Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#online

ОЛТИНКЎЛДА «АЁЛЛАР ДАФТАРИ» ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

Олтинкўл туманида 82 минг 745 нафар хотин-қизлар истиқомат қилади. Уларнинг 39 минг 259 нафари 18-30 ёшгача бўлганлар. Шунингдек, 918 нафари «Аёллар дафтари»га киритилган. Жараёнда 104 нафар хотин-қиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида кредит маблағи сўраб мурожаат этди. Сўровларга ижобий ечим топилиб, муддат талаб этиладиган бошқа масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ОЛТИНКЎЛЛИК ЁШЛАРНИНГ 124 ЛОЙИҲАСИ

5
гектарли майдонда ишбилармон, юрт равнақига муносиб хисса қўшишни мақсад қилган 124 нафар йигит-қиз томонидан озиқ-овқат, текстил ва тўқимачилик, қурилиш ва мебел ишлаб чиқариш каби 124 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 70 миллиард сўмни ташкил этаётган “Ёшлар кичик саноат ҳудуди”да 2 минг нафардан зиёд ёшлар ва аёл-қизлар доимий иш билан таъминланади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ЁШЛАРНИНГ ОРЗУ ВА ИСТАКЛАРИ РЎЁБГА ЧИҚМОҚДА

2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» да мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор ҳар қачонгидан юқори. Ҳар бир ёшнинг таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш ёки тадбиркорлик қилиш борасидаги истаклари инобатга олиниб, уларга амалий кўмак бериляпти.
Андижон вилояти ҳокими Олтинкўл туманидаги «Ёшлар дафтари»га киритилган 100 нафардан зиёд ёшлар билан мулоқот ўтказди. Улар билан суҳбат давомида тумандаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни деҳқончилик, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди. Ёшларнинг орзу ва мақсадларини тинглаб, ҳаёт сабоқларини берди. Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган йигит-қизларнинг режалари билан танишиб, уларни жой, керакли жиҳозлар ҳамда кредит маблағлари билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

АСАКАЛИКЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАСИ

Бугун "Asaka City textil“ текстиль корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу корхонанинг очилиши Асакалик аёллар учун «Наврўз» байрамига муносиб совға бўлди.
Ушбу корхонанинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Вилоят раҳбари ўз сўзида юртимизда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида шунингдек, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш борасидаги ишлар тўғрисида гапириб ўтди.
Тадбирдан сўнг вилоят раҳбари ишлаб чиқариш корхонасидаги жараён билан ҳамда корхонадаги ишчиларга яратилган шарт-шароитлар ва яқиндан танишди. Ишчи ходимлар билан суҳбатлашди. Вилоят ҳокимига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.
Ушбу корхонанинг ишга тушириш учун тадбиркор томонидан 6 миллиард сўм маблағ сарф этилди. Бу билан Асакалик 500 нафар хотин-қизлар иш билан таъминландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

Тошдан қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Марҳамат туманидаги «Алитепа» маҳалла фуқаролар йиғинида «Марҳамат метан газ» МЧЖ томонидан ташкил этилган тошдан қоғоз ва картон ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Бугун мазкур корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бевосита иштирок этди.

«Марҳамат метан газ» МЧЖга қарашли мазкур корхонанинг лойиҳавий қиймати 70 млрд 56 млн сўмни ташкил этади. Корхона қурилишида тадбиркор Обидов Қобилжон ўз ҳисобидан 45 млрд 360 млн сўм, Микрокредитбанки томонидан эса 2 млн 500 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.
Мазкур корхона йилига 6.6 млн долларлик 6 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, йилига 1.7 млн долларлик экспортни амалга оширади. Яратилган иш ўрни 400 нафарни ташкил этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ҲОКИМ, ВАЗИР ВА ЁШЛАР МУЛОҚОТИ

Вилоят ҳокимлигида ҳоким, вазир ва ёшлар учрашувида мазкур вазифаларни ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланди. Дастлаб унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида ёшлар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имкониятлар ҳамда бунинг натижасида эришилаётган натижалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар учун махсус ўқув оромгоҳи ташкил этилди

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ушбу сиҳатгоҳда 29 март кунидан журналист ва блогерлар учун медиа ўқув-семинари ташкил этилди. 5 кун давом этадиган семинар давомида уларга билимларини ошириш, фикр алмашиш асносида соғликларини тиклашлари учун барча шароитлар яратилган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram