AOKA - Rasmiy kanali
13.8K subscribers
6.76K photos
969 videos
10 files
5K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Банкдан кредит сўраб мурожаат қилгандим, турли баҳоналар билан бир неча ойдан бери сарсон қилишяпти. Ҳатто ажратилган кредит суммаси банкдан тадбиркорнинг қўлига теккунига қадар ҳам узоқ кутиш керак. Аслида, мурожаатни кўриб чиқиш муддати қанча? Бу қонун билан тартибга солинганми? Тадбиркор банк томонидан сарсон қилинса, кимга мурожаат қилиш керак?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА штабида Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда саволга жавоб қайтарилди:

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 61-моддасига кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

📑 Шу билан бирга, ҳар бир банк мижозларга кредит операцияларини банк Кенгаши томонидан тасдиқланган «Кредит сиёсати» (банк томонидан ажратиладиган кредитлар шартлари, ажратилиш тартиби, кредит таъминотига қўйиладиган талаблар ва кредит операцияларини амалга ошириш тартиби бўйича бошқаларни белгилаб берадиган) талабларига биноан амалга оширади.

✏️ Қарз олувчи кредит юзасидан банкка расмий ариза билан мурожаат қилиши лозим, бунда банк ходимлари билан кредит олиш бўйича амалга оширилган оғзаки келишувлар юридик кучга эга бўлмайди ҳамда банк томонидан тан олинмаслиги мумкин.

Юридик шахсларнинг банк хизматларига доир мурожаатлари «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 68-моддасига мувофиқ, мижозлар мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ҳамда ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши белгиланган.

🔘«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги Низомга кўра, банк кредит операцияларини амалга оширишда шартномада кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши шарт.

☎️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларида банкка кредит олиш учун расмий ариза ва бошқа зарурий ҳужжатлар топширилгандан сўнг, банк томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, тегишли жавоб берилмаганда ёки банк хизматлари истеъмолчиси сифатида ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатига дуч келган тақдирда, Марказий банкка (71) 200-00-44 рақамли ишонч телефони орқали мурожаат этишлари мумкин.

______________________________


Я обратился в банк за кредитом, но мне его не выдают под разными предлогами. Придется еще долго ждать пока выделенная банком сумма кредита попадет в руки предпринимателя. Сколько на самом деле времени занимает обработка заявки? Регулируется ли это законом? К кому обращаться, если предпринимателю не выдают кредит в банке?

📌 ОТВЕТ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️
Covid 19 ҳомиладор аёллар учун қанчалик хавфли?

🔹Агар ҳомиладор аёлда қандли диабет, ўпканинг сурункали касаллиги, юрак қон-томир касалликлари, камқонликнинг оғир даражалари, суст иммунитет ва сурункали жигар, буйрак касалликлари мавжуд бўлса, Covid-19ни юқтириш хавфли ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️
Қайси витаминларни профилактика учун қабул қилиш мумкин?

🔹Махсус витаминларни қабул қилиш зарурияти йуқ. Ҳозирги пайтида инсонлар соғлом овқатланишлари керак ва албатта мева-сабзавотларни истеъмол қилиш керак. Шу билан бирга, иложи борича уй шароитида тайёрланган овқатларни истеъмол қилиш лозим.

〰️〰️〰️〰️
Бугун УАШ ва мобил гуруҳлар фақат коронавирус касаллигига чалинган беморларга хизмат кўрсатадими?

🔹Поликлиникаларда ташкил этилган мобил гуруҳлар коронавирус ва пневмония аломатлари бўлган беморларни, шунингдек касалхонада даволаниб қайтган беморларни кузатиш, тиббий ёрдамга максимал даражада киришни таъминлаш ва касалхонада даволанишдан кейин асоратларни олдини олиш учун тузилган. Бундан ташқари, мобил гуруҳлар уй шароитида сурункали касалликларга чалинган беморларга, кўрсатмалар бўйича ҳомиладор аёллар ва болаларга патронаж хизматларини кўрсатадилар.

〰️〰️〰️〰️
Коронавирус инфекцияни бартараф этишда иссиқ ванна, душ ва ҳаммомлар ёрдам берадими?

Йўқ, ёрдам бермайди. Аксинча, жуда иссиқ сувда чўмилиш зарарли.

✔️ Коронавирус инфекцияга қарши энг яхши ҳимоя усули мунтазам равишда қўлларни ювиш ҳисобланади. Бу, ўз навбатда, терида бўлиши мумкин бўлган вирусни зарарсизлантиради ва кўзга, оғизга ёки бурунга тегилганда инфекция тушишни олдини олади.

