Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларингиз ва ўзингизни ИС газидан эҳтиёт қилинг!!!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6099 сонли "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда қатор вазифалар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, ташкилотлар ва аҳоли орасида спорт тадбирлари доимий тарзда ўтказилиб келинмоқда. Шу муносабат билан телеграм мессенжерида I love sport (Andijan) канали жорий қилинди. Каналга обуна бўлинг ва вилоятимиздаги спортга оид қайноқ маълумотларни кузатиб боринг!!!

Аъзо
бўлиш👉https://t.me/ilovesportandijan

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳурматли Юртбошимиз ишончини оқлаш ва ишончли ижтимоий хизмат кўрсатиш Пенсия жамғармаси учун шарафли бурчдир!

Ҳозирги пайтда кам таъминланган ва эхтиёжманд фуқароларнинг моддий жихатдан таъминлаш барча давлатлар учун энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қаралмоқда. Адолатли ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда ушбу тизимнинг самарали фаолият юритиши мамлакатнинг ижтимоий фаровонлиги даражасига бевосита таъсир кўрсатади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
22 декабрь – Халқаро энергетиклар куни

📌 Халқаро энергетиклар куни йилнинг 22 декабрида бир қатор МДҲ ва Европа мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади.

➡️ 1917 йил 22 декабрь куни илк бор Россия ҳукуматининг мамлакатни электрлаштириш бўйича давлат режаси эълон қилинган. Шу муносабат билан собиқ иттифоқ Олий Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги қарорига мувофиқ, ҳар йилнинг 22 декабрь куни энергетикларнинг касб байрами сифатида нишонлана бошлаган.

Халқаро Энергетика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 25 трлн киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли дунё миқёсида 2020 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 25%га камайган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссия қарори билан жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар бир қатор давлатлар билан ҳалқаро авиарейслар тўхтатилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"Ўздавкарантин" инспекцияси фитосанитария талабларига жавоб берадиган қуритилган олма маҳсулоти экспорти учун янги бозорлар очилганини эълон қилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Янги йил байрамида Ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрами арафасида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

👉 1 январь – жума
👉 2 январь – шанба
👉 3 январь – якшанба

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бугунги кунга келиб, умумий қиймати 6,3 трлн. сўм бўлган
911 та лойиҳалар ишга туширилиб, 38 минг 737 та янги иш ўринлари яратилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Жалақудуқ тумани 18-БМСМ фаоллар залида ўтказилган учрашувда туман ҳокими Х. Латипов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳамда масалага тааллуқли мутасадди ташкилотлар иштирок этдилар.
Учрашувда «Ёшлар ва аёллар дафтари» га киритилган ёшлар ўз муаммолари билан қатнашди. Учрашувда бўлган ҳар бир ёшнинг мурожаатлари туман раҳбари томонидан тингланиб, рўйхатга олинди. Келиб тушган мурожаатларга қонуний жавоб берилиб, айримларига жойнинг ўзида ечим топилган бўлса, айримларига муддатлар белгиланди. Бундан ташқари 20 дан ортиқ мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтириш ишлари берилди.

Видеолавҳани Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати тайёрлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шаҳрихонда пиротехника воситасининг савдоси олди олинди

Мамлакатимизда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.
Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларини кўча-кўйда пуллаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман марказида тезкор назорат тадбири ўтказишди.
Тадбир давомида шу туманнинг Тараққиёт маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган А. Ш исмли фуқаро хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 14 миллион 390 минг сўмлик 86 минг 340 дона пиротехника воситасини сотаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилиб, пиротехника буюмлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Фото: Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси
Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармонининг 13 бандида, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси белгиланган.

Қарор лойиҳасида бозор ва савдо комплексларидаги хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш назарда тутилиши белгилаб қўйилган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2021 йилда Германия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Россия ва бошқа давлатлар билан амалга оширилаётган 48 та лойиҳалар доирасида 260 млн. долларлик хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғининг фуқароларга мурожаати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСАКАДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА КЎРИБ ЧИҚИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони қанча?

2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Андижон вилоятида саноат корхоналари ва ташкилотлари сони 8 минг 411 тани ташкил этган.

манба: andstat.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида нечта янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди?

2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 1 368 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 054 тани ташкил этмоқда.

2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 268 та
Андижон вилояти – 139 та
Фарғона вилояти – 136 та
Тошкент вилояти – 117 та

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram