Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларига Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 2020 йил 9 ой якуни бўйича келиб тушган мурожаатлар тўғрисида статистик маълумотлар билан танишинг

Андижон
вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоялаш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида

Маълумки
, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаксининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли қарорига асосан мамлакатимизда донни қайта ишлаш тармоғини эркинлаштирилиши ва мазкур тармоқда ишлаб чиқариш нарҳларини белгилашда давлат аралашувини чекланиши, келгусида ун нархини ошиб кетиши билан боғлиқ хавфларни туғдириши мумкинлигини инобатга олиб, эҳтиёжманд аҳолининг ун нархи ошиши муносабати билан қўшимча харажатларини қоплаб бериш тизими қайта кўриб чиқилган эди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Сенат Раиси Бўстон туманидаги "SAYYORA FAVVORASI" хусусий корхонаси фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ташрифи давомида Бўстон туманида фаолият олиб бораётган "SAYYORA FAVVORASI" хусусий корхонасига ташриф буюрди. Корхона томонидан янги йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Калава ип ва чигитни қайта ишлашни режалаштираётган 174 млрд. сўмлик ушбу лойиҳа орқали туманда 720 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Мазкур корхона жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон шаҳар 1-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 5 октябрь кунги ўтказилган ҳокимлик соатида берган топшириғига асосан, шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров томонидан бугун, 6 октябрь куни Андижон шаҳридаги 1-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.
Поликлиника 13 та маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат қилади. 35 та умумий амалиёт шифокорлари ҳудудларга бўлинган бўлиб, аҳолининг саломатлиги бўйича тиббий текширувлар олиб боради.
Шаҳар ҳокими поликлиникадаги куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва COVID-19 бўйича мобил гуруҳлар фаолияти, изоляция хонаси, дори-дармон захира омбори ва патронажлар иш фаолияти билан танишди. Шунингдек замонавий тиббий анжомларнинг сифати, шифокорларнинг фаолияти, ҳудуддаги фуқароларнинг поликлиникага келиб-кетиши ва даволаниши бўйича муаммолар бўлмаслигини кераклиги таъкидланди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ПАХТАОБОД ТУМАНИ ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ БЎЛИБ ПАХТА ТОПШИРИШ ШАРТНОМАВИЙ РEЖАСИНИ БАЖАРДИ

Жорий йил Пахтаобод туманида 6 минг 481 гектар ер майдонига чигит уруғи экилган бўлиб, давлатга 20 минг 500 тонна пахта ҳосили топшириш бўйича шартномалар тузилган.
Пахта ҳосилини жорий йил 15 сентябрь санасидан йиғиб-териб олиш ишлари бошланган ҳамда 22 кун мобайнида юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилган йиғим-терим давомида шартнома режаси 100,04 %га ошириб бажарилди.

Пахтаободликларга зафар муборак бўлсин!

Фото
: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳар хокими поликлиникада ўзини реклама қилмасдан реал муаммони ҳал қилсин” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб мавжуд ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганиш якунлари тўғрисида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан батафсил ахборот берилади.

Маълумот учун: 2020 йил 7 октябрь ҳолатига вилоятимизда Covid-19 касаллиги билан касалланган беморлар учун ҳозирги кунда жами 2 минг 152 та махсус жиҳозланган, кислород билан таъминланган алоҳида захира жойлари мавжуд.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
МАРҲАМАТ ТУМАНИ ПАХТА ТОПШИРИШ ШАРТНОМАВИЙ РEЖАСИНИ БАЖАРДИ

Жорий йил Марҳамат туманида 4 минг 927 гектар ер майдонига чигит уруғи экилган бўлиб, давлатга 16 минг 250 тонна пахта ҳосили топшириш бўйича шартномалар тузилган.
Пахта ҳосилини жорий йил 15 сентябрь санасидан йиғиб-териб олиш ишлари бошланган ҳамда 23 кун мобайнида юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилган йиғим-терим давомида шартнома режаси 100.68 % га ошириб бажарилди.

Марҳаматликларга зафар муборак бўлсин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram