AOKA - Rasmiy kanali
13.1K subscribers
7.76K photos
1.04K videos
10 files
5.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон Тожикистонда қурган мактаб очилди. Мактаб 630 ўқувчига мўлжалланган

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонли ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига биноан, Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Спитамен туманида 630 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби Ўзбекистон томонидан беғараз қурилди ва жиҳозлаб берилди.

Мактаб ўқув жараёнларини самарали ташкиллаштириш, физика, химия, астрономия, биология ва чизмачилик фанлари бўйича амалий машғулотларни ўтказиш, ўғил болаларни металл ва ёғочга ишлов бериш, қизларни эса уй-рўзғор ишлари, пазандачилик, қўл-ҳунар ва чеварчилик санъатини ўргатиш кўзда тутилган махсус лойиҳа асосида қурилди.

Бугун ушбу мактабнинг очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Тожикистон таълим соҳаси мутасаддилари, ўқитувчи ва ўқувчилар, ОАВ ҳамда жамоатчичилик қатнашди.

Фото: Мадина Нурман

@aoka_uz
📢Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар диққатига !

🔘 Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган 2020 йил тест синовлари қайдномасига мувофиқ талабалар сафига қабул қилиш учун тавсия этилганлар институтга тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати:

1. Ректор номига ариза;
2. Паспорт нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
3. Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси;
4. Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли; (агар бўлса)
5. 3,5х4,5 фото 12 та;
6. Ҳужжатлар йиғма жилди (папка скоросшивател);
7. Конверт A5 форматида;
8. Талабалар турар жойи (шароити оғир ва кам таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор талабалар учун) ариза (керак бўлса)
9. Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун (имтиёз берувчи ҳужжатнинг асли, агар бўлса).

📌 Тавсия: Қайси ОТМга қабул қилинган бўлсангиз, ўша ОТМга ушбу ҳужжатларни топширишингиз сўралади.

Иложи бўлса, талабаси бўлган ОТМингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

☝️ Эслатма: Карантин шароитини инобатга олган ҳолда анъанавий ўқиш бошланишидан олдин ОТМ ушбу ҳужжатларни талаб қилиши мумкин эмас .

Манба

@aoka_uz
⚡️Бугундан апелляция шикоятларини қабул қилиш бошланди

❗️Агар абитуриентлар мандатдан ва ўзининг тест жавобларидан норози бўлса, бугундан бошлаб апелляция шикояти бериши мумкин.

Абитуриентлар апелляция шикоятларини abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириб, онлайн равишда юборишлари керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш махсус комиссия томонидан 28 сентябрдан бошланади.

Шикоят юборган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига (Тошкентга) келиши шарт.

Манба

@aoka_uz
⚡️⚡️28 сентябрь – Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни

ЮНЕСКОнинг 2015 йилда ўтказилган конференциясида қабул қилинган резолюцияга биноан, 28 сентябрь Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни деб эълон қилинган ва 2016 йилдан бошлаб кенг нишонлаб келинмоқда.

🌐БМТ Бош ассамблеяси томонидан барча мамлакатларда аҳолининг ахборот олиш ҳуқуқининг таъминланганлик даражасини назорат қилиш ЮНЕСКО зиммасига юкланган.

🔎Ҳар йили ушбу сана арафасида дунёнинг турли давлатларида ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича эришилган натижалар таҳлил қилинади.

@aoka_uz
📢Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги IDUAI форумида иштирок этади


28-29 сентябрь кунлари Халқаро ахборотдан умумий фойдаланиш кунига (The International Day for Universal Access to Information, IDUAI) бағишланган юқори даражали онлайн муҳокама бўлиб ўтади.

Форум мавзуси: “Жонни омон сақлаб, ишончни мустаҳкамлаб, умид бағишлаб ахборот олиш”.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов чиқиши кутилмокда.

Тадбирда бир қатор нуфузли халқаро ташкилот вакиллари, Ўзбекистондаги мутасадди идора раҳбарлари билан бир қаторда Ўзбекистон
Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳам иштирок этади.

Муҳокамалар давомида Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан шаффофлик ва эркин фикрлиликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган сиёсатлари натижасида мамлакатимизда рўй берган ўзгаришлар эътироф этилади.

@aoka_uz
⚡️Aпелляция шикоятларини кўриб чиқишнинг биринчи куни якунланди

📋 Давлат тест марказида 28 сентябрдан тест натижаларидан норози бўлиб, апелляция шикояти берган абитуриентларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бошланди.

Aпелляция аризаларини кўриб чиқиш 4 сменада ташкил этилди.

👨🏻‍🎓 4 сменада жами 200 нафар ариза берган абитуриентнинг эътирози кўриб чиқиш режалаштирилган бўлиб, шундан 105 нафари жараёнда иштирок этди, 95 нафари иштирок этмади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from Mass-media fondi
Саида Мирзиёеванинг Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш кунига бағишлаб ўтказилган онлайн-конференциядаги нутқидан.
__

Из выступления Саиды Мирзиёевой на онлайн-конференции, приуроченной к Международному дню всеобщего доступа к информации.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#Massmediauz #OSCEPCUz

@massmediauz
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 29 сентябрь куни

🕰 соат 16:00да

✔️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари, олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида янги ўқув йилининг бошланиши, магистратурага қабул ва ижодий имтиҳонлар якунлари ҳамда бошқа долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
«Ҳамкорликка тайёрмиз», — Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди. Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида гапирди.

— Биздаги статистикага кўра сўнгги уч йилда ҳар икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари икки ярим баробарга ошди. Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 2,1 баробарга ошган бўлса, Тожикистон экспорти қарийб 5 баробар ортди. Бундан келиб чиқадики, бизнинг муносабатларимиз фақат бир томонлама манфаатли ҳамкорлик эмас, балки ҳар икки томонга наф келтиради.

Жорий йилда пандемия туфайли Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш пасайди, аммо фақат Тожикистон билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

Яқин йилларда олдимизга қўйилган вазифа — ўзаро товар айланмасини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятига эгамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда сув танқис бўлишига қарамасдан, қўшимча сув етказиб берганингиз учун Тожикистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда хусусан, илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилишини Тошкентда ўтказишни таклиф қиламиз.

Пандемия вақтида бир биримизни қўллаб-қувватлаганимиз ҳамкорликнинг қай даражада мустаҳкам эканини билдиради. Ўзбекистон бу ҳамкорликни давом эттиришга тайёр, — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АОКАда Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида янги ўқув йилининг бошланиши, магистратурага қабул ва ижодий имтиҳонлар якунлари ҳамда бошқа соҳага оид долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

"Касбий-ижодий имтиҳонларда республика бўйича 32 та ОТМда 132 таълим йўналишда 122 мингдан ортиқ абитуриентлар иштирок этди. Касбий-ижодий имтиҳонлар натижалари тез кунда эълон қилинади." - Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Aбдували Холиқов.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида янги ўқув йилининг бошланиши, магистратурага қабул ва ижодий имтиҳонлар якунлари ҳамда бошқа соҳага оид долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани.

"2020-21 йилги ўқув йилида институтимизда 20 та йўналиш бўйича қабул квоталари ажратилган. Бу йўналишларга жами 15 320 та абитуриент хужжат топширган." - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти проректори Элдор Шермонов.

@aoka_uz
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида янги ўқув йилининг бошланиши, магистратурага қабул ва ижодий имтиҳонлар якунлари ҳамда бошқа соҳага оид долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани.

"Бу йил магистратура қабул жараёнлари бошқача тартибда ўтказилди. Онлайн тестлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда апелляция жараёнлари амалга оширилиб, натижалари ОТМга чиқарилди. Якуний натижалар умумлаштирилиб, давлат комиссиясига киритилади ҳамда комиссия томонидан тасдиқлангач натижа эълон қилинади." - Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Aбдували Холиқов.
©UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида янги ўқув йилининг бошланиши, магистратурага қабул ва ижодий имтиҳонлар якунлари ҳамда бошқа соҳага оид долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани.

"Оширилган контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентларга 10 октябргача вақт керак бўлади. Чунки ОТМлар талабаликка тавсия этилган талабалар билан керакли жараёнларни бажариб бўлганидан кейин ушбу масала билан шуғулланишни бошлайди." - Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Aбдували Холиқов.

@aoka_uz
Янги ўқув йилининг бошланиши, магистратурага қабул ва ижодий имтиҳонлар якунлари — АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари ва ректорлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

👉 Батафсил

@aoka_uz
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча устоз ва мураббийларни байрам билан муборакбод этади.

@aoka_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев: «ОAВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди»

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги ва мурожаатида сўз эркинлиги масаласига ҳам тўхталди.

❗️«Халқ овози уларни [ҳокимларни] сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.

Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига, оммавий ахборот муҳитини яратишга чидамаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Энди мактаб директори йил якуни бўйича дастурлари ижроси ҳақида маҳаллий кенгашларга ҳисобот беради. Унинг фаолиятига халқ вакиллари томонидан очиқ-ойдин баҳо берилади.

Нима учун маҳаллий кенгашларга халқ баҳо бериши керак? Агар ҳаётимизни ўзгартирамиз десак, халқ овози баралла жаранглаши керак.

Мактаб директорига интизомий жазо бериш ва уни лавозимидан озод қилиш масаласи ҳам маҳаллий кенгашлар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши зарур.

Парламент аъзоларидан маҳаллий кенгашларнинг мактаблар билан ишлаш тизимини алоҳида назоратга олиб, ушбу тизимга яқиндан ёрдам беришларини сўрайман.

Халқимиз энг катта бойлиги — фарзандларини мактабга беради. Ана шу энг катта бойликни муносиб ўқитиш, тарбия қилишни парламент қўлга олса, сизлардан мингдан-минг рози бўламан», — Президент Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон очиқ ҳозир, энди аввалгидай ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди, интернет ёпилмайди. ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Катта синовлардан ўтяпмиз, баъзилар чидай олмаяпти, ОАВ саволларига, ОАВ муҳитини яратишга, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади ёки хайрлашамиз".

@saidjanov_dm
❗️«Ҳаётимизда босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор»

«Ўқитувчи ўз устида ишлаши, билим ва маҳоратини ошириши учун қўшимча методик ёрдамни қаердан олади? Албатта, бу соҳага оид китоб ва қўлланмалардан, махсус педагогик нашрлардан олади. Афсуски, биз кейинги йилларда мажбурий обуна баҳонасида ихтиёрий обунани ҳам йўқ қилдик. Албатта, бу бировларга ёқмайди.

Халқ таълими вазири замонавий, «ахборот технологиялари бор, журналам керак эмас, газета ҳам керак эмас», деганини кўп эшитяпман мулоқотларда. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз унга тайёр эмасмиз.

Шундай аянчли ҳолга келдикки, ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлиб қолдилар. «Менинг компьютеримда ҳамма нарса бор, менинг телефонимда ҳамма бор», деб. Йўқ, газета ҳам, журналлар ҳам ўқиш керак, бу — замон талаби. Ўқитувчи ўзининг ижобий таълимини, билимини, методикасини ёзиши керак, муҳокама қилиши керак.

Ўзингиз биласиз, дунёда компьютер технологиялари энг ривожланган давлатлардан бири бу – Япониядир. Лекин ушбу мамлакатда кунига 3-4 миллион нусхада нашр этиладиган газеталар борлигига нима дейсиз? Айтмоқчиманки, ҳаётимизда радио-телевидение, Интернет билан бирга босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор.

Бугунги кунда босма нашрларни таълим муассасаларига, ўқитувчи-профессорларга етказиб бериш ҳам жиддий муаммога айланган. Чунки бу борада матбуот тарқатиш ва почта тизимининг фаолияти мутлақо талабга жавоб бермайди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда босма матбуот нашрлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан, мактаб ва олийгоҳларни педагогик фаолият учун зарур нашрлар билан таъминлаш, уларнинг кутубхоналарини ўқув ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин», — Президент Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz