Бугун Андижон шаҳридаги “Ёшлар Маркази” биносида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан вилоятимиздаги умумтаълим муассасаларида таҳсил олаётган, санъат йўналишида ўз истеъдодларига эга бўлган ўқувчи-ёшларни кашф этиш мақсадида ташкил этилган “Таълим истеъдодлари” кўрик-танлови истеъдодлари иштирокида якуний гала-концерти бўлиб ўтди. Қайд этиш зарурки, мазкур танловнинг қуйи босқичларида 4 ярим мингдан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб, финал босқичида 350 нафар ёш истеъдод соҳиблари ўзаро беллашдилар. Гала-концерт якунидаги тақдирлаш маросимида ғолиб ўқувчилар ва жамоаларга вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан мусиқий марказлар тўпламлари ҳамда мусиқий асбоблар сотиб олиш учун пул маблағлари тақдим этилди. “Таълим истеъдодлари” кўрик-танлови истеъдодлари томонидан моҳирона ижро этилган санъат намуналари сабаб, мазкур танловни вилоятимизда анъанавий тарзда ўтказилиши белгилаб олинди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Бугун 5 апрель "Давлат хавфсизлик хизмати" куни муносабати билан Андижон вилояти ҳокимлиги соҳа вакилларини чин дилдан қутлайди.
Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ҳурмат билан Андижон вилояти ҳокимлиги
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ҳурмат билан Андижон вилояти ҳокимлиги
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот
Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди
🔰 “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (179-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.
🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.
📞 Марказ аҳоли ва тадбиркорлардан мурожаатларни қабул қилиш бўйича Ягона давлат хизматларини кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолиятини ташкил этади.
📌 Қарор билан Марказ томонидан давлат хизматлари билан боғлиқ ҳамда боғлиқ бўлмаган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиблари белгиланди.
📋 Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
⏰ Идоравий алоқа марказлари томонидан мурожаатлар 20 дақиқа мобайнида қабул қилинади.
✅ Идоравий алоқа марказлари, жумладан, мурожаатчиларга давлат хизматларини тақдим этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида, давлат хизматлари бўйича маслаҳатлар бериш ва сўровларни қайта ишлашни амалга оширади.

ЭЛ САЛОМАТЛИГИ УЧУН
Президентимизнинг 6110-сонли «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан вилоятимизнинг барча ҳудудларида «Бор меҳрнимиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси ташкил этилмоқда. Унда Андижон давлат тиббиёт институтининг 15 нафар етакчи олимлари иштирок этди. Тиббий-кўрик бу гал Жалақудуқ туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада ўтказилди. «Темир дафтари»га киритилган 22 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, 2 та жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилди. Мутахассисларимиз 8 нафар беморни уйларига бориб саломатликларидан ҳабар олдилар. Беморлар билан бирма-бир суҳбатлар ҳам ташкил этилиб, саломатликлари билан бирга руҳий ҳолатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

“Андижон - Ўш” – Илк сайёҳлар Андижонда
19 март куни Ўш шаҳридан бир гуруҳ делегация Андижонда бўлиб, вилоят ҳокимлиги билан, ижтимоий ва сиёсий соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича келишувлар имзоланган эди.
Ушбу келишувлар самараси ҳамда Андижон вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан Ўш шаҳридан “Мундуз турист” туроператорлик фирмаси ва Андижон вилоятининг “In tour” туроператор фирмаси ҳамкорликда куни кеча Ўш вилоятидан 100 нафар сайёҳлар бир кунлик саёҳат билан андижонга ташриф буюрдилар.
Давлат чегарасида илк сайёҳларни тантанали кутиб олинди. Меҳмонлар Андижоннинг диққатга сазовор масканларида бўлишди. Жумладан, Боғи Бобур маданият ва истироҳат боғи, Андижон ҳайвонот боғи, Жомеъ меморий мажмуаси ва Эски шаҳар дехқон бозори.

Андижон давлат тиббиёт институти қошида ташкил этилган “Инкубация ва акселерация маркази” ҳақида биласизми?
Андижон давлат тиббиёт институти қошида “Инкубация ва акселерация маркази”нинг фаолияти ташкил этилганига кўп бўлмади. 90 ўринли “Инкубация ва акселерация маркази” компьютерлар билан жиҳозланиб, юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Инновацион ўқув машғулотлари институтнинг профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда. Шунингдек, бу ерда халқаро миқёсдаги онлайн анжуманлар ўтказилиб, талабалар доимо лойиҳалари устида мунтазам иш олиб бормоқдалар.