавжуд, турибди.

Демак, сенда ўзингни оқлашга бирон баҳона, ҳужжат йўқ. Роббинг адолатлидир, бандаларини зое қилмайди. Ким илм ва ҳидоятни истаса, унга муваффақ этилади, кимки дунё ва унинг тойдирувчи фитнларани истаса, унинг ортидан кетаверади.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11846. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Мадинада (яшаб, шу ерда) вафот этишга имкон топса, у ерда вафот қилсин. Албатта мен у ерда вафот этганни шафоат қиламан», дедилар.

Имом Термизий, ибн Можа ва ибн Ҳиббонлар ривояти.

Изоҳ: Мулла Алий Қори ўзининг “Шарҳул Мишкот”ида айтади: “Кимки Мадинада вафот этишга қодир бўлса, яъни ўлими келгунча ўша ерда яшаса, шундай қилсин", яъни гуноҳларини кечирилиши ва итоаткор бандалар даражасига кўтарилишида мен уни шафоат қиламан.
Бу ердаги маъно ўша ернинг аҳли учун махсус бўлиб, у ерда вафот топмаганга эмасдир. Шунинг учун айтишадики, кимнинг ёши кексайиб, ажали яқинлашиб қолгани аён бўлса, ўша ерда вафот топиш учун Мадинада яшаши афзал дейишади.
Бу ўринда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг дуоларини зикр қилиш мумкин: “Аллоҳуммарзуқний шаҳадатан фий сабийлика. важъал мавтий бибалади росулика...” (Аллоҳим, менга Ўзингни йўллингда шаҳид бўлишни ва Расулингни шаҳрида вафот топишни насиб эт!”. Валлоҳу аълам.


@arabicuz

iOS | Android
Тадаббур

📕 Аллоҳ таоло айтади: "Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин". Шарҳ сураси, 7,8 -оятлар.

1.“Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин”, - яъни, намозингдан ёки динни етказишдан ёки курашдан фориғ бўлсанг, дуода жидди жаҳд қил ва Аллоҳдан ҳожатларингни сўра ёки ибодатга урин, машғул бўл.

2
.“Ва фақат Роббингга рағбат қилгин”, - яъни, жаннатга интилган рағбат қилган, жаҳаннамдан қўрққан ҳолингда Унга тазарруъ қил.

“Зубдатут тафсир”дан.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11847. Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Солиҳлар дунёдан Аллоҳнинг ҳузурига қочишарди, ўзларини уришарди. Ҳозир эса одамлар Аллоҳдан дунёга қараб қочишмоқда”, дедилар.

"Мувафиқул мурафиқ" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11848. Бошланиши Аллоҳни рози қилмайдиган барча алоқалар охирига келиб сизни ҳам рози қилмайди.

Ёсир Ҳазмий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11849. Мунофиқнинг таърифи шундайки,
у чўпон билан бирга (қўйларга ачиниб) йиғлайди,
ит билан бирга (уларни ҳимоя қилиб) вовуллайди
ва бўри билан бирга (уларни тутиб) ейди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тарих сўзлаганда

حينما أراد السلطان "سيف الدين قطز" أن يفرض ضرائب جديدة علي الناس بـ (مصر) قبل نشوب معركة‏ (عين جالوت‏) لتمويل نفقات المعركة

تصدي له الشيخ "العز بن عبد السلام" رافضاً رفضاً تاماً فرض ضرائب جديدة علي الناس ، وقال لـ "سيف الدين قطز": «قبل أن تفرض ضرائب على الناس ، عليك أنت والأمراء أن تقدموا ما تملكونه من أموال وذهب وكنوز لبيت مال المسلمين ، فإذا لم تكفِ هذه الأموال في الإعداد للمعركة فرضت ضرائب على الناس».

وقام "سيف الدين قطز" بتنفيذ هذا الأمر وكان أول من وضع ذهبه وأمواله في سبيل الله ومن أجل هذه المعركة الخالدة معركة (عين جالوت) التي إنتصر فيها المسلمون على التتار إنتصاراً كبيراً.

☪️Султон Сайфиддин Қутуз Айнул Жолут жанги бошланишидан олдин Миср халқига уруш харажатларини молиялаштириш учун янги солиқлар киритмоқчи бўлади. Шунда шайх Изз ибн Абдуссалом унга пешвоз чиқади ва халққа янги солиқлар жорий этишни бутунлай рад этади.
Сўнгра Сайфиддин Қутузга қараб: “Халққа солиқ солишдан олдин, сиз ва амирлар қўлингизда бўлган мол-мулк, олтин ва хазиналарни байтулмолга олиб келиб топширинглар. Агар бу пуллар ҳам жанг тайёргарлигига етарли бўлмаса, ундан сўнг халққа янги солиқ солсангиз бўлади”, деди.
Сайфиддин Қутуз бу ишга киришади ва биринчи бўлиб олтин-тиллалари ва мол-мулкларини келтирди ва Айнул Жолут маъракаси дея тарихга абадиян муҳрланган жанг учун Аллоҳ розилиги йўлида уларни сарфлади. Бу жангда мусулмонлар мўғуллар устидан улкан ғалаба қозондилар.

🔳Изоҳ: Харазмшоҳлардан бири Жалолиддин Мангубердининг жияни, мамлукий Миср тахтини эгаллаган Маҳмуд ибн Мамдуд Сайфиддин Қутуз 1260 йили, 3-сентябр куни Фаластиннинг Беҳсан шаҳри яқинидаги Айнул Жолут деган жойда мўғул қўшини устидан ғалаба қозонган ва уларнинг Ислом юртларига кейинги юришларини тўхтатган шахсдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11850. Умумий вирд

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тонгда ва кечда ўқишга тарғиб этилган кўплаб зикрлар ворид бўлган. Қуйидаги эса "Умумий вирд" номи билан машҳур. Улар қуйидагилар:

-Фотиҳа сурасини 3 марта ўқиш,
-Ихлос сурасини 3 марта,
-Муъаввизатайн (Фалақ, Нас суралари)ни 3 марта
- Оятал курсийни 3 марта ўқишдан иборат.

Яна “Ла илаҳа иллаллоҳ” 100 марта.
Зикрлардан: “Астағфируллоҳ” 100 марта,
“Соллаллоҳу ъала саййидинаа Муҳаммад” 100 марта.
Буларнинг лафзларида айрим ихтилофлар бор, кейин батафсил баён этилади.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ашуро кунининг фазилати

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ".
(رواه البيهقى في شعب الإيمان)

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».

Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган.

Изоҳ: Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади.

🔳Муҳаррам ойининг 10- куни, яъни Ашуро куни 16 июл, сешанба кунига тўғри келмоқда.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Дуо

اللَّهمَّ اهدِني فيمن هديت، وعافِني فيمن عافيتَ، وتولَّني فيمن تولَّيتَ، وبارِك لي فيما أعطيتَ، وقني شرَّ ما قضيتَ، إنَّكَ تقضي ولا يقضى عليْكَ، وإنَّهُ لا يذلُّ من واليتَ، ولا يعزُّ من عاديتَ، تبارَكتَ ربَّنا وتعاليتَ


🤲 Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Витрнинг қунутида айтадиган калималарни ўргатдилар:

«Аллоҳим, мени Ўзинг ҳидоят қилган шахсларинг ичида ҳидоят қилгин,
менга Ўзинг офият берган кишиларинг ичида офият бергин.
Ўзинг қарамоғингга олган кишилар ичида мени ҳам қарамоғингга олгин.
Менга берган нарсаларингни баракали қилгин.
Ўзинг қазо қилган нарсалар ёмонлигидан мени сақлагин.
Албатта, Сен ҳукм қилурсан, Сенга ҳукм қилинмас.
Албатта, Сен дўст тутган шахс хор бўлмас
ва Сен душман бўлган иззатли бўлмас.
Роббим муқаддас ва олий бўлдинг».


«Сунан» эгалари ривоят қилишган.


🔹Насаий: «Ва соллаллоҳу алан набиййи Муҳаммад»ни зиёда қилган».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11851. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпроқ эсланглар», дедилар».
Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

Имом Қуртубий Даққоқдан нақл қилади: “Ким ўлимни кўп зикр қилса, уч нарса билан икром қилинади: “Тавбани тезлаштириш, қалб қаноати ва ибодатларда ғайрат”. Кимки ўлимни ёд этишни унутса, уч нарса билан иқобга тутилади: “Тавбани кечиктириш, кифоя қиларли ризққа рози бўлмаслик ва ибодатларда дангасалик”.

“Тазкира” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11852. Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймонларингизни янгилаб туринглар» дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, иймонларимизни қандай янгилаймиз? деб айтилди. У зот: «Лаа илаҳа илллалоҳ» калимасини айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

Ҳасан ҳадис, имом Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11853. Шайтондан паноҳ сўраш, истиъоза дуолари

1. Аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийм – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Эшитгувчи ва билгувчи Аллоҳ номи билан қувилган шайтондан паноҳ сўрайман».

2. Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри маа холақ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: “Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.

3. Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруун -3 марта ўқилади.
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.

4. Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати, мин кулли шайтонин ва ҳаамматин, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».

5. Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру – 3 марта ўқилади. (бир ривоятга кўра, 7 марта ўқилади).
Маъноси: Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

6. Ҳассонту нафсий бил ҳаййил қоййумиллазий лаа ямууту абадан ва дафаъту ъанҳас сууи бил алфин лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми – 3 марта ўқилади.
Маъноси: Ҳеч ўлмайдиган, Ҳайй ва Қоййум сифатли Зот билан нафсимни қўрғон қилдим. Нафсимдан ёмонликни мингта «Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ билан бартараф қилдим.

7. Бисммиллаҳи зий ша`ни, ъазиймил бурҳаани, шадийдис султони. Ма шаа аллоҳу каана, лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми - 3 марта ўқилади.
Маъноси: Шаъни улуғ, ҳужжати буюк, ҳукмронлиги шиддатли Зотнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Олий ва буюк Зот бўлмиш Аллоҳдан бошқа бирор куч-қувват йўқ.

@arabicuz
Тадаббур

﴿ قل الله يُنجِّيكم منها ومن كل كرْب ﴾
قال ابن القيِّم : " ما دُفِعَت شدائد الدنيا بمثل التوحيد ".

📒الفوائد

📕 Аллоҳ таоло айтади: «Сизни улардан ва барча ғам-аламлардан Аллоҳ қутқарур", Анъом сураси, 64 - оят.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Дунёнинг қийинчилик, шиддатларини бирон нарса тавҳидчалик даф этолмайди , деди.

"Фавоид"дан.

🔸 Изоҳ: “Тавҳид” сўзи луғатда “яккалаш”, яъни бир нарсага яккаю ёлғизлик нисбатини бериш ва унинг кўп ададда эканини инкор этиш маъноларини англатади.
“Қомусул муҳит” китобида: “Тавҳид ёлғиз Аллоҳга имон келтиришдир”, дейилган.
Муҳамммад Анвар Бадахшоний раҳимаҳуллоҳ “Ақидатут Таҳовий”нинг шарҳида тавҳидга бундай таъриф берган: “Инсон Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг барча кўринишидан ўзини сақлаб, Парвардигорни зоти, сифатлари, феъллари, исмлари, ҳукмларида шериги йўқ, яккаю ёлғиз эканига эътиқод қилиши тавҳиддир


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11854. Шикоят қиладиган нарсаларимизнинг энг хатарлиси жисмоний заифлик эмас, руҳий заифликдир. Ана шу нарсадан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб, уни “ваҳн” деб атаганлар. У нарса “ўлимни ёмон кўриш ва дунёни яхши кўриш”дир.

Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади”, дедилар. Биз: “Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?”, деб сўрадик. “Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн (заифлик) солиб қўйилади», дедилар. “Ваҳн нима?”, дедик. “Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш”, дедилар”.

Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11855. Умар: “Бомдод намози жамоатида ҳозир бўлишим тунда (нафл намозда) қоим бўлишдан кўра менга суюклироқдир”, деди.

Имом Молик ривояти.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube