arabic.uz (hikmatlar)
34.5K subscribers
16.3K photos
191 videos
5 files
8.34K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
8949. Бизнинг зиммамизда аввало мусулмонларнинг ўртасида иттифоққа келтирувчи нуқталарини аниқлашдир. Билишимиз лозимки, аҳли сунна вал жамоанинг иттифоққа келиш нуқта ва ўринлари ихтилоф ўринларидан кўра улканроқ ва улуғроқдир. Ақидавий масалалардаги ихтилоф нуқталари уларнинг ўрталарида аслида чекланган ва енгилдир.
Энди у ихтилофларни кўпайишини хоҳлаётганлар мусулмонлар ўртасида улкан ёриқ ва парчаланиш бўлишини истовчилардир. Уламолар ушбу масалалар хусусида нималарни олишганини улар фаҳмлашмайди, англашмайди ҳам.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8950. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтдилар:
Дўстларингиздан биронтаси ўзгариб қолган, гуноҳ қилган вақтда уни дарров тарк қилиб юборманг, мазаммат қилиб, айблай бошламанг. Балки унга гўзал услубда панд- насиҳат қилинг, ваъз қилинг, унга (камчилик, нуқсонларини тўғрилаб, тавба қилиб олиши)га сабр қилинг. Албатта дўст ва биродар бир сафар қийшаяди, бошқа сафар тўғриланиб, ўнгланади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8951. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Ўта ёқимсиз ҳид тарқалди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биласизларми бу нима? Бу мўминларни ғийбат қилаётганлардан таралаётган ҳиддир”, дедилар.

Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8952. Аллоҳга мухлис инсонни ваъда эрита олмайди, ваъийд эга олмайди, тамаъ ва манманлик уни хорлаб, пастга уролмайди, қўрқув уни тўхтатиб қололмайди. Чунки, бу ишларда унинг ўрнаги ва эргашгани Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Forwarded from Iii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
AЛЛОҲГA ЯҚИНЛAШГAНИНГДA...

"ТАСВИРДАГИ ҲИКМАТ" дастури

Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё...

Таржимон: Анвар Аҳмад

⬇️ Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
8953. Мен сизлардан кўра ёшроқман!
Мустафо Қосим Аббос дейди: “Бир куни университетда устозимиз Нуриддин Итр раҳматуллоҳи алайҳ «Мен сизлардан кўра ёшроқман!» дедилар. Биз у зотдан: “Қандай қилиб устоз?” деб сўрадик.
“Мен ва сизлар китоб ўқишга ўтирамиз. Кимнинг мутолаада кўпроқ ўтиришга сабри етса, ўша кўпроқ ёшроқдир”, дея жавоб бердилар. Биз жим бўлдик. Сабаби, кексаликлари ва хасталикларига қарамасдан узоқ вақт китоб мутолааси устида ўтиришда у зот раҳимаҳуллоҳники каби сабримиз, тоқатимиз йўқ эди.
Ҳозирга келиб айтаман: “Субҳаналлоҳ! Куч-қувват, ёшлик ва йигитликни ўлчашдаги миқёс, ўлчовни қаранг!
Сўнгра ушбу байтни битдим:
Кексайдилар, лекин улардаги қатъият ҳеч кексаймади,
Қарилигу хасталик ҳам уларга ҳеч халал беролмади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8954. Луқмони Ҳакимдан ривоят қилинади:
“Ҳожатхонада узоқ ўтириб қолиш жигарни зарарлайди ва бавосил (геморрой)ни келтириб чиқаради”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8955. Таҳоратдаги зикрлар
Таҳоратдан аввал: “Бисмиллаҳ”.
Таҳоратдан кейин: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу. Аллоҳуммажъалний минат-таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн”.

Умар розияллоҳу анҳунинг имом Муслим, Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ва Термизийдан қилган ривояти.
Термизий эса: “Аллоҳуммажъалний минат-таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн”ни зиёда қилган.
Ва яна: «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду ан лаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атуубу илайк».

«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн.
Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду аллаа илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка».
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.
Эй Раббим, бизларни тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қил.
Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.)

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8956. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Аллоҳ таоло қалбига инсонларга нисбатан раҳмат –шафқат солмаган банда ноумид бўлиб, хасрат ва надоматда қолибди”.

Дуллобийнинг «Куна вал асмо» китобидаги ривоят.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8957. Аввал олим эмасман дейди-да,
Сўнгра уммат уламоларига раддия беради, қарши сўз айтади,
Энг нозик, оғриқли муаммолар ҳақида сўз юритади,
Ёшларнинг мажлисларида бошчилик қилади, йўл кўрсатади,
Насслар, матнларни ўзининг ҳавосидан, фикридан келиб чиқиб талқин қилади.
Яхши, олимлик даъвосида экансан, энди нима қилмоқчисан?

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8958. Қачонки халқидан кўнглинг қолдириб, зериктирса, билгинки, албатта У Зот сенга унс, улфат эшигин очмоқ истабди.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий .

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8959. Ҳақиқий ибодат нима?
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу дейди:
“Салафларни ибодатни рўзада, намозда эмас балки, инсонларнинг обрў-шаънларидан тийилишда кўрганларини топдик. Тунлари қоиму кундузлари соим бўлган инсон агар тилини тиймас экан, қиёмат кунида барча яхшиликларини йўқотган ҳолга тушади”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8960. Банда Роббисидан доимо иймонида собитликни ўтиниб сўраб турмоғи лозимдир Шунингдек, ҳусни хотима ҳам сўраб туриши керак.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8961. Совуқ сувнинг неъмат экани
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Қиёмат куни энг аввал сўраладиган неъмат унга (яъни, бандага) “Сенинг жисмингни соғлом қилган эмасмидик? Сени совуқ сув ила сероб қилган эмасмидик?” дейилишидир”.

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8962. Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу деди:
“Токи динингни билар экансан, фитна сенга зарар беролмайди. Албатта, ҳақ билан ботил сенга иштибоҳли бўлиб, иккиланиб қолсанг ва уларнинг қай бирига эргашишни билмай қоларкансан, фитна ана шудир”.

Ибн Абу Шайбанинг “Мусаннаф”идан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8963. Албатта ҳавои нафсга эргашиш бир дард бўлиб, давоси - унга мухолиф бўлиш, қарши туришдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8964. Савол беришди: “Шайхимиз, менга қалбимнинг қайғусидан нажот топишим учун бир амални айтсангиз? Уни ғаму ташвишлар ҳалок қилаёзди.
Жавоб бердилар: “Инсонларнинг шовқинида йироқда бўлиб, тун ярмида Роббинг билан холи қолгин. Икки ракат бўлсада намоз ўқигин. Саждангни узун қилгин, сўнгра шикоятинг ила Унга ёлбориб йиғлагин. Аниқки, ҳали ўрнингдан турмасингдан Аллоҳ сенга дуоингни ижобат қилади!

Доктор Аҳмад Ийсо Маъсоравий.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8965. Баъзи солиҳ салафлар шундай дейишарди:
“Деҳқон ўзининг ўроқ, болтасини, дурадгор аррасини ва темирчи ўз болғасини тасбеҳ каби тутса қандай ҳам яхши бўлар эди”.

Изоҳ: «Дил баёр, даст бакор» яъни (Қалбинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин).
Шариатни тушунган инсон учун бу ажойиб шиор. Зеро, банда ўзига фарз қилинган ибодатларни бажариш билан бирга тили доим Аллоҳ зикр билан нам бўлиши, Аллоҳнинг зикридан бир зум ҳам холи бўлмаслиги таъкидланган. Бу ҳақида ҳадислар кўп.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
8966. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Даволанадиган нарсаларингизнинг энг афзали қон олдириш билан денгиз қустидир. (Ютқинчоқ яллиғланганда) болаларингизни томоғини эзиб азобламанглар», дейилган.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Лафз Муслимники.

Изоҳ: Қуст – Ҳинд, Хитой юртларида ўсадиган ўсимликнинг илдизи. У Араб жазирасига одатда денгиз орқали келтирилгани учун «денгиз қусти» ҳам деб аталган. Унинг оқ ва қора тури бўлиб, оқини «денгиз қусти», қорасини «Ҳинд қусти» дейишади. Ибн Сино унинг яна бир турини ҳам айтган.
Ушбу илдизнинг пўстлоғи жуда ҳам фойдали бўлиб, кўпгина касалликларни даволашда ишлатилган. Уни бурунга қабул қилиш уч хил усулда бўлган:
1. Пўстлоқнинг толқонини бурунга тортиш;
2. Илдизни ёққа ивитиб, ўша ёғни бурунга томизиш;
3. Толқонини сувга аралаштириб, бурунни чайиш.
Ютқинчоқ яллиғланиши ютқинчоқнинг мижози бузилиши натижасида юзага келадиган томоқ касаллигидир. У даврларда ушбу касалликка чалинган болаларнинг ютқинчоқғини пилик ёки бармоқ ёрдамида эзиб, йирингини сиқиб чиқариб даволашар ва бундан болалар қаттиқ азоб чекар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай номақбул даволаш усулидан қайтариб, осон йўл билан даволашни ўргатмоқдалар. Қустнинг сувини бурундан томизишни тавсия этмоқдалар.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube