Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
6.95K subscribers
2.14K photos
274 videos
1.78K links
Download Telegram
Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича туркум семинарлар ўтказилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
томонидан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан уларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини ошириш ва бу борадаги ислоҳотлар мазмунини тушунтириш бўйича жорий йилнинг май-июнь ойларида туркум семинарлар ташкил этиш режалаштирилган.

Семинарлар Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Бош прокуратара ҳамда Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари кўмагида ташкил этилди.

Жорий йилнинг 25 май куни мазкур семинарларнинг биринчиси ташкил этилди. Унда Тошкент давлат юридик, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари, Тошкент давлат шарқшунослик, Тошкент давлат педагогика, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия, Ўзбекистон миллий университетлари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси университети вакиллари иштирок этди.

Батафсил: https://bit.ly/3vvy4Yn

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz.
27 май куни "Народное слово " газетасида Агентлик директори Акмал Бурхановнинг "Борьба с коррупцией единым фронтом" номли мақоласи чоп этилди. Мақолада қуйидагилар ўз аксини топган:

▪️Коррупцияга қарши курашиш бўйича сўнгги йилларда қабул қилинган ҳужжатларнинг аҳамияти;

▪️Сўнгги 4 йилда Transparency international, The economist, ODIN, Иқтисодий эркинлик ҳамда бошқа рейтингларда ўсишга сабаб бўлган ижобий тенденциялар;

▪️Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги юртимизда коррупцияни бартараф этишга хизмат қилган ислоҳотлар;

▪️Барча соҳалар ҳамда ҳудудлар кесимида коррупциявий омиллар чуқур таҳлил қилиниши режалаштирилган
"Е-Антикоррупция" лойиҳаси;

▪️Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясининг аҳамияти;

▪️Агентлик томонидан келгусида амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 20-22 май кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори бошчилидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Ташриф Озарбайжон Бош прокуратураси таклифига биноан, Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги дипломатик ваколатхонасининг кўмагида ташкил этилди.

Хизмат сафари Озарбайжоннинг коррупцияга қарши курашиш тизими, давлат хизматини такомиллаштириш ва унинг шаффофлигини таъминлаш амалиёти, суд, прокуратура, адлия органлари ва қатор бошқа давлат идоралари фаолиятида коррупциянинг олдини олиш механизмлари жорий этилиши каби масалалар юзасидан тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди.

Ташриф давомида қуйидаги учрашувлар ташкил этилди.

🔹Озарбайжон Миллий Мажлиси;

🔹Озарбайжон Бош прокуратураси;

🔹Коррупцияга қарши курашиш комиссияси котибияти;

🔹Озарбайжон Олий суди;

🔹Ички ишлар вазирлиги;

🔹"ASAN xizmat"

🔹DOST

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz.
Айни дамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари ва Агентлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида олий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари учун "Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш сиёсати, амалга оширилган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Асосий маърузачи: Шариф Қобилов, ИИВ Академияси Криминология кафедраси профессори, иқтисод фанлари номзоди, профессор

Семинарни Агентликнинг "Youtube" канали орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=_M2LbyqFVBM

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz.
Ҳудудларда коррупциянинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш масалалари муҳокама этилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Коррупцияга қарши курашишга кенг жамоатчиликни жалб этиш, давлат хизматчилари ўртасида ҳалоллик стандартларини жорий этиш мақсадида коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳудудларда туркум семинарлар ташкил этилмоқда.

Ушбу семинарларнин навбатдагиси жорий йилнинг 27-28 май кунлари ҳам бир қатор ҳудудларда ташкил этилди.

Cеминарларда кўтарилган масалалар билан қуйида танишишингиз мумкин.

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сурхондарё вилояти

Наманган вилояти

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz|
Forwarded from Edu.uz
#Коррупциясиз_соҳа

📌 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш ҳамда коррупциявий ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик мақсадида @EduAntiCorruptionBot расмий телеграм боти ташкил этилди.

❗️Бот орқали Сиз коррупцион ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар беришингиз мумкин.

☝️Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қуйидаги алоқа каналлари орқали бериш имконияти ҳам яратилган:

📞 1003, (71) 207-03-41, (71) 207-03-38 телефон рақамлари;

📤 anticor@edu.uz электрон почта манзили.

Маълумот ўрнида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирокида ОТМ профессор-ўқитувчи ва талабалари билан уларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини ошириш ва бу борадаги ислоҳотлар мазмунини тушунтириш бўйича жорий йилнинг май-июнь ойларида туркум семинарлар ташкил этилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉
https://t.me/eduuz👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш муросасиз бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев:

Рақамлаштиришни тезлаштирмасак, коррупцияни йўқ қилолмаймиз. Энг катта нарса — рақамлаштириш. Пулларни иқтисод қилиб, одамларнинг розилигини ошираверсак, жамият ўзгаради.

Ҳамма вилоятларга тегишли, энди биринчи раҳбар ишдан кетади. Тизим бундан ҳам қаттиқ бўлади. Қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши керак. Одамлар ишониши керак Ўзбекистонда коррупция йўқлигига.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz|
Коррупцияга қарши курашиш
агентлигининг ҳафталик фаолияти дайджести
(24-28 май кунлари):

▪️24-27 май -
Давлат ташкилотларида коррупциянинг оқибатлари ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари юзасидан семинар ўтказилди
Батафсил:
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Сурхондарё вилояти
Наманган вилояти
Жиззах вилояти
Самарқанд вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Қорақалпоғистон Республикаси
Сирдарё вилояти

▪️25-28 май - Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича туркум семинарлар ўтказилмоқда
Батафсил: https://bit.ly/3fLB8cg

▪️26 май - Агентлик раҳбарияти иштирокида “Давлат ва жамиятда коррупцияга қарши курашиш механизмларини жорий этиш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Батафсил: https://bit.ly/3vpBrjz

▪️27 май - “Народное слово” газетасида Агентлик директори Акмал Бурхановнинг "Борьба с коррупцией единым фронтом" номли мақоласи чоп этилди.
Батафсил: https://bit.ly/34rqy4Q

▪️28 май - Агентлик директори жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилди
Батафсил: https://bit.ly/2SEJryw

▪️Ҳафта давомида Агентликка жисмоний ва юридик шахсларнинг 107 та мурожаатлари, шунингдек 133 та хат-ҳужжатлар келиб тушди
Батафсил: https://bit.ly/2RAnLDk

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Давлатобод туманида “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Наманган вилоятининг Давлатобод туманида “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Лойиҳа доирасида қуйидаги вазифалар амалга оширилади.

1. Ходимлар билан мулоқот ташкил қилиш орқали коррупцияга сабаб бўлаётган омиллар ўрганилади ва уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

2. Ижтимоий сўровлар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолияти юритиш ва аҳолининг кундалик маиший ҳаётида дуч келаётган бюрократик тўсиқлар аниқланади, тегишли таклифлар ишлаб чиқилади;

3. ҲМҚО ҳудудий бўлимларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муаммолар ўрганилади;

4. Давлат хизматчилари ўртасида “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади;

5. Бюджет маблағларидан фойдаланиш ва давлат харидлари соҳасидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Батафсил: https://bit.ly/3c8y48W

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда 26 та вазирлик ва идораларда “Яширин иқтисодиёт ҳамда коррупцияга қарши мувофиқлик (комплаенс-назорат) тизими”ни жорий этиш юзасидан “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич тизимни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Йўл хариталар ижроси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Тизим фаолиятини самарали йўлга қўйган ташкилотлар қаторида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳам мавжуд.

Куни кеча мазкур ташкилот томонидан “Коррупцияга қарши курашиш “Ўзбекнефтгаз” АЖ тараққиётининг асосий тамойили” мавзусида идоралараро йиғилиш ўтказилди.

Унда Агентлик масъул ходимлари ҳам иштирок этишди.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Айни дамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари ва Агентлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида "Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш сиёсати, амалга оширилган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Асосий маърузачи: Шариф Қобилов, ИИВ Академияси Криминология кафедраси профессори, иқтисод фанлари номзоди, профессор

Семинарни Агентликнинг "Youtube" канали орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=knHqByF6Gyg

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 25-29 май кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Республиканинг барча ҳудудларида коррупцияга қарши курашиш жараёнларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш, давлат хизматчилари ўртасида ҳалоллик стандартларини жорий этиш мақсадида туркум семинарлар ташкил этилди.

Навоий вилоятида бўлиб ўтган тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали ёритилди.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Forwarded from Трансперенси
​​😡 Врага надо знать в лицо

В День защиты детей мы напоминаем о необходимости защитить детей от коррупции самым сильным оружием — знаниями о ней.

Должностные лица различных уровней не первый год рассуждают о необходимости говорить о коррупции со школьниками. Однако на деле проблемам коррупции и теме противодействия ей все еще уделяется недостаточно времени на уроках истории и обществознания. 

Чтобы немного исправить положение, мы разработали пособие «Азбука антикоррупционера», в котором рассказали об основных антикоррупционных понятиях простым языком и с яркими иллюстрациями. 

Скачивайте «Азбуку антикоррупционера» и используйте ее для разговоров о коррупции на уроках или дома: http://azbuka.transparency.org.ru