AOKA - Rasmiy kanali
12.9K subscribers
8.07K photos
1.08K videos
10 files
5.58K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасаларида аънавий таълим қачондан очилади?

«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда.
Янгилик бўлса тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки ўқитувчилар ҳам анъанавий таълимни соғинган.

Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти», — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тест синовлари натижаси бўйича апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тартиби

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апеллация комиссиясига апеллация шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

👨🏻‍💻 Бунда, апеллация шикояти олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига танлов белгиланган тартибда эълон қилингандан сўнг, уч кун муддатда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали қабул қилиш бошланади.

📅 Aпеллация шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Aбитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.

🔖 Aпеллация шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

🗓 Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апеллация комиссиясига тақдим этади.

Aпеллация шикояти апеллация комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Aбитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апеллация комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апеллация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

📋 Aбитуриент мурожаат қилганда унга апеллация шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.

❗️ Aбитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апеллация шикояти кўриб чиқилмайди.

Aпеллация комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тўлиқ якунланганидан сўнг, беш иш куни ичида тақдим этилади.

📌 Aпеллация комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ДТМ: Тест синовлари натижалари бўйича ишлар якунланди

Давлат тест маркази томонидан барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етган.

Лекин жорий йилда кўплаб имтиёзлар (ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ИИВ органи ходимлари фарзандлари, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси, хотин-қизлар ва Сўх тумани учун ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари ва бошқалар) ҳам тест синовлари орқали талабаликка қабул қилинадиган таълим йўналишларига, ҳам касбий (ижодий) имтиҳон орқали қабул қилинадиган таълим йўналишларига татбиқ этилаётганлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонлар 20 сентябрга қадар давом этганлиги сабабли, танлов натижаларини ҳисоблаш ишлари энди якунланмоқда.

Ҳозирда барча олий таълим муассасаларидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

📌 Мазкур жараён якунига етгач, абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

📢2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25-сентябр куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида
эълон қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Вниманию абитуриентов и их родителей!

📢Итоговые результаты вступительных тестовых испытаний в бакалавриат ВУЗов в 2020/2021 учебном году будут опубликованы 25 сентября в 15:00 на официальном веб-сайте Государственного центра тестирования.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Абитуриентлар танлов натижаларини қандай билиши мумкин?

Батафсил инфографикада☝️

Эслатиб ўтамиз, танлов натижалари бугун 15:00 да эълон қилинади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Ўртача кириш баллари эълон қилинди

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика ОТМлари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдаги 102 350 нафарга нисбатан 37 718 тага кўп), дея хабар берди ДТМ.

Шундан:

👉 давлат гранти асосида – 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1%) абитуриент (2019 йилдаги 18 130 нафарга нисбатан 10 043 тага кўп);

👉 тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар (жами топширганларнинг 79,9%) абитуриент (2019 йилдаги 84 220 нафарга нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилди.

Танлов натижаларига кўра:

👉 давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни;

👉 тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110,6 баллни ташкил этди.

Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл, тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Абитуриентлар диққатига!

Биласиз, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари бугун, соат 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказига апелляция билан мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Апелляция комиссияси ўз фаолиятини 28 сентябрь куни бошлайди.

Бунда,
апелляция шикояти Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали қабул қилиш бошланади.

Апелляция шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Ўқишга кира олмаганлар қўшимча контракт учун қачондан ариза ёзишлари мумкин?

ДТМнинг хабар беришича, ёшларнинг таълим олиши учун имконият яратиш мақсадида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти яратилади (2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган).

Бунинг учун ушбу тоифадаги абитуриентлар, 2020 йил 26 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига мурожаат этишлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот.

@aoka_uz
#abituriyent2020
ДТМ 189 балл билан тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар юзасидан изоҳ берди:

Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ:

👉 Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

👉 Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) жамоа турлари ғолиблари ўз командалари таркибидан — академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчиларидан олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни белгилайдилар.

Мазкур имтиёзга эга абитуриентлар умумий қабул параметрлари асосида талабаликка қабул қилинади, уларга қўшимча қабул параметрлари ажратилмайди.

Жорий йил якуний танлов рўйхатида айрим бакалавриат таълим йўналишларида максимал 189 баллни тўплаган ҳолда, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар мавжуд.

Мазкур таълим йўналишларига юқорида қайд этилган имтиёзга эга абитуриентлар ҳам рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу тоифадаги абитуриентлар сони ажратилган давлат грантлари сонига тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолатлар ҳам учрайди.

Шунинг учун айрим бакалавриат таълим йўналишларида 189 балл тўплаган абитуриентлар ҳам тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020