〰️〰️〰️〰️
Нима учун антибиотиклар коронавирусни даволашда ва профилактикада самарали ёрдам бермайди?

🔹Антибиотиклар вирусга таъсир этмайди, фақат бактериал инфекцияни даволайди. Агар беморда шу дори воситаларни қўллаш кўрсатмаси бўлса шифокор томонидан тавсия этилади.

___________________________________


‼️ Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием члена штаба по борьбе с коронавирусом Наргизы Нуриллаевой. На брифинге даны ответы на важные вопросы граждан.

📌 ПОДРОБНО 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен коронавирус таъсирида пневмония билан касалландим. Қайси йўл билан касалликдан тез халос бўлишим мумкин?

❗️Организмнинг пневмониядан сўнг тикланиши тез жараён эмас. Турли пневмонияларда ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикация билан боғлиқ. Пневмония касаллигида кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.

📈Бу жараён ҳаммада ҳар хил кечади, чунки у беморнинг ёши, умумий ҳолати ва мавжуд бўлган сурункали касалликлари билан боғлиқ. Ишга қайтишингизга поликлиникдаги УАШ динамик кузатувлар асосида рухсат беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен касалхонадан чиқдим ва менга шифокорлар тавсияларни беришди. Ҳамма тавсияларни бажаряпман, лекин менда кучли ҳолсизлик бор ва ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Қандай йўл тутай?

❗️Пневмониядан сўнг кузатилган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундан ташқари, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилиги каби холатларда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Менда доимий ҳансираш бор. Пневмонияга чалиндиммикан?

✔️ Доимий ҳансираш қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:

🔸Юқори нафас йўллари ва ўпка касалликларида;

🔸Юрак касалликларида;

🔸Қон касалликларида;

🔸Камҳаракат ҳаёт тарзи – бунда бироз жисмоний ҳаракатда ҳансираш пайдо бўлиши мумкин;

🔸ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликлар фонида;

❗️Ҳансираш жиддий белги ҳисобланади, шунинг учун сиз ташхисни аниқлаштириш мақсадида шифокорга мурожаат қилишингиз зарур!

〰️〰️〰️〰️〰️

Пневмонияга қарши эмланиш коронавирусда ўз таъсирни кўрсатадими?

Оддий гриппга карши вакцина коронавирус инфекциясига таъсир кўрсатмайди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️“Сардоба” сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

АОКА ҳузуридаги штабда Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Жалол Арашов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Жами 74 591 нафар аҳоли ўз яшаш манзилларига қайтарилди. 14 859 нафар аҳоли кўчирилган ҳудудларда яшамоқда;

📈1 826 та уйда таъмирлаш ишлари 97 фоизга бажарилди;

💰ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларига жами 128 млрд сўм ажратилди;

🏢кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ва уларнинг туташ ҳудудини тиклаш ҳамда ободонлаштириш учун жами 35,6 млрд сўм маблағ сарфланади. Хусусан, уйларни таъмирлаш учун 29,7 млрд сўм ва ободонлаштириш ишларига 5,9 млрд сўм сарфланади;

🗓2020 йилнинг 20 августига қадар кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва 25 августга қадар туташ ҳудудларини ободонлаштириш ишларини тўлиқ якунлаш режалаштирилди;

📈Ижтимоий соҳа объектлари қурилиш-таъмирлаш ишлари жами 45 фоизга, шундан: умумтаълим мактаблари бўйича 44%, мактабгача таълим ташкилотлари бўйича 15%, соғлиқ сақлаш муассасалари бўйича 53% ва 1 та коллеж бўйича 31фоизга бажарилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️Махсус комиссия мурожаати

Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.

Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди.

⚠️ Эртадан, 15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

‼️ Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди. Шу жумладан:

🔘 жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
🔘 ижтимоий масофани сақлаш;
🔘 қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

❗️Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Обращение Специальной комиссии

Прежде всего, мы хотим поблагодарить всех жителей нашей Республики за дисциплинированное соблюдение карантинных ограничений, введённых 10 июля этого года.

Это позволило стабилизировать ситуацию, связанную с распространением коронавирусной инфекции.

⚠️ Завтра, 15 августа, в нашей стране смягчаются карантинные ограничения. Это необходимо, чтобы обеспечить устойчивую работу экономической и социальной сфер, а также облегчить условия жизни населения.

‼️ Смягчение правил карантина не означает его отмену. Во избежание всплеска заражений коронавирусной инфекцией, Комиссия настоятельно призывает граждан продолжать строго соблюдать меры индивидуальной защиты. В том числе:

🔘 обязательно носить маски в общественных местах;
🔘 обязательно соблюдать социальное дистанционирование;
🔘 регулярно мыть руки и использовать антисептические средства.

❗️Несоблюдение указанных правил может привести к повторному увеличению числа заболеваний. Что, в свою очередь, вновь вынудит ввести требования жёсткого карантина.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТГАН БЕМОР ФАҚАТГИНА МУТАХАССИСЛАР НАЗОРАТИДА ДАФН ЭТИЛАДИ

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаев хабар берди.

📲Ижтимоий тармоқларда шифохонада вафот этган беморларнинг жасадини яқинларига топшириш жараёнига оид тарқалган миш-мишлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

🧑‍🔬Бемор вафот этган тақдирда ҳеч қачон бирор шифокор уни шунчаки яқинларига бериб юбора олмайди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда, ўша ходимга нисбатан чора қўрилади.

Шунингдек, жасадни унинг яқинларига бериш жараёнига даволовчи шифокор аралашмайди.

Иккинчидан, барча ишлар патологик анатомия муассасасида белгиланган тартибда бажарилади.

Қолаверса, муассаса ходими жасадни ўрашдан олдин, албатта унинг юзини яқинларига кўрсатиб, аниқлик киритади. Барча жараёнлар ҳужжатда тўла акс этади, — деди Республика патологик анатомия маркази директори, профессор Ражаббой Исроилов.

⚰️Ҳозирги кунда коронавирусдан вафот этган беморларни дафт этиш жараёнлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Ҳурматли юртдошлар, айни вақтда барчамиз коронавирус хавфини яхши сезиб турибмиз. Уни бартараф этиш учун мамлакатимиз раҳбарияти ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари ҳамда ходимлари томонидан барча чоралар кўрилмоқда. Шундай шароитда турли миш-миш ва асоссиз хабарларга ишониб қолмаслигингизни сўраб қоламиз.

🔗Инсонлар ҳаёти ва қадр қимматига дахл қилувчи ҳолатлар аниқланса, унга сабабчи бўлганлар қонун олдида жавоб беради. Асоссиз хабарлар тарқатиб, одамлар орасида ваҳима уйғотишга уринганлар ҳам ўз жазосини олади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Мактабда масофавий таълим олувчилар учун қандай қулайликлар яратилмоқда?

🔘Республикадаги 10 мингга яқин халқ таълими муассасаларининг барчасига оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда;

🔘Карантин режими эълон қилинган вақтдан бошлаб ўқувчиларга уйда фанларни бемалол ўзлаштиришлари учун барча маҳаллий тармоқ ва мобиль операторлари томонидан таълим ахборот-ресурслари жойлаштирилган веб-сайтларга бепул кириш таъминланди;

🔘 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда 3 та телевизион канал ташкил этилди. Ушбу каналлар орқали телевизион видеодарс машғулотларини республика бўйича бепул тарқатиш йўлга қўйилди;

🔘Масофавий таълим беришда устоз ва мураббийлар учун мобил алоқа хизматларидан қулай шартларда фойдаланиш учун махсус “Таълим” тариф режаси жорий этилган. Ҳозирги кунда ушбу тариф режасига янада кўпроқ қулайликлар киритилмоқда.

🔘Масофавий таълим учун янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида алоҳида имтиёзли “Мактаб” тариф режаси ишлаб чиқилиб, ҳозирда жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда;

🔘Йил бошидан бугунги кунга қадар интернет тармоғига кенг полосали уланиш имкониятларни кенгайтириш мақсадида 9 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилди. Қурилган оптик толали алоқа линияларининг асосий қисми ижтимоий соҳа объектлари учун ташкил этилди.

🔘Фойдаланувчилар учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш магистрал телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказлари даражасида 2 баробар, туман марказларигача эса 4 баробар оширилди;

🔘 Мобил алоқа хизматлари қамровини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида 1 375 та қўшимча янги мобил алоқа база станцияси ўрнатилди ва 3000 дан ортиқ мавжуд база станциялари юқори тезликдаги интернет технологиялари асосида модернизация қилинди;

🔘Йил якунига қадар яна 4 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилади ва 800 дан ортиқ қўшимча янги база станциялари ўрнатилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов маълум қилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бўладими?

⚡️Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг 5-9 синфларига ўқувчиларни қабул қилиш белгиланди.

🌐Ҳужжатлар сентябрь ойида ихтисослаштирилган мактабнинг (ictschool.uz) расмий веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади;

🔰Имтиҳонлар икки босқичда ўтказилади:

1-босқич: сентябрда онлайн тест синови ўтказилади;

2-босқич: октябрда ZOOM дастури орқали онлайн суҳбат ўтказилади.

🔹Ҳужжатларни қабул қилиш ва имтиҳонлар ўтказилиш саналарига аниқлик киритилмоқда.

📢Бу бўйича қўшимча маълумотлар яқин кунларда Вазирлик ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг расмий сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Маълумот учун: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

📌Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 5-синфдан ўқувчилар қабул қилинади.

🔘Мактаб математика, информатика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган бўлиб, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

🧑‍🔬Мактаби ўқувчиларига ўқув жараёнида олаётган назарий билимларини IT лабараториялардан фойдаланиб амалда синаб кўриш имкониятлари яратилган.

📈Улар мактаб давриданоқ ўзларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишлари мумкин.

📝Бундан ташқари, битирувчилар IELTS инглиз тилидан баҳолаш тестларини мактабни ўзида топшириш имкониятларига эга бўлади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️ Китобсеварлар учун ажойиб янгилик!

❗️АОКА тасарруфидаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бугун, 7 сентябрь соат 10:00дан эътиборан яна фаолиятини давом эттирмоқда.

🔰Миллий кутубхонада карантин ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда босқичма-босқич китобхонларга хизмат кўрсатилади.

“Илм” диссертациялар зали – магистр, илмий тадқиқотчилар, фан номзодлари, доктор, профессор ва академикларга - бир вақтнинг ўзида 15 та китобхон учун;

“Нодир” ноёб манбалар зали – илмий тадқиқотчиларга - бир вақтнинг ўзида 10 та китобхон учун;

“Жаҳон” хорижий адабиётлар зали – хорижий тилларни ўрганувчи барчага - бир вақтнинг ўзида 25 та китобхон учун хизмат кўрсатади.

📞Кутубхонага келиш истагида бўлган китобхонлар 71 232-83-94 рақамига қўнғироқ қилиб, ўқув зали ва келиш вақтини олдиндан қайд эттиришлари лозим.

📲Батафсил маълумотлар билан https://t.me/natlibuz телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️⚡️Бугун 6 ой танаффусдан сўнг 329 та мактаб ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиб, болалар уй шароитида онлайн таҳсил олишни бошлаган эди. Бугундан бошлаб 329та мактабда синов тариқасида таълим жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтказди, бундай тренинглар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади.

❗️Янги 2020/2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошланади.

———————————-

⚡️⚡️⚡️После шестимесячного перерыва 329 школ возобновили свою деятельность

После выявления в Узбекистане первого случая заражения коронавирусом с 16 марта школы страны временно приостановили традиционную учебу и перешли на онлайн-обучение. С сегодняшнего дня в 329 школах в качестве эксперимента начались занятия в традиционной форме. Об этом сообщила пресс-служба Министерства народного образования.

До 5 сентября Центры санитарно-эпидемиологической службы изучали состояние готовности школ к новому учебному году и проводили дополнительные тренинги для сотрудников школ, которые продолжаются до сих пор. Решение о возобновлении деятельности школ принимается местными Кенгашами народных депутатов на основании заключения Центров санитарно-эпидемиологического благополучия.

❗️Новый 2020/2021 учебный год в школах официально начнется 14 сентября.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабули бошланди

Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига ўз ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш – 75 та;

👉 Тракторсозлик – 50 та;

👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари – 50 та;

👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти – 50 та;

👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш – 50 та;

👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси – 25 та.

❗️Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) http://bumiptk.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади

🔹 Қўшимча маълумотлар учун: https://t.me/miptk
🔹 Боғланиш учун: (95) 1448801, (95) 1448802, (95) 1448803.

——————————————————-

⚡️⚡️Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций в городе Ташкенте объявляет о начале приема документов

Документы принимаются онлайн на сайте http://bumiptk.edu.uz до 10 сентября 2020 года включительно.

🔹Дополнительную информацию можно получить на Telegram-канале https://t.me/miptk.

🔹Телефон для справок: +998951448801, +998951448802, +998951448803

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🔹Ўқувчилар саломатлиги сари 10 қадам

🔹Мактабда касалликларнинг олдини олиш қоидалари

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг