Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
6.43K subscribers
1.98K photos
251 videos
1.68K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутатлари ҳуқуқ тартибот органлари томонидан тинтувдан ўтказилгани ҳолати юзасидан

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 17 май куни халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар ҳуқуқ тартибот органлари томонидан тинтувдан ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарда айтилишича, маҳаллий депутатлар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали тегишли идоралардан Андижон шаҳар ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги айрим қарорларини ноқонунийлиги бўйича ўрганиш ўтказишни талаб қилишлари ортидан Андижон шаҳар прокурори томонидан 2021 йил 6 май куни шаҳар Кенгаши депутати Ш.Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашига тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимнома асосида халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида депутат Ш.Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилган.

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш мамлакатимиз кун тартибидаги асосий масалаларидан бири бўлиб турган, бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилаётган бир пайтда бевосита коррупцияга қарши курашиш фаолияти билан шуғулланувчи идора томонидан коррупция ҳолати ҳақида хабар берган шахсни ҳимоя қилиш ўрнига, унга нисбатан турли таъсир чоралари қўлланилаётганини оқлаб бўлмайди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолатнинг назоратга олинганини ва натижалари бўйича қўшимча ахборот беришни маълум қилади.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари

Тиббиёт муассаларида коррупциявий ҳолатларни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Агентлик ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Андижон, Бухоро, Самарқанд вилоятларида ўрганишлар ташкил этилди.

Ўрганиш натижаларига кўра аниқланган тизимли муаммолар юзасидан Агентлик томонидан таклифлар ишлаб чиқилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида тизимдаги барча вакант ўринлар ва уларга қўйилган талабларни мажбурий тарзда очиқ эълон қилинишини йўлга қўйиш. Бунинг натижасида очиқ ва шаффоф механизм яратилиб, коррупция хавфи пасайишига эришилади.

📌Келгуси ўқув йиллари учун ўрта махсус тиббиёт ходимларини тайёрлайдиган тиббиёт коллежларига ажратиладиган қабул квоталари сонини мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш.

📌 Тиббиёт ходимларига бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб иш ҳақи тўлаш тизимига ўтиш. Бунда бажариладиган ҳар бир амалиёт учун хизмат ҳақи белгиланади ва кўпроқ меҳнат қилган ходимлар кўпроқ моддий манфаатдорликка эга бўлади. Натижада, тизимда кўп кузатиладиган, бюджет маблағларининг талон-тарож этилишига сабаб бўлувчи “ўлик жонлар” иллатига ҳам барҳам берилади.

📌Соғлиқни сақлаш тизимини молиялашда аҳоли жон бошига молиялаштириш тизимига ўтиш. Натижада, тизимда ўзаро соғлом рақобат юзага келиши ва тиббий хизмат сифати ўсади.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш стандартларини илғор ҳорижий тажрибадан келиб чиқиб “Далилларга асосланган тиббиёт” (Evidence-based medicine) тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш ва самарали эканлиги клиник синовлар орқали илмий далиллар билан асосланмаган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни диагностика ва даволаш стандартларидан чиқариб ташлаш. Стандартларни ишлаб чиқишда дори воситаларининг тижорий номларидан фойдаланишга йўл қўймаслик.

📌Соғлиқни сақлаш тизимидаги барча муассасалар фаолиятни ўзига қамраб олувчи, соҳа ходимлари ва фуқаролар учун қулай бўлган, илғор ҳорижий тажрибаларни ўзида акс эттирган ягона электрон платформа (база) стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш муддатларини аниқ белгилаш.
Бунинг натижасида тизимда юзага келаётган кўплаб коррупцион омилларнинг бартараф этилишига эришилади.

Батафсил: https://bit.ly/3eUfRhl

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Ўзбекистондаги аксилкоррупциявий ислоҳотлар хориж оммавий ахборот воситалари нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятига бағишланган мақолалари Озарбайжон Республикасининг bakunetwork.com веб-сайтида рус ва инглиз тилларида эълон қилинди.

Мақолалар билан қуйида танишишингиз мумкин:

🔹Акмал Бурханов: «В Узбекистане противодействие коррупции превратилось в одно из приоритетных направлений государственной политики»

🔹Fighting Corruption Requires National Unity

Эслатиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 19-22 май кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъулларининг Озарбайжон давлатига ташрифи бўлиб ўтади.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасининг самарали ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (ФТРА) ва унинг таркибий тузилмаси ҳисобланувчи “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” (ДТТТЭСДМ) ДУКда ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш якуни бўйича ФТРА ва ДТТТЭСДМда жами 19 млрд. 409 млн. 889 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар мавжудлиги ва бюджет маблағларини сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари аниқланди.

Шунга мувофиқ, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФТРА ва “ДТТТЭСДМ” ДУКнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил: https://bit.ly/2SbG4PG

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
2021 йил 20 май куни Озарбайжон Республикаси Бош прокурори Камран Алиевнинг таклифига биноан Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Акмал Бурханов бошчилигидаги делегация Озарбайжонга ташрифини бошлади.

Ташрифнинг учрашувлар қисми Озарбайжон Бош прокуратурасида икки мамлакат делегация ўртасидаги мулоқот билан бошланди.

Озарбайжон Бош прокурори халқаро тажриба, янги институционал механизмлар асосида миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган институционал ўзгаришларга тўхталиб ўтиб, ушбу йўналишда тажриба алмашиш томонлар учун фойдали бўлишини таъкидлади.

Ташриф давомида томонлар ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида фикр алмашдилар. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар самарадорлиги, соҳага оид мавжуд келишувлар базасини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилишди.
21 май куни "Адолат" газетасида Агентлик директори Акмал Бурхановнинг "Рақобат муҳитини яхшилаш - ривожланишнинг муҳим омили" номли мақоласи чоп этилди. Мақолада қуйидагилар ўз аксини топган:

▪️Айрим субъектларгагина турли кўринишдаги индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, преференциялар бериш амалиёти рақобат муҳитини яхшилаш ва бизнес юритишнинг тенг имкониятларини яратиш борасидаги ислоҳотларимизга ўз таъсирини ўтказмоқда;

▪️Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан 25 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларга манзилли солиқ ва божхона имтиёзи ва преференциялари тақдим этилган;

▪️Мамлакатимизда ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш йўлида бир қатор чоралар кўрилди;

▪️Давлат активларининг оммавий савдолар орқали сотилиши йўлга қўйилганлигини шаффофлик ва ҳалол рақобат учун ташланган муҳим қадам ҳисобланади.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Комплаенс-назорат тизими ходимларини ишга қабул қилиш учун танловлар ташкил этилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
томонидан 26 та вазирлик ва идораларда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва коррупцияга қарши ички назорат “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш ишлари йўлга қўйилди. Хусусан, “Ўзсувтаъминот” АЖда ҳам айни тузилма фаолият бошлади.

Ушбу ишларнинг давоми сифатида жамиятнинг ҳудудий бўлимларида коррупцияга қарши ички назорат тизимини (“комплаенс-назорат”) жорий этилмоқда.

19 майдан ташкилотнинг ҳудудий бўлинмаларида номзодалар танловдан ўтказилмоқда. Барча жараёнлар очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилмоқда ва унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

Дастлабки тест-синовларидан ўтган талабгорлар билан Коррупцияга қарши кураш агентлиги вакиллари ҳамда ҳудудий комиссия иштирокида бевосита суҳбат ўтказилмоқда.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Агентлик делегацияси Озарбайжон коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарияти билан учрашди

20 май куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси аъзолари Озарбайжон Республикаси Бош прокурор ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш Бош бошқармаси бошлиғи – Бош прокурор ўринбосари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш комиссияси Ижрочи котиби билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Озарбайжонда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, унинг самарадорлигини таҳлил қилиш, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда коррупцияга оид маълумотлар таҳлили, унга оид жиноятлар натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш борасидаги тажрибаси ўрганилди.

Учрашувлар якунида, икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ва соҳага оид илғор тажриба ва махсус билимлар билан тизимли алмашиб бориш мақсадида Агентлик, Бош бошқарма ҳамда Комиссия ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланиши юзасидан келишувга эришилди.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Озарбайжон парламенти ва суд идоралари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
вакиллари ташриф давомида Озарбайжон Миллий Мажлисининг Мудофаа, хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ва бир қатор депутатлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Озарбайжонда қонун лойиҳаларини қабул қилишда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва бу борада қўлланилаётган парламент назорати шакллари тўғрисида маълумот берилди.

Озарбайжон Олий суди раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда эса одил судлов самарадорлиги ва судьялар лавозимига танловларни янгича, очиқ ва шаффоф тарзда ўтказиш, шунингдек, суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари борасида фикр алмашилди.

Озарбайжон суд органлари вакиллари томонидан коррупциянинг олдини олиш мақсадида ва қонунни қўллаш ягона амалиётини жорий этиш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz.
Озарбайжон Ички ишлар вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги фаолияти билан танишилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
делегацияси Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, бу борада ички ишлар органларининг ўрни, хусусан, коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги, тезкор қидирув фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш механизмлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари учрашувда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш ва бу борада коррупцияга қарши курашиш тизимини кучайтириш юзасидан қабул қилинган тегишли Давлат дастури мазмуни билан танишилди.

Батафсил: https://bit.ly/3yFoV1B

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz.
Агентлик делегацияси “ASAN” (Озарбайжон хизмат кўрсатиш ва баҳолаш) ва “DOST” (Барқарор ва тезкор ижтимоий таъминот агентлиги) марказлари фаолияти билан танишишди.

Айрим давлат хизматларни олиш учун фуқароларга онлайн ва мобил дастур орқали мурожаат қилиш имконияти яратилгани ҳамда фуқаролар хизматнинг якуний натижасини қабул қилиш учунгина марказларга ташриф буюришлари аҳоли орасида давлат хизматига бўлган ишончнинг сезиларли даражада ошишига олиб келган.

"DOST" марказида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича 120 дан ортиқ хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида электронлаштирилганган ҳолда кўрсатилиши, энг муҳими хизматларни олишда фуқаролардан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмаган ҳолда амалга ошириши таъкидланди.

Ташриф якунида давлат хизматлари кўрсатишда ушбу илғор амалиётларни Ўзбекистонга ҳам жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Батафсил: https://bit.ly/3hKBUsu

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz.
Айни дамда АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти иштирокида «Давлат ва жамиятда коррупцияга қарши курашиш механизмларини жорий этиш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. 

Матбуот анжуманини Oʻzbekiston 24 ҳамда Uzreport телеканаллари орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот анжумани
#26may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Коррупцияга қарши курашиш йўлида
#27may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Давлат ташкилотларида коррупциянинг оқибатлари ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари юзасидан семинар ўтказилди

Коррупцияга қарши курашиш жараёнларига кенг жамоатчиликни жалб этиш, давлат хизматчилари ўртасида ҳалоллик стандартларини жорий этиш мақсадида коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳудудларда туркум семинарлар ташкил этилмоқда.

Тадбирлар давомида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, сўнгги янгиликлар тўғрисида ахборот берилмоқда.

Ҳозиргача семинарлар Сирдарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди.

Cеминарларда кўтарилган масалалар билан қуйида танишишингиз мумкин.

Жиззах вилояти

Самарқанд вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

Семинарлар давом этмоқда.


Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz.