Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.3K photos
4.53K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#ҳоким_кубоги

Ёшлар ойлиги давом этмоқда

Бугун Андижон шаҳридаги "IT-park"да киберспортга қизиқувчи ёшлар ўртасида «Cybersprot-2020» мусобақасига старт берилди.

Жамоалар FIFA-2020 ва WORLD WARCRAFT ўйинлари орқали куч синашадилар. Мусобақа қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БЎСТОН ТУМАНИДА ФУҚАРОЛИК МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА ҚЎМОНДОНЛИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Соат 10:00 да Бўстон тумани спорт мактаби ўйингоҳи майдонидаги Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг ҳаракатдаги бошқарув маскани ҳудудида Бўстон тумани йиғма механизациялашган командасининг кўргазмали саф кўриги ўтказилди. Саф кўригида жами 36 та техника ва 197 нафар одам қатнашди.
Бўстон тумани Электр тармоқлари корхонасида «Зилзила натижасида электр таъминотида юзага келган аварияларни бартараф этиш ҳаракатлари» мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Машқда корхонанинг 28 нафар раҳбар ходимлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби, ишчи-хизматчилари, ФВБдан 14 нафар ходим ва 2 та техника, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан 2 нафар ходим ва 1 та техника, тиббий ёрдам хизматидан 3 нафар ходим ва 1 та техника ҳамда 14 нафар кузатувчи ва ўрганувчилар жами 59 нафар иштирокчи ва кузатувчи, 4 та техника қатнашди.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда «HAKATON» танловига старт берилди

Ижтимоий аҳамиятга эга IT лойиҳаларни рағбатлантириш ҳамда иқтидорли ёшларнинг дастурлаш асослари бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан ёш дастурчилар иштирокида «HAKATON» танловига старт берилди.
Тадбир доирасида онлайн танловда энг яхши деб топилган жамоалар ўзларининг рақамли маҳсулотларини яратишади.
Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар, жумладан, "IT-park" вакили мақоми, бепул идора (офис) майдони, инвестиция дастурларига аъзолик ҳамда дастурчилар учун махсус ноутбуклар берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

2020 йил 19 ноябрь кунидан бошлаб Давлат тест маркази томонидан 2020/2021 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган коллеж ва техникумларда РУХСАТНОМАЛАР берилади.
Абитуриентлар рухсатнома олиш учун ҳужжат топширган таълим муассасасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан мурожаат этишлари сўралади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНЛИК 56 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Ўзбекистон шаҳарларидаги кўплаб марказий бинолар 19-20 ноябрь кунлари Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан кўк рангда товланади. 20 ноябрь БМТ томонидан 1954 йилда Бутунжаҳон болалар куни деб эълон қилинган.

#ForEveryChild (#ДляКаждогоРебенка, #HarBirBolaUchun)

#WorldChildrensDay (#ВсемирныйДеньДетей, #JahonBolalarKuni)

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram