⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан
———————
⚡️Из выступления Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан
@aoka_uz

⚡️Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов умумтаълим мактабларида қуйидаги омилларни ҳисобга олиш ва уларни ўқув йили бошлангунга қадар бартараф этиш зарурлигини таъкидлади:
✔️ таълим муассасаларининг баъзилари ичимлик суви билан таъминланмаганлиги;
✔️ мактаб ошхоналари ҳамда ҳожатхоналарининг санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги;
✔️ мактаб хамда мактабгача таълим ташкилотларида хизмат қиладиган ходимларнинг ва ота-оналарнинг хизматдан ташқари вақтларида турли жамоат жойлари (бозор, магазин, автобус, қариндошлар, қўшнилар)да бўлишлари;
✔️ушбу ёшдаги болаларни кун давомида мактаб ҳудудида ижтимоий масофани сақлай олишини таъминлаш;
✔️болаларда коронавирус кўп ҳолатларда енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечса ҳам, улар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари ва улар ўз оилаларидаги катталарга, айниқса, хавф остидаги гуруҳлардаги қариндошларига юқтириши ва аҳоли ўртасида касалликни кўпайишига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
❗️«Коронавирус болаларда енгил ўтиши бу эҳтиёткорликни унутиш дегани эмас. Чунки бир қатор мамлакатлардаги ҳолат бунинг аксини кўрсатмоқда. Ҳар биримизнинг фарзандларимиз, набираларимиз бор. Болалар соғлиғи ҳақида гап кетганда, уларнинг ўрнига ўз боламизни қўйиб кўрайлик. Шунинг учун мактабларга бириктирилган 10 минг нафарга яқин тиббиёт ходимларидан, педагоглардан, маҳаллий ҳокимият вакилларидан вазиятга ота ёки она кўзи билан қарашларини сўрардим», — деб таъкидлади вазир.

⚡️Абитуриентларга муҳим эслатмалар!
#abituriyent
Эртага, 2 сентябрдан бошлаб тест синовлари ҳамда айрим йўналишларга ижодий имтиҳонлар бошланади. 1 ярим миллион талабгорлар билимда ўз омадини синаб кўришади. Шунга кўра, Телеграмдаги «Xushnudbek.uz» канали абитуриентлар учун энг муҳим эслатмаларни йиғиб чиқди:
👉 тест синовлари 2 сменада бўлиб ўтади:
1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.
👉 абитуриентларни тестга киритиш:
1-смена — 06:30 дан;
2-смена — 15:30 дан бошланади.
❗️Абитуриентлар тестга камида 1 соат вақтлироқ боргани ўзлари учун фойдали.
❌ кечиккан абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди;
👉 тестга кириш учун атиги 2 та ҳужжат кифоя қилади:
1) паспортнинг оригинали;
2) абитуриент рухсатномаси.
‼️ Паспорт нусхаси (копия), ҳайдовчилик ёки ҳарбий гувоҳнома каби ҳужжатлар ўтмайди. Албатта паспортнинг оригинали бўлиши керак;
👉 абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин (йўриқнома);
👉 агар шахсий кабинетга кира олмаётган бўлсангиз, унда янада осонроқ йўли abitur.dtm.uz/allow манзилидан ҳам юклаб олса бўлади;
☝️абитуриент рухсатномасида тест санаси, вақти, жойи, сектор ва гуруҳ рақами акс этган бўлади;
🖨 абитуриент рухсатномасини принтер орқали қоғозга чоп этиб олиш керак. Оқ-қора рангда чоп этса ҳам бўлади, рангли принтердан чиқариш шартмас;
❗️Абитуриент рухсатномаси абитуриент қайд варағи билан алмаштирмаслик керак. Ҳужжатнинг юқори қисмида «ABITURIYENT RUXSATNOMASI» деган ёзув бўлиши керак. Кўпчилик «ABITURIYENT QAYD VARAQASI» деган ҳужжат билан адаштириб қўйяпти;
📍 тестлар қайси стадион ва хиёбонларда бўлиши ҳамда уларнинг жойлашган жойини мана бу саҳифа орқали кўриш мумкин:
https://dtm.uz/page/stadionlar_2020
✏️ тестга ручка олиб бориш шарт эмас, ўша ерда тарқатишади;
👕 тестга кириш учун талаб этилган аниқ бир кийим (форма) йўқ. Абитуриентлар ўзига қулай кўринишда кийинишлари мумкин, кийим ранги ҳам муҳим эмас;
👉 тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.
⏰ тестга жами 3 соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида). Хорижий тилда имтиёзга эга бўлган абитуриентларга 1 та фан учун 1 ярим соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида);
⛔️ карантин талаблари сабабли жорий йилда тест синовларида ота-оналар учун кутиб туриш жойлари қилинмайди, шу сабабли имкон қадар кузатувчиларсиз боришга ҳаракат қилинг;
✅ узоқ туманлардан вилоят марказларига тестга бориб-келиш учун махсус автобуслар ташкил қилинади. Бу автобуслар мажбурий эмас, истаганлар шахсий машинасида ёки таксида бориши ҳам мумкин;
📹 тест жараёнларини test2020.uz сайти (ҳозир ҳам ишлаб турибди) ёки махсус телеканал орқали онлайн томоша қилиш мумкин.
@aoka_uz
#abituriyent2020

⚡️Абитуриентларга тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишга рухсат берилди
«2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилаётганлиги сабабли, абитуриентлар хоҳишига кўра, тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишлари мумкин», — дейилади ДТМ ахборотида.

⚡️⚡️⚡️МУҲИМ ХАБАР!
2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА:
❗️2020/2021 ўқув йилига хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилади.
🔹Фуқаролар рўйхатдан ўтишда белгилаган ўзларининг доимий яшаш манзили бўйича онлайн тест синовларида иштирок этадилар.
🔹Тест синовларида фуқаролар белгиланган жойда иштирок этишлари шарт.
🔹Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида келишлари талаб этилади.
🔹Таълим йўналишларига мос фанлардан тўғри жавобларга бериладиган баллар қуйидагича тақсимланади:
✏️ 1-блок фанларига
ҳар бир тўғри жавобга ➖ 3,2 балл;
✏️ 2-блок фанларига
ҳар бир тўғри жавобга ➖ 3,1 балл.
⏰ Тест синовларини топшириш учун 3 соат вақт берилади. Талабгорларга тегишли таълим йўналишларига мос 2 та фандан 30 тадан, жами 60 та савол берилади.
🔰 Ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра фуқароларнинг хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича қарор ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН қабул қилинади.

📍2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон олий таълим муассасаларига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш ва тиклаш бўйича ўтказиладиган онлайн тест синовлари ГРАФИГИ
@aoka_uz
#abituriyent2020
@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Ҳурматли талабалар!
❗️Бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди.
👨🏻💻 Республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.

⚡️Бугундан Республика бўйлаб тест имтиҳонлари бошланди!
2 сентябрь куни соат 8:00дан биринчи смена абитуриентлари учун тест синовлари бошланди.
Тест синовлари 14 кун давом этади.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи смена абитуриентлари учун тест имтиҳонлари соат 17:00да бошланади.
———
⚡️Сегодня по всей республике стартовали вступительные экзамены!
В 8:00 часов 2 сентября начались тестовые испытания для абитуриентов первой смены.
Экзамены продолжатся 14 дней.
Напоминаем, что тестовые испытания для абитуриентов второй смены начнутся в 17:00.

⚡️⚡️⚡️2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚAТИГA:
🔖 Ўқишни кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза топширган фуқаролар онлайн тест синовларида иштирок этиш учун "Рухсатнома"ни жорий йилнинг 2 сентябрдан бошлаб http://transfer.edu.uz платформасидаги шахсий кабинет орқали олишлари мумкин.
✅ Мазкур рухсатнома онлайн тест синовларида иштирок этадиган фуқароларга берилади.
❗️Онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябр кунлари бўлиб ўтади.
—————————————
⚡️⚡️ВНИМАНИЮ граждан, зарегистрировавшихся для перевода обучения из иностранных и негосударственных высших учебных заведений в высшие учебные заведения Республики Узбекистан на 2020/2021 учебный год:
С 2 сентября этого года граждане, подавшие онлайн-заявку на перевод и восстановление учебы, могут получить «Пропуск» на участие в онлайн-тестовых испытаниях через личный кабинет на платформе http://transfer.edu.uz.
Данный пропуск выдается гражданам, принимающим участие в онлайн-тестовых испытаниях.
Напоминаем, онлайн-тестовые испытания пройдут 5-6 сентября этого года.

⚡️Магистратура имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлии баёни қарорига мувофиқ:
❗️ 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади.
🌐 Имтиҳонлар тест синови компьютер орқали онлайн олинади.
———-
⚡️Экзамены в магистратуру пройдут с 8 по 20 сентября
В соответствии с протоколом №3 совещания Государственной комиссии по приему в высшие образовательные учреждения Республики Узбекистан:
❗️Вступительные экзамены в магистратуру высших учебных заведений республики на 2020/2021 учебный год пройдут с 8 по 20 сентября 2020 года при строгом соблюдении карантинных требований.
🌐 Экзаменационные тестовые испытания будут проведены на компьютере в явочном порядке.

⚡️Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш юзасидан ариза топширган фуқаролар диққатига:
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлис баёни қарорига мувофиқ:
🔰 хорижий олий таълим муассасалари ва республикадаги нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар республика олий таълим муассасаларида таълим оладиган ўқитиш тили, муайян бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш фанлари бўйича махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб график асосида адолатли ва шаффоф ўтказилиши ташкил этилади. Бунда:
👉 махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020/2021 ўқув йили учун белгиланган тартибда тасдиқланган республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари фанлар мажмуаси (кириш имтиҳони дастурлари) ҳамда баҳолаш мезонларига мувофиқ ўтказилади;
👉алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига талабалар ўқишини кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза топширган фуқаролар тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилади;
👉хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) адолатли ва шаффоф ўтказилиши ҳамда уларнинг натижалари бўйича ўтиш балини белгилаш юзасидан шахсий масъулият тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбари зиммасига юкланади.
❗️Давлат комиссияси баёни қарори билан:
хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг паспортларида муайян хорижий олий таълим муассасаси жойлашган давлатга ўқиш даврига мос муддатда кириш-чиқиш белгилари бўлмаган тақдирда уларнинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмаслиги белгилаб қўйилди.

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓ОТМларда юқори курслар учун дарслар қачон бошланади? Ўқиш талабалар учун онлайн бўладими?
🧑🏻💻Барча олий таълим муассасаларида 2-4 курс талабалари учун ўқиш масофавий таълим шаклида бугун, 2 сентябрь куни бошланди.
📝Шунингдек, бугун республика миқёсида Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ҳамда ижодий имтиҳонлар бошланди.
🔰Ўқишга қабул қилинган 1 курс талабалари ўқишини жорий йил 2 октябрь санасидан бошлаш режалаштирилган.
📲Ижтимоий тармоқларда вазирлик телеграм каналида «Ҳурматли талабалар, бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди», - деган хабар кечаси жойланган деган эътирозли фикрлар тарқалди.
❗️Вазирлик томонидан 2 сентябрь куни ўқиш бошланиши жорий йил июнь ойидан буён қайд этиб келинмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Лицейларда ўқишлар онлайн олиб бориладими?
📌Академик лицейларда фақат 1 ва 2 курс ўқувчилари таҳсил олади.
👩🏻💻Академик лицейларда, олий таълим муассасалари сингари бугун, 2 сентябрдан расман ўқиш масофавий шаклда бошланди.
🔎Академик лицейларда таълимни масофавий ёки анъанавий шаклда бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Натижалар таҳлил қилинди.
📢Жорий йил 7 – 14 сентябрь кунлари академик лицейларнинг 1 курсига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиб, натижалари эълон қилиниши билан таълим анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттирилиши юзасидан қўшимча хабар берилади.
🌐Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм канали ва расмий веб-сайтини кузатиб боришингиз сўралади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓ ОТМ ётоқхоналари ҳали ҳам касаллар даволанмоқдами?
🛏 Жами 19 512 та ўринли 77 та ТТЖ захирага берилган.
🔺Бугунги кунда 6247 ўринли 26 та ТТЖларда карантинга олинган фуқаролар, тиббиёт ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жойлаштирилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Магистратурага тестларни таянч ОТМлар тузади ва махфийлик кафолатланади дейишди. Шу махфийлик қандай амалга оширилади. Таянч ОТМдагилар тестларни сотмаслигига қандай кафолат бор?
Маълумки, магистратурага қабул жараёнидаги синовлар хорижий тил ва мутахассислик фани, илмий-педагогик лаёқатни ҳамда IQ даражасини аниқлашга қаратилган тестларни ўз ичига олган имтиҳонлардан иборат.
☝️Мутахассислик тестлари фақатгина таянч олий таълим муассасалар томонидан ТАЙЁРЛАНМАЙДИ. Тегишли барча ОТМлари томонидан тайёрланган тестлар аралашган ҳолда берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓ОТМда дарслар анъанавий тарзда ўтказиладиган бўлса ва талаба COVID-19 билан касалланса, у онлайн тарзда дарсларга қатнашса бўладими?
🦠COVID-19 билан касалланган талабаларнинг ўқишда иштирок этиши ёки иштирок этмаслиги унинг соғлиги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, шифокорлар томонидан якка тартибда белгиланади.

❗️Ижтимоий тармоқларда қўлида телефон ушлаб турган абитуриент сурати тарқалмоқда.
Ушбу расм 25 август куни Андижонда бўлиб ўтган репитицион тест пайтида олинган. Ушбу сурат «Kun.uz» сайтида эълон қилинган «Видео: Андижонда тест синовлари олдидан «репетиция» ўтказилди» номли материалда эълон қилинган эди.

⚡️Бугундан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланди ва дастлабки куннинг 1-сменаси якунланиб, 2-сменага тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
🌐 Жараён test2020.uz сайти орқали онлайн транслация қилинмоқда.
1-сменада ўтказилган тест синовлари вақтида ижтимоий тармоқларда турли расмлар тарқалди. Улардан бири 25 август куни Aндижон вилоятида ҳокимият ташаббуси билан ўтказилган семинарда олинган бўлиб, бу расм бугунги тест синовларига алоқадор эмас.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бошқа расмлар ҳам ўрганилмоқда ва ўрганиш натижасида керакли чоралар кўрилади.
Aбитуриентлардан тест синовларига фақатгина паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан келишларини сўраймиз.
‼️Aгар жараёнда тақиқланган воситалар аниқланса, абитуриент тест синовларидан четлаштирилади.

❗️МУҲИМ ХАБАР!
📎 Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлис баёни қарорига мувофиқ:
📈 манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар (15 сентябрь куни ҳам) узайтирилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун 1-сменада 37 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди
Бугун тест синовлари 1-сменасида 59250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди. Шундан 55767 нафари иштирок этди. 3474 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестга келмади.
Бир нафар абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлганлиги учун тестга киритилмади ва далолатнома тузилди.
8 нафар абитуриент кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди. Хусусан, уларнинг 4 нафари телефон, 1 нафари «шпаргалка», 2 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган, 1 нафари ҳужжатни сохталаштиргани учун четлаштирилган.
Тест синовлари жараёнларида тартиб-қоидани бузганлиги учун 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди. Жумладан, уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари шпаргалка, 1 нафари калькулятор ва 1 нафари сохта ҳужжат билан тестга киргани учун четлаштирилди.

📹 Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган матбуот анжуманида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган абитуриентларнинг қўлида телефони билан акс этган суратлар борасида муносабат билдирди.
@aoka_uz
#abituriyent2020
@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Мактабларга дезинфекция воситаларини ўқитувчилар эмас, маҳаллий ҳокимликлар етказиб беради
Ижтимоий тармоқларда пандемия шароитида мактаб фаолиятини ташкиллаштириш учун ўқитувчилардан талаб этилаётган турли санитария-гигиена воситалари акс этган рўйхатлар тарқалмоқда.
Халқ таълими вазирлиги ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
«Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида мазкур масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда мактаблар учун пирометр ва дозаторлар харид қилиш ҳамда уларни ҳудудларга етказиш бўйича мутасадди вазирликларга топшириқлар берилди. Мактабларни дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлашга эса вилоят ҳокимликлари масъул этиб белгиланди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш, хусусан тегишли ҳудудда умумтаълим муассасаларига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Шу сабабли мактабларда таълим жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган дезинфекция воситаларининг бирортаси ҳам ўқитувчилар томонидан харид қилинмаслигини, ота-оналар томонидан эса фақатгина фарзандининг санитария-гигиена қоидаларига риоя этишлари учун тиббий ниқоб ва шахсий антисептиклар билан таъминланишини маълум қиламиз.
Пандемия шароитида умумтаълим мактабларга пирометр, дезинфекция воситалари, дозаторлар ҳамда антисептиклар марказлашган холатда етказиб берилади», — дейилади вазирлик баёнотида.