Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
28 сентябрь – Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни

ЮНЕСКОнинг 2015 йилда ўтказилган конференциясида қабул қилинган резолюцияга биноан, 28 сентябрь Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни деб эълон қилинган ва 2016 йилдан бошлаб кенг нишонлаб келинмоқда.

БМТ Бош ассамблеяси томонидан барча мамлакатларда аҳолининг ахборот олиш ҳуқуқининг таъминланганлик даражасини назорат қилиш ЮНЕСКО зиммасига юкланган. Ҳар йили ушбу сана арафасида дунёнинг турли давлатларида ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича эришилган натижалар таҳлил қилинади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси лавозимига Парпиев Кадиржан Рахматович сайланди.

Шу кунга қадар Парпиев Кадиржан Рахматович, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси ўринбосари, раисининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Парпиев Кадиржан Рахматовични янги лавозимга сайлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Солиева Шахлохон Адхамжоновна тайинланди.

Тайинловга қадар Солиева Шахлохон Адхамжоновна, “Ҳунарманд” уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Солиева Шахлохон Адхамжоновнани янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Изоҳ: Низамова Мавлюдахон Шералиевна, вилоят ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича котибият мудири вазифасида фаолиятини давом эттиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон нуфузли IDUAI форумига таклиф этилган икки мамлакатдан бири бўлди

Батафсил: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1382

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Саидакбар Саидазимов - дизайнер, компьютер графикаси мутахассиси

"Мне 29 лет"
Саидакбар Саидазимов - дизайнер, специалист по компьютерной графике

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

➡️ БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади.

♻️ Ривожланаётган мамлакатларда маҳсулотларнинг 40 фоизи ҳосил ўрим-йиғимида ёхуд саноат корхоналарида нобуд бўлади. Ривожланган давлатларда эса, сотиб олинган озиқ-овқатларнинг 40 фоизи чиқиндига ташланади.

📌 2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Жорий йилда илк бор ўтказилаётган ушбу сананинг мақсади бутун дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрига етишни кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
29 сентябрь – Андижон округи ташкил этилган кун

1926 йилнинг 29 сентябрь куни ЎзССРнинг районлаштириш бўйича тузилган комиссиясининг қарорига асосан мавжуд 7 та вилоят ва 25 округ ўрнида 10 та -Андижон, Бухоро, Зарафшон, Қашқадарё, Самарканд, Сурхондарё, Тошкент,Фарғона, Хожант ва Хоразм округлари ташкил этилган.
Шу куни Андижон округи таркибида Андижон, Пахтаобод, Избоскан, Шаҳрихон, Асака, Жалақудуқ, Марҳамат, Хўжаобод, Қўрғонтепа, Косонсой, Норин, Шўрқўрғон, Янгиқўрғон туманлари ҳам ташкил этилган.
1930 йил 30 июлда СССР ҳудудидаги бошқа округлар каби АНдижон округи ҳам бекор қилиниб, унинг туманлари тўғридан тўғри Ўзбекистон ССРга бўйсундирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОТМ қабул: Андижонда қайси мактаб энг яхши натижага эришди?

Андижон вилоятида олий таълим муассасаларига битирувчиларининг ўқишга қабул қилиниши бўйича энг юқори натижага эга бўлган Топ-10 мактаблар рейтинги:

1. Марҳамат тумани 3-ДИМИ - 100%
2. Бўстон тумани 26-ДИМИ – 94,4%
3. Қўрғонтепа тумани 18-ДИМ – 88,5%
4. Пахтаобод тумани 37-ИДУМ – 82,8%
5. Шаҳрихон тумани 2-ДИМИ – 80,8%
6. Андижон тумани 10-ДИМИ – 78,9%
7. Пахтаобод тумани 21-ДИМИ – 78,9%
8. Хўжаобод тумани 23-ИДУМ – 78,3%
9. Асака тумани 24-ДИМИ - 74,2%
10. Балиқчи тумани 38-ДИМИ – 73,1%

Андижон вилояти ҳокимлиги олий таълим муассасаларига қабул қилинган битирувчиларга келажакдаги ўқиш ва ишларида омад тилаб, ўз касбига ҳалол, виждонан ёндошиб юқори натижаларни қайд этган таълим муассасалари меҳнат жамоаларига миннатдорчилик билдиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 29 сентябрь куни Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими Мамадалиев Мусажон Мўминжонович вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Изоҳ: М.Мамадалиев ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги касаллигидан вафот этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Олтинкўл_тумани

Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманида бўлди. Вилоят ҳоким туман ҳудудидаги Янги чек МФЙ да олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Туманда собиқ Андижон чарм бино иншоотлари “Таъминот ишонч гавҳари” МЧЖ га нол қийматида берилган бўлиб, МЧЖ томонидан 79 млрд. 560 млн сўмлик янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа ишга туширилиши билан 600 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилади.
Шундан сўнг “Қўштепа миришкор” фермер хўжалиги даласида бўлиб, теримчилар билан учрашди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ислоҳотлар амалда

Вилоят ҳокими Балиқчи туманида бўлиб, туман ҳудудидаги “TETRATEX” МЧЖ ва “MAGNA SPORT” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган саноат ҳудудида бўлди.
Вилоят рахбари “MAGNA SPORT” МЧЖ фаолиятини кўздан кечирди. Мазкур МЧЖ томонидан спорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил этилган бўлиб 50 нафар фуқаролар иш ўрни билан таъминланган.
Шундан сўнг вилоят раҳбари Балиқчи тумани Ифтиҳор МФЙда бўлиб, ҳудудда “TETRATEX” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган тўқимачилик комплексини кўрди. Ушбу лойиҳа ишга туширилиши натижасида 400 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Фуқаролар мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда

Куни кеча Асака тумани "Улуғбек" маҳалла фуқаролар йиғини Наврўз дахасида истиқомат қилувчи фуқаролар туман ҳокимига мурожаат қилиб яшаш жойида йўлларни шағаллаш, ичимлик суви ҳамда газ баллонлари олишда амалий ёрдам сўраган эдилар.
Ушбу мурожаатга асосан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Наврўз даҳасига борди. Ушбу жойда фуқаролар билан суҳбатлашилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, маҳалла аҳолисининг мурожаатига асосан уларнинг кўчаларига шағал олиб келиниб шағаллаштириши ишлари бошланди. Иш билан банд бўлмаган фуқаролар тумандаги бўш иш ўринларига жойлаштирилди. Газ баллонларига эхтиёжи бўлган оилаларга газ баллонлари тарқатилди.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram