Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ИЗБОСКАНДА 150 ТА ЯНГИ ХОНАДОН ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун замон талабларига тўла жавоб берадиган кўп қаватли уйлар бунёд этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Избоскан туманида аҳолининг турар жойга муҳтож қатлами учун узоқ муддатли кредит асосида кўп қаватли турар жойлар фойдаланишга топширилди.
Даминбой чек МФЙ да жойлашган 5 қаватли 4 дона 120 та хонадонли ҳамда Истиқлол МФЙ МФЙ да жойлашган 5 қаватли уйлар пудратчи «Antanta Dream», «Пахтаобод КМС», «Пахтаобод 114» ҳамда «Ферум декор» МЧЖлар томонидан қуриб битказилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ! ! !

Ҳурматли Андижон вилояти фуқаролари!
Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини доимий қабулларини ташкил этганликлари, ушбу қабулларда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқармалари ҳамда ташкилотлар раҳбарларининг иштироки таъминланаётганлиги, шунингдек, янги 2021 йил тадбирлари муносабати билан вилоят ҳокимининг жорий йил декабрь ойининг охирги шанба куни ўтказиладиган “Сайёр қабули” 2021 йилнинг январь ойини иккинчи шанба (9 январь) кунига ўтказилади.
Жисмоний ва юридик шахслар вилоят ҳокимлигига дам олиш кунларидан ташқари хар куни ёзма мурожаат этишлари мумкинлиги маълум қилинади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
❗️Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–658-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

📋 Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўтган 11 ой давомида 896 млрд. сўмлик маҳсулотлар
(35 млрд.сўм ортиғи билан) ишлаб чиқарилди ва прогноз
104,5 фоизга бажарилиб, импорт ўрнини босиш самараси
86 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман

Шавкат Мирзиёев: Я безмерно ценю вас как самое большое богатство, бесценное сокровище Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан веломарафон ўтказилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон давлат активларини бошқариш Агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси тадбиркорларни клиникага таклиф этади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АСАКА ТУМАНИДА ЯНА БИР «ЁШЛАР МEҲНАТ ГУЗАРИ» ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Асака тумани «Обод» маҳалла фуқаролар йиғинида «Ёшлар меҳнат гузари» қуриб фойдаланишга топширилди.
«Ёшлар меҳнат гузари»ни очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари мутасадди раҳбарлар ҳамда нуроний отахонлар ва маҳалла фаоллари, маҳалла ёшлари иштирок этдилар.
Гузарда гўзаллик салони, сартарошхона, компьютер хизматлари ва чеварчилик каби йўналишлар фаолият кўрсатмоқда. «Ёшлар меҳнат гузари»да ҳудудда ишсиз бўлган ёшлар доимий иш билан таъминланади. Бундан ташқари, шу ерда фуқароларимизни ҳайдовчиликка ўқитиш курслари фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда.
Мавжуд барча йўналишларда ўқишни истаган ёшлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган.
Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари яратилган қулайликлар ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Маҳалла фаоллари эса ёшларга яратиб берилаётган шароитлар учун қул очиб дуолар қилдилар.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Вилоят ҳокими кубоги учун Балиқчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ўртасида «Мини Футбол» мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада 100 дан ортиқ Баликчи спортчилар иштирок этиб, ўзаро баҳслашдилар.
Мусобақада фахрли 1-ўрин Хўжаобод, 2- ўрин Андижон ва 3- ўрин Жалақудуқ туманларига насиб этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВОЛАР НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Андижон вилоят прокурори Ғ.Фозилов ҳамда Андижон шаҳар прокурори Қ.Асқаровлар томонидан Андижон шаҳрида жойлашган марказий деҳқон бозорларидаги нарх-наволар ўрганилди.

Видеолавҳа шаҳар прокуратураси матбуот хизмати томонидан тайёрланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"Права" алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

✍️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, сўнги пайтларда аҳоли ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

❗️ Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритади.

✔️ Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

🧾 Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти бўйлаб 2019 йилда 9 та туризм маршрутлари мавжуд бўлган бўлса, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 15 тага етди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЛУҒНОР ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ТАСАРРУФИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Президент вручил государственные награды в комплексе «Куксарой».
– Сидящие здесь сегодня – герои нашего времени, выдающиеся представители нашего мужественного народа, – отметил глава государства .
От имени собравшихся на церемонии Шавкат Мирзиёев адресовал поздравления всем согражданам, получившим награды на местах.
В церемонии приняли участие руководители государственных и общественных организаций, ветераны труда, представители интеллигенции, молодежь.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter