Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилояти бўйлаб аҳолини оммавий спортга жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда

Вилоятимизда тизимли равишда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Андижон шаҳрида жойлашган спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг «Баркамол авлод» спорт мажмуасида 2000 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев бошчилигида эрталабки бадантарбия машқлари ўтказилди. Шунингдек, бошқа таниқли спортчилар бошчилигида барча ҳудудларда эрталабки бадантарбия машқлари ташкил этилди.

Фото: Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Видеолавҳа: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Биласизми

Ишсизлик нафақаси миқдорлари оширилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятимизнинг профессор-олимлари билан очиқ мулоқот қилиб, соҳани ривожлантириш ва мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари хусусида атрофлича гаплашди.
Таълим тизимида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини чуқур таҳлил қилиб, фарзандларга сифатли таълим-тарбия берилишига етарли шарт-шароит яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ТАЙИНЛОВ

Подполковник Ортиков Анвар Рахимбоевич – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Ортиков Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Ортиков Анвар Рахимбоевични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Улуғнорда интенсив усулда етиштирилган балиқлар юртимиз бозорларидан жой олди

Улуғнор туманининг Жалақудуқ массивида фойдаланилмай келинаётган қаровсиз ерларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан балиқчиликка ихтисослашган хўжаликларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга 60 гектар ер майдони ажратиб берилган эди. Июнь ойида ушбу ҳудудда ташкил этилган кўлларда интенсив балиқ етиштириш бошланганди.
Бугунги кунда ҳудудда 48 нафар тадбиркорлар томонидан 60 та 1 гектарли сунъий кўллар ҳосил қилинди. 1 гектарда 100 тоннагача балиқ етиштирилмоқда.
Ана шундай тадбиркорлардан бири “Юксалиш бинокорлари” МЧЖ раҳбари М.Абабакиров кўлда 700-800 граммдан 2 килограмм оғирлигидаги балиқлар етиштирмоқда.
Куни кеча ушбу кўлдан биринчи маҳсулотлар вилоятимиз ҳамда пойтахтимиздаги деҳқон бозорларга сотувга чиқарилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ШАҲРИ БЎСТОН ДАҲАСИДА ДАВЛАТ ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга кўра, мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ АНДИЖОН ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

2020 йил 25 октябрь куни Андижон шаҳар “Хамкорлик” МФЙ содир бўлган техник носозлик сабабли Андижон шаҳридаги Мирпўстин, Дўстлик, Навбахор, Ўзбегим, Соғлом авлод, Исломобод, Мустақиллик, Тараққиёт ҳамда Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун таъмирлаш ишлари муносабати билан 2020 йил 25 октябрь куни соат 18:00 дан 26 октябрь куни 17:00 га қадар ичимлик суви таъминоти вақтинча тўҳтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, ичимлик суви таъминоти қайта тикланади.

Андижон вилояти ҳокимлиги таъмирлаш ишлари сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram