AOKA - Rasmiy kanali
13.1K subscribers
7.63K photos
1.03K videos
10 files
5.37K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
🚨 Ўтган йили 133 нафар ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилган

Бугун "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган жамоатчилик мулоқотида ички ишлар органлари фаолияти муҳокама қилинди.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов:

— Сафимизни адашиб кириб қолганлардан тозалаш бўйича кўп ишлар амалга оширилди. Масалан, 2019 йилда жами 7039 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган 1223 ходим жаримага тортилган. 133 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

Жорий йилда эса 2350 ходим хизмат интизомини бузгани аниқланди. 529 нафари йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳамда 45 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. 78 нафар ходимимиз карантин қоидаларини бузганлик учун жаримага тортилган, бир нафари ишдан бўшатилган. Сўзда эмас, амалда қонун устуворлигини таъминлаш — асосий вазифамиздир.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Органик маҳсулотлар бозорида савдо айланмаси 212 млрд АҚШ долларини ташкил этиши прогноз қилинмоқда

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📉 «Reuters Institute for the Study of Journalism» тадқиқотчилари томонидан тайёрланган «Digital News Report 2020» (DNR 2020) ҳисоботига кўра, замонавий журналистика ва ОАВ тарихий инқироз босқичига кирмоқда.

👥 Ҳисоботни тайёрлаш жараёнида 40 та мамлакатда 80 мингдан ортиқ фуқаро ўртасида сўров ўтказилган. Марказий Осиё давлатлари тадқиқот қамровига киритилмади.

🗞 Газеталар адади бирдагина тушиб кетди, одамлар янгиликлардан чарчади, чунки янгиликлар асосан пессимистик руҳда ва пандемия мавзусидан иборат бўлиб қолди.

📌 Медиа ташкилотлари ва журналистлар ахборот оқимлари устидан назоратни йўқотди, инсонлар ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва бошқа онлайн платформаларни афзал кўрмоқда. Сабаби, бу манбаларда танлаш имконияти кўпроқ ва муқобил нуқтаи назарлар, шунингдек, сохта янгиликлар ҳам мавжуд.

📲 Янгилик олишда "Инстаграм"нинг роли ортиб бормоқда ва келгуси йилда бу платформа "Твиттер"ни ортда қолдириши мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Согласно докладу «Digital News Report 2020» (DNR 2020), подготовленному исследователями «Reuters Institute for the Study of Journalism» (RISJ) cовременная журналистика и СМИ вступают в историческую кризисную фазу.

👥 Для подготовки доклада были опрошены более 80 тысяч людей в 40 странах мира. Страны Центральной Азии не попали в исследование.

🗞 Тиражи газет резко упали, у людей проявилась усталость от новостей, поскольку в основном они были пессимистичными и посвященными теме пандемии.

📌 Медийные организации и журналисты потеряли контроль над информационными потоками, читатели предпочитают социальные сети, мессенджеры и другие онлайн-платформы, где им предлагается больший выбор источников и альтернативных точек зрения, включая фейк-новости.

📲 Растет роль Instagram в получении новостей и вполне возможно, что эта платформа опередит Twitter уже в следующем году.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌐 ЖССТ Covid-19 юқтирган ёки касаллик гумон қилинган аёллар гўдакларини кўкрак сути билан эмизишда давом этишларини тавсия этмоқда, чунки кўкрак сутининг бола учун фойдалилиги Covid-19 юқиши хавфидан кўра юқори — CNN

🇧🇷 Сешанба куни Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатларида коронавирусдан ўлганлар сони 100 мингдан ошди, уларнинг ярмидан кўпи Бразилияда. Пандемия бутун минтақада тезлашмоқда, ҳозирги кунда касалланиш кўрсаткичи 2,1 миллионга этди — Deccan Chronicle

🌎 Дунёда пандемия бошлангандан буён коронавирусдан 5 млндан ортиқ бемор тузалдиWorldometers

🇺🇳 БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши курашда халқаро ҳамкорлик мавжуд эмаслигини танқид қилдиWashington Post

🇧🇷 Бразилия суди президент Жаир Болсонарни жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбуриятини юклади. Акс ҳолда у 2000 реал (тахминан 340 евро) миқдорида жаримага тортилиши мумкин — CNN

🇺🇸 АҚШ касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази директори Энтони Фаучининг айтишича, мамлакат коронавирусдан "қаттиқ жабр" кўрган, натижада Америка 7 триллион доллар миқдорида зарар кўриши мумкинCNN, DW, NYT

🇨🇳💉 Коронавирусга қарши 2 та вакцинани ишлаб чиқаётган Хитойнинг China National Biotec Group (CNBG) ташкилоти, вакцина синовининг якуний босқичини ўтказишга рухсат олди — South China Morning Post

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​​🌐 ВОЗ призывает женщин, которые заразились или подозреваются в заражении Covid-19, продолжать грудное вскармливание, по причине того, что польза от грудного вскармливания превышает угрозу заражения Covid-19 для ребенка — CNN

🇧🇷 Количество смертей от коронавируса в Латинской Америке и странах карибского бассейна во вторник превысило 100 000, более половины из них в Бразилии. Пандемия ускоряется во всем регионе, который в настоящее время насчитывает в общей сложности 2,1 миллиона случаев заболевания — Deccan Chronicle

🌎 В мире с начала пандемии выздоровели от Covid-19 более 5 млн пациентовWorldometers

🇺🇳 Генеральный секретарь ООН Антониу Гутерриш раскритиковал отсутствие международной координации в борьбе с коронавирусомWashington Post

🇧🇷Суд в Бразилии обязал президента Жаира Болсонару носить маску в общественных местах. В противном случае ему грозит штраф в 2000 реалов (около 340 евро) — CNN

🇺🇸Глава
Центра по контролю и профилактике заболеваний США А. Фаучи, заявил, что страна "сильно пострадала" от Covid-19, в частности вирус может обойтись для США потерей средств в размере 7 триллионов долларовCNN, DW, NYT

🇨🇳💉Китайская компания China National Biotec Group (CNBG), разрабатывающая две вакцины от коронавируса, получила разрешение на проведение финальной стадии испытания вакцины — South China Morning Post

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Пандемия даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 1,4 миллиондан 2 миллионга ошди

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Кун.уз мухбири Аброр Зоҳидов билан суҳбатда маълум қилди.

🔎 Вазир: "Жорий йил бошида ишсизлар сони 1,4 миллион нафар атрофида эди. Шундан кейин пандемия таъсирида айрим корхоналар фаолиятини тўхтагани сабабли ишсизлар сони 2 миллион нафарга яқинлашди. Бундан ташқари, хориждаги ишига бора олмаётган 500 минг нафарга яқин фуқароларимиз ҳам бор.

📈 Бу кўрсаткич одатда фоизларда ифода қилинади. Ўзбекистонда пандемияга қадар ишсизлик кўрсаткичи 9,3 фоиз бўлган бўлса, айни пайтдаги ҳозирча тахминий ва бирламчи ҳисоб-китобларимизга кўра бу кўрсаткич 14-15 фоизга етди. Яъни, 5-6 фоизгача ўсиш кузатилди.

Лекин иккинчи томонидан бугунги кунда «яшил» ҳудудлардаги корхоналар аста-секин фаолиятини тикламоқда ва бу ижобий натижа бермоқда".

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Кеча Москва шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимидан сўнг Президентимиз Шавкат Мирзиёев автомобилига ўтираётган пайтда, кўчанинг нариги тарафида турган бир гуруҳ ватандошларимиз уни ўзбек тилида олқишлаётганини кўриб қолди. Президентимиз кўчани кесиб ўтиб, ватандошларимиз билан учрашди.

"Бу олижаноб амални — мусофирчиликда юрган ватандошларимизга нисбатан бўлган эҳтиром деб билдим", — деб ёзмоқда Yugur-yugur канали муаллифи.

Видеони ушбу воқеага шахсан гувоҳ бўлган Мадина Сюняева тасвирга олган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
9 408 757 (+168 359)
⚡️Соғайганлар 4 729 511 (+115 440)
⚡️Вафот этганлар 482 184 (+5 224 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 2 381 538
2. 🇧🇷 Бразилия 1 188 631
3. 🇷🇺 Россия 606 043
4. 🇮🇳 Ҳиндистон 456 183
5. 🇬🇧 Буюк Британия 308 337
6. 🇵🇪 Перу 264 689
7. 🇨🇱 Чили 254 416
8. 🇪🇸 Испания 247 086
9. 🇮🇹 Италия 239 410
10. 🇮🇷 Эрон 212 501

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
9 408 757 (+168 359)
⚡️Выздоровевших 4 729 511 (+115 440)
⚡️Погибших 482 184 (+5 224 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 2 381 538
2. 🇧🇷 Бразилия 1 188 631
3. 🇷🇺 Россия 606 043
4. 🇮🇳 Индия 456 183
5. 🇬🇧 Великобритания 308 337
6. 🇵🇪Перу 264 689
7. 🇨🇱 Чили 254 416
8. 🇪🇸 Испания 247 086
9. 🇮🇹 Италия 239 410
10. 🇮🇷 Иран 212 501

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🗞 "New York Times" газетаси ҳам ниҳоят таслим бўлди ва пандемия туфайли ходимларни ишдан бўшатишни бошлади

"NYT Co." компанияси раҳбари Марк Томпсон жамоада 68 та лавозим қисқариши ҳақида барча ходимларига хат жўнатди. Ушбу қисқартириш таҳририятга таъсир қилмайди. Ишдан бўшатилганларнинг асосий қисми савдо бўлими ходимлари.

Шунингдек, "NYT" раҳбарияти "Fake Love" экспериментал маркетинг агентлигини ҳам ёпди.

Aпрел ойи ўрталарида Томпсон ўз интервюсида унинг компанияси инқирозга тайёр эканини айтганди, чунки у доимий обуна бизнесини йўлга қўйиб олган эди ва аксарият бошқа нашрларга ўхшаб энди фаолияти реклама даромадига боғлиқ эмас. Дарвоқе, 2020 йилнинг дастлабки уч ойида "NYT" реклама даромади 16 фоизга тушди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 "Сардоба" сув тошқидан зарар кўрган масжид ва қабристонларда таъмирлаш, тиклаш ишлари тўлиқ якунланди

📹 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ўтказилган брифинг видеоси — спикер: Мурод Содиқов (ахборот хизмати раҳбари)

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники