AOKA - Rasmiy kanali
13.1K subscribers
7.79K photos
1.04K videos
10 files
5.43K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️ДТМ хабарига кўра, Aдлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари 2020 йил 5-6 октябр куни бўлиб ўтади.

Тест синовлари юридик техникумлар жойлашган ҳудудларда ўтказилади.

Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 09:00 дан 12:00 га қадар, 2-смена соат 15:00 дан 18:00 га қадар) ташкил этилади.

🔖 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани шахсий кабинетлари (texnikum.dtm.uz) дан олишлари мумкин.

❗️ Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан кечикмасдан паспорти ва рухсатномаси билан келишлари сўралади.

@aoka_uz
⚡️⚡️Тиббиёт олий ўқув юртларида аънавий таълим шаклига рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.

Шунга кўра, октябрь ойидан:

🏫Тошкент тиббиёт академияси ва унинг филиаллари,

🏫 Тошкент тиббиёт педиатрия институти,

🏫Қорақалпоғистон тиббиёт институти,

🏫Тошкент фармацевтика институти,

🏫Тошкент давлат стоматология институти,

🏫Андижон давлат тиббиёт институти,

🏫Бухоро давлат тиббиёт институти,

🏫Самарқанд тиббиёт институти
нинг бакалавриат йўналишини битирувчи босқич талабалари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланмоқда.

@aoka_uz
❗️«Йил талабаси-2020» танловини ўтказиш муддатлари

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 6 октябрь куни

🕰 соат 16:00да

✔️ "Озиқ-овқат маҳсулотларига нарх белгилаш масаласи ва маҳсулотлар нархларининг кўтарилишига таъсир этувчи омиллар" мавзусида кенг қамровли матбуот анжумани ўтказилади.

Иштирок этади:

🎙Иқтисодий тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

🎙Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

🎙Давлат солиқ қўмитаси

🎙Монополияга қарши курашиш қўмитаси

🎙Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

🎙Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

🎙Республика товар хом-ашё биржаси

🎙"Ўзёғмойсаноат", "Ўзбалиқсаноат" ва "Ўзпаррандасаноат" уюшмасалари мутасаддилари

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 Октябр ойи учун ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда!

2020-йил октябр ойида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари учун онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида 2020-йил 5 октябр куни бошланди.

Ҳужжатларни қабул қилиш барча бўлимларда 9 октябр кунига қадар (9 октябр куни ҳам) давом этади.

Қабул учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

📝 паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ва унинг нусхаси;

📝 онлайн аризанинг чоп этилган нусхаси;

📝 тўлов амалга оширилганлик тўғрисида ҳужжат нусхаси (квитанция);

📝 1 та файл (целлофан).

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

❗️2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинди.

🏛 Республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган абитуриентлар ўзларининг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги натижалар билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали танишишлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар рўйхати қайта кўриб чиқилмоқда — ДТМ

5 октябр куни Давлат тест маркази биноси олдида тўпланган абитуриентлар бўйича телеканалларда кўрсатувлар эфирга узатилди ва интернет нашрларида бир қатор мақолалар эълон қилинди.

Жамоатчиликка тақдим қилинган ушбу материалларда асосан ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентларнинг мазкур имтиёзи танлов жараёнига қўлланилмаганлик масаласи кўтарилган.

📝 Маълумки, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар учун алоҳида қабул кўрсаткичлари ажратилади ва улар ушбу кўрсаткичлар доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

💼 Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 7-июндаги 468-сон қарорининг 2-иловасигa мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тасдиқланган.

Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқароларга имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар ҳам белгиланган.

🔎 Мазкур тавсияномага эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзларига тегишли тавсиянома маълумотларини дастурга киритадилар ва рўйхатга олиш якунлангандан сўнг, уларнинг маълумотлари масъул ваколатли органга юборилади ҳамда маълумотларнинг тўғрилиги текширилиб, тасдиқланади.

🔰 Бунда, абитуриентнинг паспорт маълумотлари (шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси) ва тавсиянома билан боғлиқ бошқа маълумотлар юборилади. Масъул ваколатли органлар томонидан маълумотлар тўғрилиги фақат тавсиянома рақами билан эмас, абитуриентнинг паспорт маълумотлари асосида текширилади.

Имтиёзга эга абитуриентлар маълумотлари олдинги йилларда худди шундай тартибда текширилган.

‼️ Жорий йилда ҳам ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентлар рўйхати шу тавсияномаларни берган вазирлик ва идораларга юборилган. Тақдим этилган рўйхат улар томонидан текширилиб, тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилган. Aбитуриентларга ҳарбий имтиёзни қўллаш ёки қўлламаслик ана шу тасдиқланган рўйхат асосида амалга оширилган.

5 октябр куни мурожаат қилган абитуриентлар гуруҳига масала моҳияти бўйича Давлат тест маркази мутахассислари ва Мудофаа вазирлигининг мутасадди вакиллари томонидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

☑️ Ҳозирда ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентлар рўйхати тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар берилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️⚡️ РАСМАН: МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА:

📲2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, кириш имтиҳонларида (онлайн тест синовларида) иштирок этган абитуриентлар ўзларининг натижалари билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб сайти орқали жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 17:00 дан бошлаб танишишлари мумкин.

❗️Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
Tabaqalashtirilgan.pdf
106.1 KB
⚡️2020/2021 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йилдаги 5-сон баёни билан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Мазкур миқдорлар жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 балдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади.

Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Магистратурага кириш имтиҳонлари натижалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги веб-сайтида ҳам эълон қилинмоқда:

👉 https://edu.uz/uz/news/view/2283

〰️〰️〰️〰️
@aoka_uz
#abituriyent2020
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 9 октябрь куни

🕰 соат 11:15да

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ёшларни касб ва мутахассислик эгаллаши учун профессионал таълим муассасаларида яратилаётган имкониятлар” мавзусида;

🕰 соат 16:00да

✔️Президентимизнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори асосида иссиқлик таъминоти учун тўловлар бўйича янги тартиб жорий этилиши масалаларига бағишланган матбуот анжуманлари ўтказилади.

Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманларида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

❗️2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома билан суҳбат асосида қабул қилинганлар учун тўлов- контракт миқдорлари мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати микдорларига нисбатан 2 бараварида (ҳар ўқув йили учун) белгиланган.

@aoka_uz
⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ,

Ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида:

❗️ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛМАГАН БАКАЛАВРИАТ АБИТУРИЕНТЛАРИГА
рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

‼️Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

@aoka_uz
❗️Коллеж ва техникумларда контракт нархлари белгиланди

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
«Nuz.uz» интернет нашри журналистига тазйиқ ўтказилгани рад этилди

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси «Nuz.uz» интернет нашри журналисти А. Ниязметов билан боғлиқ воқеага расмий изоҳ берди.

Маълум бўлишича, 7 октябрь куни соат тахминан 11:00ларда Қибрай тумани «Алишер Навоий» МФЙ А.Навоий кўчаси 31-уйда жойлашган “Т.А.Ф” якка тартибдаги тадбиркорга қарашли (етказиб бериш хизмати орқали фаолият юритган, аммо шу куни ишламаган) “Балиқ ошхонаси” олдидаги 2 туп ёнғоқ дарахтини ҳеч қандай меъёрий ҳужжатлар (рухсатнома)сиз кесаётган вақтида фуқаро (журналист) А. Ниязматов келиб, ўзининг уяли алоқа воситаси ёрдамида facebook ижтимоий тармоғига тўғридан тўғри (жонли эфир тарзида) видео тасвирга олган.

Шунда, хонадон эгаси Зулхумор А. ундан ким эканлиги ва ўзини таништиришни, нима сабабдан тасвирга олаётганини сўраган. Уларнинг ўзаро суҳбати давомида оғзаки жанжал келиб чиққан ва журналист Зулхуморни ҳақоратлаган.

Шундан сўнг, фуқаро Зулхумор А. мазкур МФЙ профилактика инспектори катта лейтенант Азиз Амировга телефон орқали мурожаат қилиб, воқеани баён қилган ва ушбу фуқаро (А.Ниязметов)га нисбатан тегишли чора кўришни сўраган. Мазкур мурожаат туман ИИБ томонидан рўйхатдан ўтказилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан воқеа жойига етиб келган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари томонидан, содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун хонадон эгасига нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий чора кўрилган. Унга кўра 1 миллион 115 минг сўм миқдорда жарима ҳамда ўсимлик дунёсига зарар етказганлиги учун 26 миллион 760 минг сўм устама тўлов белгиланган.

Тошкент вилояти ИИБнинг қайд этишича, дастлабки суруштирувлар давомида ушбу ҳолатда хабарда келтирилгани каби фуқаролар Ниязматовни хонадонда ушлаб турмаган ёки унга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ёки жароҳат етказилмаган. Аксинча, унинг ўзи аёлни ҳақорат қилгани ва ички ишлар ва экология ходимлари келгунига қадар шу ерда бўлиши айтиб, уйдан чиқмагани аниқланган.

@aoka_uz
⚡️⚡️⚡️Ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган, аммо онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!

❗️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган манзил ва аниқ вақти онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган «рухсатнома»да қайд этилади.

👨🏻‍💻 Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар «рухсатнома»ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган «РУХСАТНОМА» билан келишлари талаб этилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этди.

Саъдулла Ҳакимов 1951 йил 25 мартда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилди.

Меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаган С.Ҳакимов турли йилларда «Ўзбекистонда социал таъминот» журналида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ўзбекистон овози» ва «Маърифат» газеталарида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигида меҳнат қилган. Журналист сифатида долзарб мавзудаги мақолалари газета ва журналлар саҳифаларида мунтазам чоп этиб турилган.

2016 йилнинг 29 декабридан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Саъдулла Ҳакимов Ўзбекистон Журналистлари касб этикаси кодексини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда бош-қош бўлди. Уюшмага раҳбарлик қилган сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда соҳа янги босқичга кўтарилди, сўз ва матбуот анча эркинлашди. Ўзбекистон халқаро сўз эркинлиги бўйича рейтинглардаги позициясини мустаҳкамлади.

Яқиндагина Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоларига аъзолик гувоҳномаси билан тақдим этиладиган янги намунадаги кўкрак нишони тасдиқланган эди. С. Ҳакимов шу каби кўплаб лойиҳаларга раҳбарлик қилди.

Саъдулла Ҳаким таниқли шоир сифатида ҳам ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшди. «Ҳамал тонглари» (1981), «Сен кутган баҳор» (1986), «Ёз оқшоми» (1996), «Она сўз» (2000), «Сайланма» (2001), «Кўнгил юзи» (2006), «Кўҳна нақл» (2011) каби шеърий китоблари нашр қилинган. Гёте, Пушкин, Лермонтов, Есенин, Юнус Эмро каби шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қиган.

«Сайланма» китоби учун 2002 йил «Энг улуғ, энг азиз» Республика танлови ғолиби бўлган. Вақтли матбуотда маънавий ҳаётимизга оид кўплаб мақола ва очерклари эълон қилинган. «Эсимда қолган кунлар», «Атом қаърига саёҳат» каби публицистик асарлари чоп этилган.

Саъдулла Ҳакимовнинг узоқ йиллик меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони (2002 йил), «Меҳнат шуҳрати» ордени (2019 йил) билан мукофотланди.

Саъдулла Ҳакимовнинг журналистлар учун зарур шароит яратишга оид лойиҳа ва режалари кўп эди. Ахборот соҳаси вакиллари уни ҳамиша жонкуяр ва фидойи журналист сифатида эслайди, қадрлайди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилади.

@aoka_uz
❗️Биринчи ўқиш куни: талабалар ва талаба бўлиш истагида бўлганлар учун эслатмалар

🔹Бугун 1-босқич талабалари учун биринчи ўқиш куни.
Талабаликка қабул қилинганлар ўз хоҳишига кўра, балл етмай қолган йўналишлардан бирида ҳам супер-контракт асосида ўқиши мумкин.

🔹Ҳеч қайси йўналишга кира олмаган абитуриент эса 5та йўналишдан бирига супер-контракт асосида даъвогар бўлиши мумкин.

🔹Контракт тўлаш учун охирги кун — 1 ноябр. Шу санага қадар бир йиллик шартнома пулининг ярми тўланиши ва абитуриент талаба сифатида расмийлаштирилиши керак.

🔹Дарслар онлайн тарзда ташкиллаштирилади. 3 кундан 2 ҳафтагача давом этадиган анъанавий тарздаги танишув дарсларига келадиган талабалар ётоқхоналарга жойлаштирилмайди.

🔹Бу йил супер-контракт тўлови Қабул комиссияси белгилаган минимал миқдордан оширилиши мумкин эмас. Фақат молиявий мустақил ОТМлар нарх ошириш ҳуқуқига эга. Супер-контракт пулини иккига бўлиб, 50 фоизини 1-декабргача, иккинчи ярмини 1-мартга тўлаб бўлиш керак.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️АОКА ва Интеллектуал мулк агентлигига муаллифлар манфаатларини таъминлаш вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

❗️Йиғилишда юртимизда санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланиш, ундан даромад олиш ҳолатлари кенг тарқалгани қайд этилди.

🔹Мисол учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ойлик тўлов ундирадиган онлайн кинотеатрларда 30 мингдан ортиқ кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар жойлаштирилган бўлишига қарамасдан, бундан муаллифлар моддий манфаат кўрмайди.

🏛 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Интеллектуал мулк агентлигига мамлакатимизда рўйхатга олинган кўнгилочар сайтлар, радио ва телеканалларни ўрганиб, муаллифлар манфаатларини таъминлаш вазифаси қўйилди.

— Интеллектуал мулк ҳимоясини мустаҳкамлай олсак, бу ҳам учинчи Ренессансга ишончли пойдевор бўлади, — деди Президент.

@aoka_uz
❗️«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Тақдирлаш маросимида ташкилий қўмита, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, журналистлар иштирок этди. Танлов ғолиблари махсус дипломлар, кўрик-танлов рамзи туширилган плакетка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

〰️〰️〰️〰️〰️
👉 Батафсил

@aoka_uz