Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.7K photos
4.57K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон шаҳар 1-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 5 октябрь кунги ўтказилган ҳокимлик соатида берган топшириғига асосан, шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров томонидан бугун, 6 октябрь куни Андижон шаҳридаги 1-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.
Поликлиника 13 та маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат қилади. 35 та умумий амалиёт шифокорлари ҳудудларга бўлинган бўлиб, аҳолининг саломатлиги бўйича тиббий текширувлар олиб боради.
Шаҳар ҳокими поликлиникадаги куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва COVID-19 бўйича мобил гуруҳлар фаолияти, изоляция хонаси, дори-дармон захира омбори ва патронажлар иш фаолияти билан танишди. Шунингдек замонавий тиббий анжомларнинг сифати, шифокорларнинг фаолияти, ҳудуддаги фуқароларнинг поликлиникага келиб-кетиши ва даволаниши бўйича муаммолар бўлмаслигини кераклиги таъкидланди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ПАХТАОБОД ТУМАНИ ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ БЎЛИБ ПАХТА ТОПШИРИШ ШАРТНОМАВИЙ РEЖАСИНИ БАЖАРДИ

Жорий йил Пахтаобод туманида 6 минг 481 гектар ер майдонига чигит уруғи экилган бўлиб, давлатга 20 минг 500 тонна пахта ҳосили топшириш бўйича шартномалар тузилган.
Пахта ҳосилини жорий йил 15 сентябрь санасидан йиғиб-териб олиш ишлари бошланган ҳамда 22 кун мобайнида юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилган йиғим-терим давомида шартнома режаси 100,04 %га ошириб бажарилди.

Пахтаободликларга зафар муборак бўлсин!

Фото
: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳар хокими поликлиникада ўзини реклама қилмасдан реал муаммони ҳал қилсин” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб мавжуд ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганиш якунлари тўғрисида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан батафсил ахборот берилади.

Маълумот учун: 2020 йил 7 октябрь ҳолатига вилоятимизда Covid-19 касаллиги билан касалланган беморлар учун ҳозирги кунда жами 2 минг 152 та махсус жиҳозланган, кислород билан таъминланган алоҳида захира жойлари мавжуд.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
МАРҲАМАТ ТУМАНИ ПАХТА ТОПШИРИШ ШАРТНОМАВИЙ РEЖАСИНИ БАЖАРДИ

Жорий йил Марҳамат туманида 4 минг 927 гектар ер майдонига чигит уруғи экилган бўлиб, давлатга 16 минг 250 тонна пахта ҳосили топшириш бўйича шартномалар тузилган.
Пахта ҳосилини жорий йил 15 сентябрь санасидан йиғиб-териб олиш ишлари бошланган ҳамда 23 кун мобайнида юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилган йиғим-терим давомида шартнома режаси 100.68 % га ошириб бажарилди.

Марҳаматликларга зафар муборак бўлсин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Пахта терим пулидан солиқ олинмайди

Пахта терими давомида 1 кг пахта учун 1 000 сўмдан тўланиши керак деб эшитгандик. Бироқ, ҳар 10 кг пахта терими пулидан 1 000 сўмини солиқ учун деб ушлаб қолишаётган экан. Пахта терими пуллари солиқдан озод қилинмаганми?


📖 Солиқ кодексига мувофиқ, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

Яъни неча килограмм пахта терган бўлсангиз ҳам, терим учун берилган пулдан даромад солиғи олинмайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ ПАХТА ТОПШИРИШ ШАРТНОМАВИЙ РEЖАСИНИ БАЖАРДИ

Жорий йил Булоқбоши туманида 2 минг 829 гектар ер майдонига “Андижон-35” навли чигит уруғи экилган бўлиб, давлатга 9 минг 700 тонна пахта ҳосили топшириш бўйича шартномалар тузилган.
Пахта ҳосилини жорий йил 15 сентябрь санасидан йиғиб-териб олиш ишлари бошланган ҳамда 23 кун мобайнида юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилган йиғим-терим давомида шартнома режаси 100.1 % га ошириб бажарилди.

Булоқбошиликларга зафар муборак бўлсин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОН РАҚАМЛАРДА...

Андижон вилоятида жорий йилда 206 та ижтимоий соҳа объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Булардан 60 та объект инвестиция дастури асосида қурилаётган бўлса, 146 таси маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирлган. Шу йилнинг сентябрь ойига қадар 100 дан зиёд қурилиш объекти тўлалигича битказилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур объектларнинг қурилиш ва таъмирлаш ишларига 220 миллард сўмдан зиёд маблағ сарф қилинди.

Манба: https://t.me/minstroyuz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни батафсил кўриб чиқдилар. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Президентлар Қирғиз Республикасидаги воқеалар ривожига алоҳида тўхталдилар. Ушбу мамлакатдаги вазият Қирғизистон Конституциясига мувофиқ ҳолда тез фурсатда барқарорлашиши зарурлиги қайд этилди.

Cостоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Главы государств предметно рассмотрели актуальную двустороннюю повестку, обменялись мнениями по вопросам международной политики и регионального взаимодействия.
Президенты отдельно остановились на развитии событий в Кыргызской Республике. Подчеркнута необходимость скорейшей нормализации ситуации в этой стране в соответствии с Конституцией Кыргызстана.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
“Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселектерное совещание по вопросам повышения роли женщин и молодежи в обществе и обеспечения их занятости.
Поручено наладить адресную работу в рамках молодежной и женской «тетрадей» с включением в них безработных и нуждающихся в поддержке лиц.
Отмечена важность широкого применения механизма социального контракта, эффективного использования возможностей негосударственных некоммерческих организаций.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Қуйидаги шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар 100 фоиз тўланади:

👉 ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари;

👉 байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахслар;

👉 қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимлар;

👉 Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимлар;

👉 Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимлар;

👉 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга;

👉 коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram