Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги тендер савдолари билан боғлиқ тарқалган мақолалар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Андижонча тендер савдолари қариндошлик ва миллиардлик давлат буюртмалари каби сарлавҳалар остида тарқалган бир нечта мақолаларда баён этилган ҳолатлар юзасидан вилоят Прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Якуний натижалар бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида санъат, адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Келгуси йили Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини юқори савияда нишонлаш зарурлиги таъкидланди. Пойтахтимизда замонавий муҳташам кутубхона барпо этиш таклифи билдирилди.
2025 йилда Тошкентда ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарликни бошлашга кўрсатма берилди.
Президентимиз форумда ёшлар билан очиқ мулоқот қилмоқда.

В своем выступлении Президент Шавкат Мирзиёев затронул также задачи по развитию в стране искусства, литературы и спорта.
Указано на необходимость широко отметить в следующем году 580-летие со дня рождения Алишера Навои. Предложено построить современную величественную библиотеку в столице.
Дано указание начать подготовку к предстоящим в Ташкенте Юношеским Азиатским играм 2025 года.
В эти минуты Президент проводит открытый диалог с молодежью.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ИЗБОСКАНДА 150 ТА ЯНГИ ХОНАДОН ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун замон талабларига тўла жавоб берадиган кўп қаватли уйлар бунёд этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Избоскан туманида аҳолининг турар жойга муҳтож қатлами учун узоқ муддатли кредит асосида кўп қаватли турар жойлар фойдаланишга топширилди.
Даминбой чек МФЙ да жойлашган 5 қаватли 4 дона 120 та хонадонли ҳамда Истиқлол МФЙ МФЙ да жойлашган 5 қаватли уйлар пудратчи «Antanta Dream», «Пахтаобод КМС», «Пахтаобод 114» ҳамда «Ферум декор» МЧЖлар томонидан қуриб битказилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram