AOKA - Rasmiy kanali
13.2K subscribers
7.47K photos
1.01K videos
10 files
5.27K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилди.

Танлов «Энг яхши дарслик», «Энг яхши ўқув қўлланма», «Энг яхши услубий қўлланма» номинациялари бўйича ўтказилади. Танловга илмий, услубий, ижодий ишлар 2020 йилнинг 20 августидан 20 сентябрига қадар қабул қилинади. Ижодий ишларни кўриб чиқиш ва баҳолаш – 10 октябргача. Ғолибларни тақдирлаш – 20 октябргача амалга оширилади.

Ижодий ишлар metodika@edu.uz электрон манзили орқали онлайн қабул қилинади.

☎️ Маълумот учун телефон: 71 2461624

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Абитуриент рухсатномасини олишга улгурмаганлар учун ҳар бир ҳудудда рухсатномани чоп этиш ускуналари ўрнатилган

Бу ҳақда ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Ражабовнинг айтишича, шу кунгача 3 мингга яқин абитуриент ДТМ рухсатномасини олишга улгурмаган. Уларнинг ҳар бирига такрорий хабарномалар юборилган.

Бундан ташқари, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларнинг кириш жойларида махсус ускуналар ўрнатилган ва рухсатномасини олмаган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” чоп этиб берилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧 «Aгар ёғингарчилик кузатилиши прогноз қилинса, тест синовлари куннинг бошқа қисмига, ёғингарчилик 2-смена вақтига тўғри келса, имтиҳон бошқа кунга кўчирилади. Бу ҳақда ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди.

☔️ Aгар абитуриентлар стадион ёки хиёбон ҳудудига кириб бўлган пайтда ёмғир ёғса, улар пана жойларга ўтказилади; тест синовлари бошлангач жойларига ўтиришади.

❗️Тест синовлари куни ўзгарса, ҳар бир абитуриентга СМС-хабарнома юборилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Бугун 6 мингдан кўпроқ абитуриент тестга келмади

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов АОКАда ўтказилган брифингда тест синовларини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Биринчи кунги тест синовларида жами 118 500 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши керак эди. Амалда 112 188 нафар абитуриент тестда иштирок этиш учун келди. 6 312 нафар абитуриент турли сабабларга кўра, тестда иштирок этиш учун келмади.

Текширилганда тана ҳарорати юқори бўлган 4 нафар абитуриент тестга киритилмади. Улар билан тиббиёт ходимлари шуғулланди.

Шунингдек, қайта-қайта огоҳлантиришга қарамасдан, абитуриентлар томонидан имтиҳонга ўзлари билан турли электрон буюмлари – мобил телефонлар, микрокалькуляторлар, қулоқчин, электрон соатлар, турли нарсаларга битилган шпаргалкаларни олиб кириш ҳолатлари кузатилди.

Бугун 59 нафар абитуриентлар тест синовидан четлаштирилди. Уларнинг 33 нафари уяли телефонларни, 4 таси қўлбола ясалган электрон қурилмаларни яширин олиб киришга уринган. 5 нафари тана қисмларига “шпаргалка” ёпиштириб кирмоқчи бўлган. 5 та ҳолатда абитуриент ўрнига бошқа шахслар киришга уриниб кўрган, 1 та ҳолатда рухсатнома қалбакилаштирилган.

4 та ҳолатда абитуриентлар бир-бирига ёрдам бергани учун тестдан четлатилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентларга бепул бош кийим (кепка)лар нима учун тарқатилмади?

Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи Барно Ражабов ушбу масала бўйича изоҳ берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️Давлат тест маркази тест синови пайтида телефондан фойдаланган абитуриент бўйича изоҳ берди

Бугун ижтимоий тармоқларда абитуриентнинг тест синовида телефондан фойдаланаётгани акс этган видео тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан жараён назорат қилинмаяпти деган мазмунда эътирозлар билдирилди.

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Давлат тест маркази томонидан Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича Давлат тест марказида барча маълумотлар мавжуд.

Бу ҳолат Сирдарё вилоятидаги 4-камерадан, яъни Гулистон шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтаётган тест синовларидан олинган бўлиб, мазкур абитуриентга тегишли тарзда чора кўрилади.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 3-апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса, абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ОТМларда юқори курслар учун дарслар қачон бошланади? Ўқиш талабалар…
В штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Министерства высшего и среднего специального образования Фархода Бабашева.

На брифинге даны ответы на важные вопросы граждан.

〰️〰️〰️〰️〰️

Когда в ВУЗах начнутся занятия для студентов старших курсов? Будут ли занятия проводиться онлайн?

🧑🏻‍💻Во всех высших учебных заведениях занятия для студентов 2-4 курсов начались сегодня, 2 сентября, в дистанционной форме.

📝 Также сегодня по всей республике стартовали тестовые и творческие экзамены для поступления в высшие учебные заведения.

🔰 Студенты, поступившие на 1 курс, начнут занятия с 2 октября этого года.

📲 В социальных сетях распространились противоречивые мнения по поводу данного сообщения - "Дорогие студенты, сегодня , 2 сентября официально начинается 2020/2021 учебный год", опубликованного ночью в Telegram-канале министерства.

❗️С июня месяца министерством неоднократно отмечается о том, что учеба в ВУЗах начнется 2 сентября.
〰️〰️〰️〰️〰️

Будут ли проводиться занятия в лицеях онлайн?

📌 В академических лицеях будут обучаться только ученики 1 и 2 курсов.

👩🏻‍💻Официально занятия в академических лицеях, так же, как и в высших учебных заведениях, начались сегодня, 2 сентября, в дистанционной форме.

🔎 Среди родителей был проведен опрос о начале учебного года в академических лицеях в дистанционной или традиционной форме. Результаты проведенного опроса проанализированы.

📢 С 7 по 14 сентября пройдут тестовые испытания для поступления в академические лицеи. После объявления результатов экзаменов будет дополнительно сообщено о продолжении учебы в традиционной или дистанционной форме.

🌐 Просим вас следить за новостями в Telegram-канале и на официальном сайте Министерства высшего и среднего специального образования.
〰️〰️〰️〰️〰️

Лечатся ли больные коронавирусом в общежитиях ВУЗов?

🛏 Подготовлен резерв на 19 512 мест в 77 общежитиях.

🔺На сегодняшний день в 26 общежитиях на 6247 мест размещены граждане, взятые на карантин, медработники и сотрудники правоохранительных органов.
〰️〰️〰️〰️〰️

Сообщалось, что тесты для вступительных экзаменов в магистратуру будут сформированы базовыми ВУЗами и будет обеспечена их конфиденциальность. Как будет обеспечиваться конфиденциальность тестов? Есть ли гарантия, что базовые ВУЗы не продадут тесты?

Известно, что экзамены при поступлении в магистратуру состоят из тестов, направленных на определение уровня иностранного языка, специальности, научно-педагогической компетентности и IQ.

☝️Тесты по специальности готовятся не только базовыми высшими учебными заведениями. Тесты, подготовленные всеми соответствующими ВУЗами, будут представлены в смешанном порядке.
〰️〰️〰️〰️〰️

Если занятия в университете проходят в традиционной форме и студент заболевает COVID-19, может ли он принять участие на занятиях онлайн?

🦠 Посещение занятий студентом, зараженным COVID-19, определяется индивидуально врачами в зависимости от состояния его здоровья.

@aoka_uz
#abituriyent2020
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

45 дақиқа дарс давомида ёпиқ синфда дарс ўтишда, айниқса ўқувчилар орасида касалланганлар бўлса вирус юкламаси ортмайдими?

❗️Энг аввало, ҳар бир ота-она шуни тушуниши керак-ки, бола ва ўзлари учун энг хавфсиз муҳит - бу хонадон ҳисобланади. Уйдан ташқарига чиқдингизми, касаллик юқтириб олиш хавфи юқори бўлади.

🔰Мактабларга тўхталадиган бўлсак, ўқишга борган болалар сони кўпроқ бўлади, бизга маълумки, уйдан ташқарида 2-3 кишидан ортиқ одамлар бўлса касаллик юқтириб олиш хавфи юқори.

📌ССВ томонидан мактабларда болаларни хавфсиз таълим олиши учун белгиланган талаблар:

😷синфларда дарс ўтиш жараёнида болалар ниқобларда бўлиши;

ниқоблар ҳар 2-3 соатда алмаштирилиши;

🚧 болалар орасида 2 метрдан ортиқ масофани сақлаш;

🧼🧴қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш имкониятини яратилиши шарт.

🛌Агар болаларнинг оилаларида касалланган бемор бўлса, бундай ҳолатда улар касаллик ташувчиси бўлиши мумкин.

🦠Бир синфда ўтирган болалар 45 дақиқа дарс давомида, кун буйи 3-4 та фан ўтилса, албатта, вирус юкламаси кўпайиши мумкин.

Бундай ҳолатларда хоналар кунига 3-4 мартадан кўп шамоллатилиши керак;

Ҳар кун якунида хоналар ва йўлаклар дезинфекция воситалари қўшилган эритмалар билан дезинфекцияланади.

☝️Агар болаларнинг барчаси белгиланган санитария қоидаларига риоя қилишса вирус юкламаси камаяди.

🔹Шунингдек, мактабда ёки уйга келиши билан имкон қадар тез-тез томоқ чайиб турилса – вирус юкламаси янада камайиши мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Хабар берилганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус юқтириб олган болаларда "Кавасаки синдроми" аломатлари пайдо бўлаётгани ҳақида маълумот беринг?

🔹“Кавасаки синдроми” генетик касаллик бўлиб, у асосан 4-5 ёшгача бўлган болаларда учрайди.

Бу — жуда ҳам кам учрайдиган катта ва майда қон томирлар ўзгариши, бола организмининг тизимли ўзгариши билан кечадиган касаллик.

Бугунги кунда ривожланган давлатларда, Россия Федерацияси ва қўшни Қозоғистон давлатида ҳам бу синдромга ўхшаш ҳолатлар болаларда кузатилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

⚡️Бизни давлатимизда бу касаллик учрамади дейишимиз қийин, балки болаларда кечган ўрта оғир турларида бу касаллик белгилари ўхшаш ҳолатлар кузатилган бўлиш эҳтимоли бор.

🔺Бизда бу синдром учради дейишимиз учун касаллик тасдиқланиши керак. Бугунги кунда бу синдромга ўхшаш ҳолатлар аниқ ўз тасдиғини топмади. Бироқ бу бизда кузатилмайди ҳам дегани эмас, Кавасаки синдромига ўхшаш касалликлар болаларда кузатилиши ва кўпайиши ҳам мумкин.

🦠 Бу синдромга ўхшаш касаллик келиб чиқишида коронавирус таъсирида бола организмида кечадиган кучли яллиғланиш унинг иммун тизимини кучайиши, қон-томирлар ўтказувчанлигини бузилишини келтириб чиқаради.

🌡 Болани тана ҳарорати 5 кун ва ундан ортиқ 38 даражадан юқори бўлади;

🌀танасида турли тошмалар тошиши кузатилади, қўллар кафти ва товонлар териси кўчиши кузатилиши мумкин.

🔎 Бола организмида кечаётган жараённи оғир ёки енгиллигига қараб бу белгилар кузатилади.

👨‍👩‍👦 Ота-оналар болаларда шамоллаш аломатларини пайдо бўлиши билан поликлиникалардаги оилавий шифокор ёки педиатрга мурожаат этиши лозим.

❗️Бу синдром юрак миокардига бўлган таъсири сабаб миокардит касаллигини келтириб чиқаради, баъзи ҳолларда бола организмидаги кучли иммун реакция унинг ўлими сабабчиси бўлиб қолиши ҳам мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат бериладими? У қандай талабларга жавоб бериши керак?

Мактаб ошхоналари фаолият юритишига ССВ томонидан рухсат берилгани йўқ.

🔹Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат берилганда

✔️тана ҳароратини ўлчаниши;

✔️ соғлом ва иссиқ овқатларни тайёрланиши;

✔️ болалар овқатланиш учун ўтиришларида масофа 2 метрдан узоқроқ бўлишини таъминлаш;

✔️бир столда 4 дан ортиқ болалар ўтирмаслигини таъминлаш;

✔️қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш учун тўлиқ шароит бўлиши шарт (сув, совунлар, бир қоғоз салфеткалар ва ҳоказо).

🔎 Санитария ва эпидемиология хизмати томонидан доимий равишда мактаблар ошхонаси санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишлари ўрганилади ва назорат қилиб борилади.

❗️Бугунги кунда бу меъёрлар талаб даражада сақланиши мактаб раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ота-оналар назоратида бўлиши керак.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Агар синфда коронавирусга чалинган бола аниқланса ва бу таҳлилларда тасдиқланса, қандай чора кўрилади?

🔺Агар гуруҳда бир ўқувчида коронавирус аломатлари ёки умумий шамоллаш аломатлари пайдо бўлса мактаб тиббий ходими:

🔹 тиббий хонага алоҳидалайди;

🔹 ўқувчидан тест олинади ва агарда у тасдиқланса, Оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори ва педиатрига хабар берилади.

👩‍⚕️Бу болани саломатлиги шифокорлар томонидан ўрганилади ҳамда касаллик кечувига қараб шифокор назоратида уй шароитида даволанади.

❗️ Лекин боланинг саломатлик ҳолати касалликни ўрта ва оғирроқ кечувига мос келса, шифохонага йўналтирилади ва бола махсус шифохонада даволаниши керак.

🔬Шунингдек, контактда бўлган синфдаги бошқа ўқувчиларни ҳаммасидан тест олинади ҳамда 14 кун карантин назоратида бўлишади.

🌀14 кун давомида болаларда касаллик аломати пайдо бўлса поликлиника оилавий шифокори ва педиатри назоратига олинади. Уй шароитида даволаш олиб борилади.

💉 Касаллик аломатлари пайдо бўлмаса карантиннинг 12-14 кунларида қайта тест топширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ўқувчи коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган бўлса мактабда қайта зарарланмайдими?

📝 Ўқувчи коронавирусдан соғайган бўлса оилавий шифокор ёки оилавий поликлиника педиатирдан муолажа натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этиши лозим.

🔎Тиббий маълумотномада қондаги М ва G иммуноглобулинларни аниқлаш бўйича текшириш натижаси кўрсатилиши керак.

🩸Агар G иммуноглобулин М иммуноглобулинга нисбатан юқори кўрсаткичда бўлса бола камида 6 ой мобайнида вирусдан ҳимояланганини англатади, яъни организмда ҳимоя анитаначалари мавжуд.

☝️Бироқ бу бошқа инфекция касалликларидан ҳимоя қилмайди, шунинг учун доимий ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва қўлларни мунтазам ювиш ҳимояланишга ёрдам беради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабга фарзандини кузатаётган ота-оналар қандай тиббий талабларга риоя қилишлари шарт?

👨‍👩‍👦 Фарзандлардаги ҳар қандай ўзгаришни ота-оналар биринчи бўлиб сезишади. Ўз вақтида шифокорга мурожаат этиш фарзандингиз саломатлигини турли хил асоратлардан ҳимоя қилади.

🧍🏻‍♂️Ёши каттароқ болалар, яъни ўсмирлар бир оз бу ҳолатларга эътиборсиз бўладилар, шу боис саломатликларидаги ўзгаришларни яширишлари мумкин. Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида ота-оналар доимий равишда болалар саломатлигидаги ўзгаришлар кузатилаётгани ёки йўқлиги ҳақида сўраб, ўрганиб туришлари керак.

☝️Фарзандларингиз нафақат мактабда, балки уйда ҳам шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларига ўргатинг. Яъни доимий равишда қўл ювиш техникасини 5 та қоидаси бўйича 20 сониядан ортиқ қўлларни совунлаб ювиш, имкон бўлмаганида антисептик воситалар билан ишлов бериш керак.

😷Ниқобларни тақиш техникасига риоя қилган ҳолда тақиш ва ҳар 2-3 соатда алмаштиришни ўргатиш. Бунда ота-оналар болаларга мактабга қўшимча 2-3 та ниқоб бериб юборишлари керак.

👫 Энг қийини, лекин болаларга имкон қадар тушунтириш муҳим бўлгани - қўл ушлашиб сўрашишлардан тийинишларини, кўпчилик бўлганда 2 метр масофани сақлашлари кераклигини доимий равишда тушунтириб келишимиз керак.

🧫Ота-оналаримиз фарзандларига махсус боксларда соғлом овқат бериб юборишлари керак бўлади. Бу ҳолатда имкон қадар бир неча соат давомида ёпиқ контейнердаги овқат айниб қолмаслигини назарда тутиш керак.

🍲Овқат янги тайёрланган бўлиши, имкон қадар болани ошқозон ичак тизимига таъсир этмайдиган, енгил ҳазм бўладиган овқатларни бериб юбориш керак.

🍴 Бола учун алохида қошиқ, вилка ва ўз пиёласи бўлишини таъминлаш керак. Бола овқатланишдан олдин ва кейин қўлларини ювиши ёки антисептик билан ишлов бериши керак.

🧃Болага кичик термосларда илиқ суюқликлар, турли хил дамламалар, чойлар бериб юбориш тавсия этилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда умумтаълим мактабларда янги ўқув йили таълим жараёни тўғрисидаги саволларга жавоб берилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Гибрид усулдаги таълим шаклида ўқитувчи ҳам мактаб ҳам уйдаги ўқувчига дарс ўтишга қандай улгуради?

📺Масофавий шаклда таълим олаётган ўқувчиларнинг дарслари “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган дарслар орқали бериб борилади.

🔎Бунда мактаб ўқитувчиларининг асосий вазифаси масофавий таълимдаги ўқувчиларнинг кундалик давоматини юритиш, “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган дарсларда бериладиган вазифаларни текшириб, бажарилишини назорат қилиб боради.

🚫Яъни мактабда дарс берган ўқитувчи масофада таълим олаётган ўқитувчига алоҳида дарс ўтиб бермайди.

📽Таъкидлаш лозим, 18 августдан бошлаб 1-11-синфлар учун телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилган.

Онлайн дарсларни тасвирга олиш ишларига жами 117 нафар республикамизнинг энг малакали педагоглари жалб этилган.

🔹Бундан ташқари ушбу дарслар устида 8 нафар сурдо-таржимон ҳамда 15 нафар муҳаррир ишламоқда.

📺“Онлайн мактаб” телевизион дарслари жорий йилнинг 14 сентябрдан эфирга узатила бошланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўқитувчиларнинг коронавирусга тест топширишлари ва гриппга қарши эмлаш жараёнлари қай тарзда амалга оширилади?

🔬Ўқитувчиларни коронавирусга тест топшириш жараёни ҳудудий санитария эпидемиология осойишталик марказлари томонидан марказлашган тартибда бепул ташкил этиляпти.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларининг ходимлари 1 октябрига қадар бепул гриппга қарши эмланиши белгиланган.

💉Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ишларини ўтказиши кўзда тутилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова умумтаълим мактабларда янги ўқув йили таълим жараёни борасидаги саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Янги ўқув йилида дарсликлар фақат анъанавий тарзда ўқийдиган ўқувчилар учун берилиб, онлайн тарзда ўқийдиган ўқувчилар дарсликлардан электрон шаклда фойдаланишаркан, шу ростми?

🔹Йўқ, барча ўқувчилар дарсликлар билан ҳар йилдаги каби бирдай таъминланади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Ота-она фарзандини уйда онлайн ўқитишни хоҳласа қаерга мурожаат қилиши керак?

📢Ота-она фарзандини масофавий таълим шаклида ўқитиш қарори ҳақида ўқитувчисини огоҳлантириши кифоя бўлади.

Бунинг учун ота-онадан ҳеч қандай ёзма ҳужжат талаб этилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандимни мактабга спорт формасида юборсам бўладими?

🔘Ўқувчининг мактабга кийиб борадиган либоси мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя этиши керак.

⛔️Мазкур қоидаларга кўра мактабга спорт либосида келишига йўл қўйилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Анъанавий таълим олаётган ўқувчини исталган вақтда онлайн таълимга ёки аксинча онлайн ўқиётган ўқувчини анъанавий таълимга ўтказиш мумкинми?

✔️Ҳа, бу жараён ўқитувчини огоҳлантирган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қандай ҳолатда мактаб ёки синф хонаси карантинга олиниши мумкин?

🚿Битта синфда 3 нафар ўқувчида коронавирус аниқланган тақдирда синф Санитария эпидемиологик осойиштлик маркази томонидан карантинга олинади ва мактабда дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.

🌀Жами синфлар сонидан ёки ўқитувчи-ходимлар жами сонидан 10 фоизида тест натижалари ижобий натижани кўрсатганда мактаб карантинга олинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Пандемия шароитида мактабда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш учун шароит бўлмаса қандай йўл тутилади?

⚡️Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан бирор мактаб санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди деб топилса, ушбу мактабда анъанавий таълим бошланишига йўл қўйилмайди, яъни ўқувчиларнинг таълим олиши масофавий тарзда амалга оширилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни қай тарзда ташкил қилинади?

⚡️Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди.

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

📈Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

🕗1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

🔘Дарслар “Синф системаси”да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

👩🏻‍💼Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади.

Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади.

🌀Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.
〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

——————————-
Как будет организован традиционный учебный процесс в школах в условиях пандемии?

⚡️Утвержден временный порядок организации учебного процесса в общеобразовательных школах в условиях пандемии.

В соответствии с новым порядком, занятия будут организованы с 8:00 до 17:30.

📈 В целях предотвращения скопления учеников время начала занятий у разных классов разделено.

🕗 1-4 классы должны придти в школу до 8:00, 5-8 классы - до 8:30 и 9-11 классы - до 09:00 утра. Ученики будут входить в школу через разные двери, сохраняя социальную дистанцию и только после измерения температуры тела.

🔘 Занятия будут проходить по «кабинетной системе», то есть все занятия для одного класса должны проводиться в одном кабинете.

👩🏻‍💼 Классные руководители начальных классов будут встречать учеников около основных школьных ворот, а также провожать их.

Родителям вход в школу запрещен.

🌀Не будет звенеть звонок во время перемены, а классные кабинеты будут проветриваться с учетом температуры воздуха на улице.
〰️〰️〰️〰️

Об этом в ходе брифинга, проведенного сегодня в штабе АИМК, сообщила пресс-секретарь Министерства народного образования Лайло Рустамова.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Мактабда масофавий таълим олувчилар учун қандай қулайликлар яратилмоқда?

🔘Республикадаги 10 мингга яқин халқ таълими муассасаларининг барчасига оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда;

🔘Карантин режими эълон қилинган вақтдан бошлаб ўқувчиларга уйда фанларни бемалол ўзлаштиришлари учун барча маҳаллий тармоқ ва мобиль операторлари томонидан таълим ахборот-ресурслари жойлаштирилган веб-сайтларга бепул кириш таъминланди;

🔘 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда 3 та телевизион канал ташкил этилди. Ушбу каналлар орқали телевизион видеодарс машғулотларини республика бўйича бепул тарқатиш йўлга қўйилди;

🔘Масофавий таълим беришда устоз ва мураббийлар учун мобил алоқа хизматларидан қулай шартларда фойдаланиш учун махсус “Таълим” тариф режаси жорий этилган. Ҳозирги кунда ушбу тариф режасига янада кўпроқ қулайликлар киритилмоқда.

🔘Масофавий таълим учун янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида алоҳида имтиёзли “Мактаб” тариф режаси ишлаб чиқилиб, ҳозирда жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда;

🔘Йил бошидан бугунги кунга қадар интернет тармоғига кенг полосали уланиш имкониятларни кенгайтириш мақсадида 9 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилди. Қурилган оптик толали алоқа линияларининг асосий қисми ижтимоий соҳа объектлари учун ташкил этилди.

🔘Фойдаланувчилар учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш магистрал телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказлари даражасида 2 баробар, туман марказларигача эса 4 баробар оширилди;

🔘 Мобил алоқа хизматлари қамровини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида 1 375 та қўшимча янги мобил алоқа база станцияси ўрнатилди ва 3000 дан ортиқ мавжуд база станциялари юқори тезликдаги интернет технологиялари асосида модернизация қилинди;

🔘Йил якунига қадар яна 4 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилади ва 800 дан ортиқ қўшимча янги база станциялари ўрнатилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов маълум қилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бўладими?

⚡️Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг 5-9 синфларига ўқувчиларни қабул қилиш белгиланди.

🌐Ҳужжатлар сентябрь ойида ихтисослаштирилган мактабнинг (ictschool.uz) расмий веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади;

🔰Имтиҳонлар икки босқичда ўтказилади:

1-босқич: сентябрда онлайн тест синови ўтказилади;

2-босқич: октябрда ZOOM дастури орқали онлайн суҳбат ўтказилади.

🔹Ҳужжатларни қабул қилиш ва имтиҳонлар ўтказилиш саналарига аниқлик киритилмоқда.

📢Бу бўйича қўшимча маълумотлар яқин кунларда Вазирлик ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг расмий сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Маълумот учун: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

📌Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 5-синфдан ўқувчилар қабул қилинади.

🔘Мактаб математика, информатика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган бўлиб, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

🧑‍🔬Мактаби ўқувчиларига ўқув жараёнида олаётган назарий билимларини IT лабараториялардан фойдаланиб амалда синаб кўриш имкониятлари яратилган.

📈Улар мактаб давриданоқ ўзларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишлари мумкин.

📝Бундан ташқари, битирувчилар IELTS инглиз тилидан баҳолаш тестларини мактабни ўзида топшириш имкониятларига эга бўлади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
В штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Министерства народного образования Лайло Рустамовой.

На брифинге даны ответы на вопросы, связанные с организацией нового учебного года.
〰️〰️〰️〰️〰️

Как учителя будут успевать преподавать и в школе, и дистанционно при гибридном методе обучения?

📺 Уроки для учеников, обучающихся в дистанционной форме, будут транслироваться по телевидению в рамках проекта “Онлайн мактаб”.

🔎 При этом основная задача школьных учителей - обеспечивать ежедневную посещаемость учеников, обучающихся дистанционно, проверять и контролировать выполнение домашних работ, заданных на уроках, организованных в рамках проекта “Онлайн мактаб”.

🚫 То есть, учителя, преподающие в школе, не будут вести отдельные уроки для учеников, обучающихся в дистанционной форме.

📽 Стоит отметить, что с 18 августа начаты съёмочные работы телевизионных уроков для учеников 1-11 классов.

К съёмке онлайн-уроков привлечены 117 лучших квалифицированных педагогов республики.

🔹Кроме того, над онлайн-уроками трудятся 8 сурдо-переводчиков и 15 редакторов.

📺 Трансляция телевизионной программы “Онлайн мактаб” начнется с 14 сентября этого года.
〰️〰️〰️〰️〰️

В каком порядке будут осуществлены тестирование учителей на коронавирус и их вакцинация против гриппа?

🔬Процесс сдачи тестов на коронавирус учителями организуется территориальными центрами санитарно-эпидемиологического благополучия бесплатно в централизованном порядке.

📌 В соответствии с постановлением Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по социальной поддержке населения», предусмотрена бесплатная вакцинация против гриппа всех работников общеобразовательных учреждений до 1 октября этого года.

💉 При этом вакцинация будет организована с посещением Министерства здравоохранения каждого образовательного учреждения.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт коллежлари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

📣 Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 25 сентябрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баённомаларига асосан, тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идоралар қатори, соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги коллеж ва техникумларга ҳам грант ҳамда тўлов-контракт асосида қабул квоталари белгиланди.

✔️ Унга кўра, тизимдаги мавжуд 28 та тиббиёт коллежларига 832 нафар грант, 14346 нафар тўлов-контракт, 47 та Жамоат саломатлиги техникумларига эса 967 нафар грант, 22543 нафар тўлов-контракт, жами 1799 нафар ўқувчи грант асосида ҳамда 36889 нафар ўқувчи тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шундай қилиб, республика бўйича 38688 нафар ўқувчи тиббиёт коллежлари ва Жамоат саломатлиги техникумларига қамраб олинади.

☎️ Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлари билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилган Call-маркази (71 246-11-92 телефон рақами)га, шунингдек, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган Call-марказларига мурожаат этишлари мумкин. Ушбу марказлар ҳафтанинг душанба-шанба кунлари соат 9:00-18:00 га қадар фаолият кўрсатади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Рухсатномани юклаб олиш хизмати ишга туширилди

2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар онлайн тест синовларида иштирок этиш учун "Рухсатнома"ни жорий йилнинг 2 сентябрдан бошлаб transfer.edu.uz платформасидаги шахсий кабинет орқали олишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, мазкур сайтнинг бош саҳифасида "Рухсатномани юклаб олиш (https://transfer.edu.uz/uz/get-allowance)" хизмати ишга туширилди.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги шахсий маълумотлар киритилиши лозим.

1️⃣ паспорт серияси
2️⃣ паспорт рақами
3️⃣ туғилган сана

❗️Эслатиб ўтамиз: онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
AOKA - Rasmiy kanali
Рухсатномани юклаб олиш хизмати ишга туширилди 2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар онлайн тест синовларида иштирок этиш учун…
Запущена услуга получения разрешения

Ранее сообщалось о том, что граждане, прошедшие регистрацию для перевода учебы из иностранных и негосудаственных высших учебных заведений в высшие образовательные учреждения Республики Узбекистан, могут получить "Разрешение" для участия в тестовых испытаниях со 2 сентября на платформе transfer.edu.uz через личный кабинет.

В целях создания дополнительных удобств для граждан на главной странице данного сайта (https://transfer.edu.uz/uz/get-allowance) запущена услуга "получения разрешения".

Чтобы воспользоваться услугой необходимо ввести следующие личные данные:

1️⃣ серия паспорта
2️⃣ номер паспорта
3️⃣ дата рождения

❗️Напоминаем: онлайн тестовые испытания состоятся 5-6 сентября этого года.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ 2020/2021 ўқув йили учун халқаро тан олинган олий таълим муассасалари рейтингида 1000 талик ўриндан жой олган Россия Федерациясининг қуйидаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш махсус синовларсиз амалга оширилади ☝️

@aoka_uz
#abituriyent2020