AOKA - Rasmiy kanali
12.9K subscribers
8.1K photos
1.08K videos
10 files
5.6K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда аҳоли томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш олдидан таҳлил топширса, 14 кунлик карантинга олинмайдими?

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатида охирги 14 кун ичида бўлиб турган ва Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди.

🔎 Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан келган шахслар 14 кун давомида уй карантинига олинади, қолган бошқа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келган шахслар эса 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

〰️〰️〰️〰️
Мажлис пайтида ҳамма ходимлар ниқобда бўлиши шартми?

😷 Албатта. Барча ҳудудларда (уларнинг тоифасидан қатъи назар) ижтимоий масофани сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланиши ва ниқоб тақиши шарт.

❗️Дунё олимлари томонидан ўтказилаётган тажрибалар ниқоб коронавирусдан химояланишда асосий восита эканлиги исботланмоқда.

〰️〰️〰️〰️
Нима сабабдан Тошкентда касаллик аниқланса фақат маҳалла, вилоятларда эса бутун ҳудуд қизил деб эълон қилинмоқда?

📍Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган ҳар битта туманнинг маҳаллалар, мавзелар, даҳалари ва йирик объектлар бўйича карантин, чеклов тадбирлари белгилаш тизимли олиб борилмоқда.

Мақсад — Тошкент шаҳри пойтахт шаҳар эканлиги боис аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмаган ҳолда, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга ошириш.

____________________________________

В штабе АИМК был проведен брифинг с участием первого заместителя директора Агентства санитарно-эпидемиологического надзора Ботира Курбанова.
Ответы на вопросы населения были даны на брифинге:

〰️〰️〰️〰️
Если передать анализ перед переездом из Казахстана в Узбекистан, поместят ли после этого в карантин на 14 дней?

Согласно решению Республиканской специальной комиссии, лица, которые находились в Японии, Южной Корее, Китайской Народной Республике и Израиле в течение последних 14 дней и въехали в Узбекистан, не подлежат карантинному контролю.

🔎 Лица из Европы, Малайзии, Таиланда и Сингапура находятся на домашнем карантине в течении 14 дней, а для лиц из других стран, въезжающих в Узбекистан, так же сохраняется карантин на 14 дней.

〰️〰️〰️〰️
Все ли сотрудники должны носить маску во время встречи?

😷 Конечно. Во всех областях (независимо от их категории) для поддержания социальной дистанции граждане должны регулярно пользоваться медицинскими масками и антисептиками и носить маски.

❗️ Эксперименты, проведенные учеными всего мира, доказали, что маска является ключевым средством защиты от коронавируса.

〰️〰️〰️〰️
Почему когда болезнь выявляется по областям вся территория объявляется Красной зоной, а в Ташкенте только в махаллях?

📍 Карантинные и ограничительные меры систематически устанавливаются в махаллях, районах, округах и крупных учреждениях каждого района Ташкента, где зарегистрировано заболевание..

Цель состоит в том, чтобы систематически реагировать на события, не затрагивая социально-экономические реформы и действия населения, поскольку Ташкент является столицей.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Ҳар бир ҳудудда Ёшлар технопарклари ташкил этилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фирдавс Неъматзода маълум қилди:

🏟 Технопарклар фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

💡ҳудудларда вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академиясининг фаолиятини ривожлантириш, ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш;

💡ҳудудларда ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, уларни илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш;

💡ёшларнинг «стартап» лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш;

💡ҳудудларни сифатли, юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш;

💡иқтидорли ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малака оширишларига кўмаклашиш;

💡иқтидорли ёшлар томонидан таклиф этилган долзарб йўналишлар бўйича лойиҳаларни саралаш ҳамда вазирлик томонидан мавзуга оид грантлар бериш юзасидан эълон қилиб бориладиган танловларга йўналтириш.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Во всех регионах будут организованы молодежные технопарки

Об этом на брифинге, прошедшем в штабе АИМК, сообщил начальник управления Министерства инновационного развития Фирдавс Неъматзода.

🏟 Главными задачами деятельности технопарков являются:

💡 развитие деятельности Академии молодежи при министерстве в регионах, повышение интеллектуального, научного и творческого потенциала молодежи;

💡 формирование у молодежи аналитического мышления и вовлечение в научно-исследовательскую и инновационную деятельность;

💡наращивание инновационного потенциала регионов за счет развития молодежных стартап-проектов и создания единой платформы для их реализации;

💡 углубление интеграции науки, образования и производства с целью обеспечения регионов качественной, высокотехнологичной продукцией и услугами;

💡 содействие талантливой молодежи в повышении их квалификации в престижных исследовательских центрах, университетах, технопарках и промышленных организациях развитых стран;

💡 отбор проектов по актуальным направлениям, предложенных талантливой молодежью, и направление их на конкурсы по выдаче грантов, объявленные Министерством.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фирдавс Неъматзода иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Бухоро ва Наманганда маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилади

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзстандарт" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

〰️〰️〰️
📑 Ҳозирда қишлоқ хўжалиги соҳасига тегишли 1276 та стандарт (шундан 893 таси халқаро стандартларга уйғунлашган) амалга киритилган. Буларнинг 309 таси халқаро ва 6 таси хорижий давлатларнинг стандартлари.

📑 Озиқ-овқат саноатига тегишли 3509 та стандарт (2140 таси халқаро стандартларга уйғунлашган) амалга киритилган. Буларнинг 424 таси халқаро ва 23 таси хорижий давлатларнинг стандартлари.

📮 2020 йилда республикамиз бўйича жами 164 та (шундан 155 таси Global G.A.P., 9 та Organic) экспортер корхоналарга "Global G.A.P." ва "Organic" стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича режа тасдиқланди.

🌐 Агентлик тизимига мансуб "UzTest" қошидаги синов лабораторияларини Жаҳон банки кредити асосида модернизация қилиш бўйича амалий ишлар бошланди.

🧪 Кредит маблағларини ўзлаштириш натижасида республика маркази қошида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш имконияти яратилади, ҳамда Бухоро ва Наманган марказлари қошида янги йўналишдаги маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораторияси ташкил этилади.

💰Халқаро эксперт (Латвиянинг БИОР институти вакили) томонидан мамлакатимизда ўтказилган ўрганиш натижасида, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасига кўра, Республика ҳамда Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм марказларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини синаш лабораториялари модернизациялаш кўзда тутилган, лойиҳа суммаси 11,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

_____________________________________

❗️ В Бухаре и Намангане будут созданы лаборатории для определения количества ГМО в продуктах.

Об этом было объявлено на брифинге в штабе АИМК с участием руководителя информационной службы агентства “Узстандарта” Абдурауфа Расулова.

〰️〰️〰️
📑 В настоящее время введено 1276 сельскохозяйственных стандартов (893 из которых соответствуют международным стандартам). Из них 309 международных и 6 иностранных стандартов.

📑 Внедрено 3509 стандартов, связанных с пищевой промышленностью (2140 из которых соответствуют международным стандартам). Из них 424 международных и 23 иностранных стандартов.

📮 В 2020 году в целом по Республике 164 ед. (из них 155 ед. Global G.A.P., 9 ед. Organic) экспортерам утвержден план по внедрению и сертификации стандартов "Global G.A.P." и "Organic" .

🌐 Началась практическая работа по модернизации испытательных лабораторий в рамках агентской системы «УзТест» на основе кредита Всемирного банка.

🧪 Благодаря полученному кредиту Республиканский центр сможет определять качество и безопасность продуктов питания и сельскохозяйственной продукции в соответствии с международными стандартами, а в Бухарском и Наманганском центрах будет создана лаборатория для определения количества ГМО в новых продуктах.

💰 В результате исследования, проведенного в нашей стране международным экспертом (представителем Латвийского института BIOR), было проведено исследование с учетом экспортного потенциала регионов. По результатам исследования планируется модернизация пищевых и сельскохозяйственных испытательных лабораторий в республике и центрах Андижана, Бухары, Навои, Намангана, Самарканда, Кашкадарьи, Хорезма, стоимость проекта составляет 11,6 млн долларов США.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 18 майдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020-2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларида босқичма-босқич органик ишлаб чиқаришга ўтишнинг прогноз кўрсаткичлари яратилади.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

〰️〰️〰️〰️

🌱Қишлоқ хўжалиги вазирлиги органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат орган қилиб белгиланди ҳамда манфаатдор идоралардан органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги зарурий маълумотларни олиш, органик маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, сотиш ва сертификатлаш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари фаолиятининг эквивалентлигини баҳолаш ва авторизациялаш тизимини яратиш ҳуқуқи берилди.

🔎 Экспертларнинг баҳолашига кўра, дунё органик маҳсулотлари бозорида сўнгги 5 йил давомида йилига ўртача 15 фоиздан ўсишга эришилиб, 2022 йилда савдо айланмаси 212 млрд АҚШ доллари (жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг 20 фоизи)ни ташкил этиши прогноз қилинган.

🪐 Органик қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (FiBL) маълумотларига кўра, дунёнинг 103 та мамлакатида органик қишлоқ хўжалиги тўғрисида қонун қабул қилинган бўлиб, 6 та мамлакатда қонун ишлаб чиқилмоқда.

🕹 Органик қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (FiBL) ва Органик қишлоқ хўжалиги ҳаракати бўйича Халқаро Федерацияси (IFOAM)нинг Жаҳон органик қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича 2019 йилдаги нашрида Ўзбекистон мева етиштириш бўйича қулай шароитга эга бўлган дунёдаги 10 та давлат қаторига киритилган ва республикамиз органик мева ишлаб чиқариш учун қулай ер майдонларига эга эканлиги қайд этилган.

_________________________

❗️В соответствии с Указом Президента Шавката Мирзиёева «О дополнительных мерах по обеспечению соответствия показателей качества и безопасности сельскохозяйственной продукции международным стандартам» от 18 мая 2020 года, будут созданы прогнозные показатели поэтапного перехода на органическое производство на сельскохозяйственных землях и землях лесного фонда в 2020 — 2025 годах.

ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш

📹 АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзстандарт" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🚨 Ўтган йили 133 нафар ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилган

Бугун "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган жамоатчилик мулоқотида ички ишлар органлари фаолияти муҳокама қилинди.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов:

— Сафимизни адашиб кириб қолганлардан тозалаш бўйича кўп ишлар амалга оширилди. Масалан, 2019 йилда жами 7039 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган 1223 ходим жаримага тортилган. 133 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

Жорий йилда эса 2350 ходим хизмат интизомини бузгани аниқланди. 529 нафари йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳамда 45 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. 78 нафар ходимимиз карантин қоидаларини бузганлик учун жаримага тортилган, бир нафари ишдан бўшатилган. Сўзда эмас, амалда қонун устуворлигини таъминлаш — асосий вазифамиздир.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Органик маҳсулотлар бозорида савдо айланмаси 212 млрд АҚШ долларини ташкил этиши прогноз қилинмоқда

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📉 «Reuters Institute for the Study of Journalism» тадқиқотчилари томонидан тайёрланган «Digital News Report 2020» (DNR 2020) ҳисоботига кўра, замонавий журналистика ва ОАВ тарихий инқироз босқичига кирмоқда.

👥 Ҳисоботни тайёрлаш жараёнида 40 та мамлакатда 80 мингдан ортиқ фуқаро ўртасида сўров ўтказилган. Марказий Осиё давлатлари тадқиқот қамровига киритилмади.

🗞 Газеталар адади бирдагина тушиб кетди, одамлар янгиликлардан чарчади, чунки янгиликлар асосан пессимистик руҳда ва пандемия мавзусидан иборат бўлиб қолди.

📌 Медиа ташкилотлари ва журналистлар ахборот оқимлари устидан назоратни йўқотди, инсонлар ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва бошқа онлайн платформаларни афзал кўрмоқда. Сабаби, бу манбаларда танлаш имконияти кўпроқ ва муқобил нуқтаи назарлар, шунингдек, сохта янгиликлар ҳам мавжуд.

📲 Янгилик олишда "Инстаграм"нинг роли ортиб бормоқда ва келгуси йилда бу платформа "Твиттер"ни ортда қолдириши мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Согласно докладу «Digital News Report 2020» (DNR 2020), подготовленному исследователями «Reuters Institute for the Study of Journalism» (RISJ) cовременная журналистика и СМИ вступают в историческую кризисную фазу.

👥 Для подготовки доклада были опрошены более 80 тысяч людей в 40 странах мира. Страны Центральной Азии не попали в исследование.

🗞 Тиражи газет резко упали, у людей проявилась усталость от новостей, поскольку в основном они были пессимистичными и посвященными теме пандемии.

📌 Медийные организации и журналисты потеряли контроль над информационными потоками, читатели предпочитают социальные сети, мессенджеры и другие онлайн-платформы, где им предлагается больший выбор источников и альтернативных точек зрения, включая фейк-новости.

📲 Растет роль Instagram в получении новостей и вполне возможно, что эта платформа опередит Twitter уже в следующем году.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌐 ЖССТ Covid-19 юқтирган ёки касаллик гумон қилинган аёллар гўдакларини кўкрак сути билан эмизишда давом этишларини тавсия этмоқда, чунки кўкрак сутининг бола учун фойдалилиги Covid-19 юқиши хавфидан кўра юқори — CNN

🇧🇷 Сешанба куни Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатларида коронавирусдан ўлганлар сони 100 мингдан ошди, уларнинг ярмидан кўпи Бразилияда. Пандемия бутун минтақада тезлашмоқда, ҳозирги кунда касалланиш кўрсаткичи 2,1 миллионга этди — Deccan Chronicle

🌎 Дунёда пандемия бошлангандан буён коронавирусдан 5 млндан ортиқ бемор тузалдиWorldometers

🇺🇳 БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши курашда халқаро ҳамкорлик мавжуд эмаслигини танқид қилдиWashington Post

🇧🇷 Бразилия суди президент Жаир Болсонарни жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбуриятини юклади. Акс ҳолда у 2000 реал (тахминан 340 евро) миқдорида жаримага тортилиши мумкин — CNN

🇺🇸 АҚШ касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази директори Энтони Фаучининг айтишича, мамлакат коронавирусдан "қаттиқ жабр" кўрган, натижада Америка 7 триллион доллар миқдорида зарар кўриши мумкинCNN, DW, NYT

🇨🇳💉 Коронавирусга қарши 2 та вакцинани ишлаб чиқаётган Хитойнинг China National Biotec Group (CNBG) ташкилоти, вакцина синовининг якуний босқичини ўтказишга рухсат олди — South China Morning Post

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​​🌐 ВОЗ призывает женщин, которые заразились или подозреваются в заражении Covid-19, продолжать грудное вскармливание, по причине того, что польза от грудного вскармливания превышает угрозу заражения Covid-19 для ребенка — CNN

🇧🇷 Количество смертей от коронавируса в Латинской Америке и странах карибского бассейна во вторник превысило 100 000, более половины из них в Бразилии. Пандемия ускоряется во всем регионе, который в настоящее время насчитывает в общей сложности 2,1 миллиона случаев заболевания — Deccan Chronicle

🌎 В мире с начала пандемии выздоровели от Covid-19 более 5 млн пациентовWorldometers

🇺🇳 Генеральный секретарь ООН Антониу Гутерриш раскритиковал отсутствие международной координации в борьбе с коронавирусомWashington Post

🇧🇷Суд в Бразилии обязал президента Жаира Болсонару носить маску в общественных местах. В противном случае ему грозит штраф в 2000 реалов (около 340 евро) — CNN

🇺🇸Глава
Центра по контролю и профилактике заболеваний США А. Фаучи, заявил, что страна "сильно пострадала" от Covid-19, в частности вирус может обойтись для США потерей средств в размере 7 триллионов долларовCNN, DW, NYT

🇨🇳💉Китайская компания China National Biotec Group (CNBG), разрабатывающая две вакцины от коронавируса, получила разрешение на проведение финальной стадии испытания вакцины — South China Morning Post

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Пандемия даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 1,4 миллиондан 2 миллионга ошди

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Кун.уз мухбири Аброр Зоҳидов билан суҳбатда маълум қилди.

🔎 Вазир: "Жорий йил бошида ишсизлар сони 1,4 миллион нафар атрофида эди. Шундан кейин пандемия таъсирида айрим корхоналар фаолиятини тўхтагани сабабли ишсизлар сони 2 миллион нафарга яқинлашди. Бундан ташқари, хориждаги ишига бора олмаётган 500 минг нафарга яқин фуқароларимиз ҳам бор.

📈 Бу кўрсаткич одатда фоизларда ифода қилинади. Ўзбекистонда пандемияга қадар ишсизлик кўрсаткичи 9,3 фоиз бўлган бўлса, айни пайтдаги ҳозирча тахминий ва бирламчи ҳисоб-китобларимизга кўра бу кўрсаткич 14-15 фоизга етди. Яъни, 5-6 фоизгача ўсиш кузатилди.

Лекин иккинчи томонидан бугунги кунда «яшил» ҳудудлардаги корхоналар аста-секин фаолиятини тикламоқда ва бу ижобий натижа бермоқда".

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Кеча Москва шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимидан сўнг Президентимиз Шавкат Мирзиёев автомобилига ўтираётган пайтда, кўчанинг нариги тарафида турган бир гуруҳ ватандошларимиз уни ўзбек тилида олқишлаётганини кўриб қолди. Президентимиз кўчани кесиб ўтиб, ватандошларимиз билан учрашди.

"Бу олижаноб амални — мусофирчиликда юрган ватандошларимизга нисбатан бўлган эҳтиром деб билдим", — деб ёзмоқда Yugur-yugur канали муаллифи.

Видеони ушбу воқеага шахсан гувоҳ бўлган Мадина Сюняева тасвирга олган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
9 408 757 (+168 359)
⚡️Соғайганлар 4 729 511 (+115 440)
⚡️Вафот этганлар 482 184 (+5 224 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 2 381 538
2. 🇧🇷 Бразилия 1 188 631
3. 🇷🇺 Россия 606 043
4. 🇮🇳 Ҳиндистон 456 183
5. 🇬🇧 Буюк Британия 308 337
6. 🇵🇪 Перу 264 689
7. 🇨🇱 Чили 254 416
8. 🇪🇸 Испания 247 086
9. 🇮🇹 Италия 239 410
10. 🇮🇷 Эрон 212 501

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
9 408 757 (+168 359)
⚡️Выздоровевших 4 729 511 (+115 440)
⚡️Погибших 482 184 (+5 224 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 2 381 538
2. 🇧🇷 Бразилия 1 188 631
3. 🇷🇺 Россия 606 043
4. 🇮🇳 Индия 456 183
5. 🇬🇧 Великобритания 308 337
6. 🇵🇪Перу 264 689
7. 🇨🇱 Чили 254 416
8. 🇪🇸 Испания 247 086
9. 🇮🇹 Италия 239 410
10. 🇮🇷 Иран 212 501

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🗞 "New York Times" газетаси ҳам ниҳоят таслим бўлди ва пандемия туфайли ходимларни ишдан бўшатишни бошлади

"NYT Co." компанияси раҳбари Марк Томпсон жамоада 68 та лавозим қисқариши ҳақида барча ходимларига хат жўнатди. Ушбу қисқартириш таҳририятга таъсир қилмайди. Ишдан бўшатилганларнинг асосий қисми савдо бўлими ходимлари.

Шунингдек, "NYT" раҳбарияти "Fake Love" экспериментал маркетинг агентлигини ҳам ёпди.

Aпрел ойи ўрталарида Томпсон ўз интервюсида унинг компанияси инқирозга тайёр эканини айтганди, чунки у доимий обуна бизнесини йўлга қўйиб олган эди ва аксарият бошқа нашрларга ўхшаб энди фаолияти реклама даромадига боғлиқ эмас. Дарвоқе, 2020 йилнинг дастлабки уч ойида "NYT" реклама даромади 16 фоизга тушди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 "Сардоба" сув тошқидан зарар кўрган масжид ва қабристонларда таъмирлаш, тиклаш ишлари тўлиқ якунланди

📹 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ўтказилган брифинг видеоси — спикер: Мурод Содиқов (ахборот хизмати раҳбари)

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники